Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ннт ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022 йилги фаолияти юзасидан маълумот


танлов “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” мавзусида эълон қилинди


Download 17.57 Kb.
bet2/2
Sana26.02.2023
Hajmi17.57 Kb.
#1232643
1   2
Bog'liq
Фонд ҳисоботи 2022 йил

3 танлов “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” мавзусида эълон қилинди. Мазкур эълон 7 та йўналишда бўлиб, умумтаълим мактаби битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида маълум бир касбни эгаллашига кўмаклашиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш орқали ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликга жалб этиш, вилоятдаги кенг кўламли ислоҳотларни, ўзгаришларни ва ютуқга эришган тадбиркорларнинг фаолиятини оммага етказиб бериш каби вазифаларни ўз ичига олган.
Танлов 4 июндан 4 июлгача бўлган муддатда бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 16 та лойиҳалар келиб тушган. Мазкур лойиҳалар ичидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни саралаб олиш мақсадида фонд томонидан Ишжтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия аъзолари муҳокамасига киритилди. Комиссиянинг якуний ҳулосаларига кўра 16 та лойиҳалардан 6 та лойиҳалар қўллаб қувватланди. Ғолиб бўлган ННТлар билан икки томонлама шартномалар имзоланиб сертификатлар топширилди. Хар бир лойиҳалар 30 млн (битта лойиҳа 29 800) сўмдан жами 179 800 000 сўмга молиялаштирилди.
2022 йил давомида жами 13 та лойиҳа хар бир лойиҳалар 30 млндан (1 та лойиҳа 29 800 000) жами 389 800 000 сўм молиялаштирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 27-апрелдаги 02-РА 1-4405-сонли топшириғига кўра вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 6 та миллий маданий марказларга 40 млндан жами 240 млн миқдоридаги субсидия ажратилди. Субсидия ажратиш ишлари давом эттирилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПҚ-230-сонли қарорига кўра 2023 йилдан бошлаб вилоятдаги Ногиронлар, кўзи ожизлар, карлар жамияти ҳамда ногиронлар ассоциацияларига ҳам жамоат фонди орқали субсидия ажратилиши режалаштирилган.
Давлат ижтимоий бюртмаси учун 1 танлов Жиззах вилоят ҳокимлигининг бюртмасига асосан Жиноятчиликга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш; Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш мавзусида 410 млн сўмгача бўлган миқдорда эълон қилинди. Мазкур танлов Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ҳамда 12 туманда 13 минг мактаб битирувчилари учун “Вояга етмаганлар орасида экстремизм ва терроризм, наркотик моддаларини истимол қилиш, қаровсизлик, назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қиливчи тарғибот ишларини олиб бориш. Бузғунчи мафкуралар, гиёҳвандлик таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий ва диний реабилитация қилишга қаратилган ишларни ташкил қилиш ва 30 ортиқ ёшларга ва 10 ортиқ хотин қизларга хаётга мослаштириш дастурини амалга ошириш. Экстремизм, терроризм, гёҳвандликка қарши курашнинг маънавий маърифий асослари – давлат ва нодавлат ташкилот ходимлари учун ўқув қўлланма тайёрлаш каби бир фазифаларни ўз ичига олган.
Танлов 20 августдан 20 сентябрга бўлган муддатда бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 4 та лойиҳалар келиб тушди. Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг якуний хулосасига асосан бюртмада берилган асосий вазифалар (вояга этмаганлар орасида жиноятчиликка қарши кураш, экстремизм ва терроризм, наркотик моддаларини истемол қилиш, қаровсизлик, назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ҳуқуқий, руҳий ва реабилитация ёрдамини кўрсатиш учун, вилоят ИИБ, ДХХ билан ҳамкорлик) тўлиқ акс этмаганлиги сабабли қайта танловга берилди.
Қайта танловга лойиҳалар 29 октябрдан 29 ноябргача этиб белгиланди. Қайта танловга 3 та лойиҳалар келиб тушди. Комиссиянинг якуний қарорига кўра “Умиднинг бешинчи мавсуми” номли лойиҳани вилоят бўйича эмас Жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган Шароф Рашидов туманида амалга ошириш таклифи билан мақулланди. Бироқ лойиҳа рахбарининг 2022 йил 30 декабрдаги лойиҳадан воз кечиш тўғрисидаги аризаси ҳамда молия йили тугаганлиги, ННТ билан бюртмачи ташкилот ўртасидаги шартномаларни ўз вақтида тузилмаганлиги сабабли молиялаштириш ишлари амалга оширилмади.
Давлат ижтимоий бюртмалари учун 2022 йилда давлат ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган таклифлар олиниб (аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда санитария гигиена шароитини, турмуш даражасини яхшилаш) 2023 йилдан мазкур таклифлар асосида давлат ижтимоий бюртмалари учун танловлар эълон қилиш режалаштирилган.
Грант лойиҳаларни молиялаштириш орқали 10 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашилди. 40 га яқин фуқароларнинг бандлигини таъминланди. 100 га яқин ёшлар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг касб-ҳунар ўрганишига эришилган. Касб-ҳунар ўрганган шаҳсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида лойиҳаларда кўрсатилган ҳамкор ташкилотлар, бандликга кўмаклашиш бўлимлари ва лойиҳа раҳбарлари томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Мазкур амалга оширилаётган ишлар ОАВ, газета ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб келинмоқда. Жамаот комиссия аъзолари, фонд ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат гранти, давлат ижтимоий бюртмаларини ёзиш, грант маблағларини мақсадли ва самарали ишлатиш борасида ўқув семинарлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида пресконференциялар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур тадбирлардан асосий мақсад лойиҳаларни ёзишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган ишларни тўғри тақсимлаш каби бир қатор вазифаларни ўз ичига олган. Ташкил этилаётган пресконференциялар эса лойиҳаларнинг ўз вақтида самарали натижаларига эришиш, маблағларни мақсадсиз сарф этишларига йўл қўймаслик, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боришдан иборат.
Download 17.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling