Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ннт ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022 йилги фаолияти юзасидан маълумот


Download 17.57 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2023
Hajmi17.57 Kb.
#1232643
  1   2
Bog'liq
Фонд ҳисоботи 2022 йил


Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022 йилги фаолияти юзасидан
МАЪЛУМОТ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг томонидан тасдиқланган иш режага асосан бир қатор ишларни амалга оширди. Жумладан;


2022 йил давомида жамоат фонди томонидан 3 марта давлат гранти учун 2 марта давлат ижтимоий бюртмалари учун танловлар эълон қилинди.
1 танлов “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида эълон қилинди. Мазкур эълон 15 та йўналишда бўлиб, Имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ва ёш оилаларни оилавий ва ҳусусий тадбиркорликга жалб этишга кўмаклашиш, хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, яшил худудлар ташкил этиш, экстремизим ва терроризмни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, ёшларни харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини вилоятнинг чекка худудларида кўчайтириш ҳамда камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолини айниқса хотин-қизларни касб ҳунарга ўргатиш каби бир қатор вазифаларни ўз ичига олган.
Танлов 5 мартдан 4 апрелгача бўлган муддатда бўлиб, ушбу танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 30 та лойиҳалар келиб тушган. Мазкур лойиҳалар ичидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни саралаб олиш мақсадида фонд томонидан Ишжтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия аъзолари муҳокамасига киритилди. Комиссиянинг якуний ҳулосаларига кўра 30 та лойиҳалардан 5 та лойиҳалар қўллаб қувватланди. Ғолиб бўлган ННТлар билан икки томонлама шартномалар имзоланиб сертификатлар топширилди. Хар бир лойиҳалар 30 млндан жами 150 млн сўмга молиялаштирилди.
2 танлов “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида эълон қилинди. Мазкур эълон 8 та йўналида бўлиб, Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларнинг олдини олиш ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, аҳолининг кенг қатламини ахборот кутубхона марказларига жалб қилиш орқали китобхонлик маданиятини ривожлантириш, “Темир”, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтарларига киритилган шахсларнинг хаёт даражасини яхшилашга кўмаклашиш, муқаддам судланган, уюшмаган, тарбияси оғир ёшларнинг жамиятга қайта тикланишига кўмаклашиш, демократик ислоҳотлар натижалари ҳамда яшилмакон умуммиллий лойиҳалари доирасида ташкил этилаётган “Яшил ҳудуд”ларни агро-экологик муҳофаза қилиш каби вазифаларни ўз ичига олган.
Танлов 4 июндан 4 июлгача бўлган муддатда бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 9 та лойиҳалар келиб тушган. Мазкур лойиҳалар ичидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни саралаб олиш мақсадида фонд томонидан Ишжтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия аъзолари муҳокамасига киритилди. Комиссиянинг якуний ҳулосаларига кўра 9 та лойиҳалардан 2 та лойиҳалар қўллаб қувватланди. Ғолиб бўлган ННТлар билан икки томонлама шартномалар имзоланиб сертификатлар топширилди. Хар бир лойиҳалар 30 млндан жами 60 млн сўмга молиялаштирилди.

Download 17.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling