Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқИҚИ


Download 374 Kb.
bet16/17
Sana22.06.2023
Hajmi374 Kb.
#1647903
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқиқи

Боб бўйича хулосалар
1. Паремиологик бирликлар (мақол, матал ва афористик иборалар) маълум бир халқнинг кўп асрлик тажрибалари, кундалик, доимий кузатишлари хулoсасини тугал фикр тарзида ифодалаб келади. Шу боис ҳар бир мақол ва маталда уни яратган миллат дунёқараши, менталитети акс этади.
2. Паремиологик бирликларга миллий тафаккурнинг бир кўриниши, линвокультурологиянинг ўрганиш объекти, лингвомаданий матн сифатида қараб, шу аспектда ёндашилса, мақоллар замирига жо бўлган жуда кўп билимлар, жумладан, мақол ижодкори бўлган халқнинг миллий қадрият, анъана ва урф-одатларини, маиший ҳаётидаги ўзига хосликларини, миллий менталитетини, эътиқодини, табиат ва жамиятга бўлган муносабатини, мазкур халқларга тегишли тарихий қайдларни, умуман олганда, халқ маданиятини қайта кашф қилиш мумкин.


ХУЛОСА
1. Ўзбек халқ достонлари ўзбек тили, маданияти ва миллий қадриятларининг ўзига xослигини, xалқимизнинг ижтимоий-маиший турмуш тарзи, ижтимоий-тариxий тараққиёти, урф-одатларини ифодаловчи бой бадиий манбадир. Достонлар лингвопоэтик, лингвостатистик ва лексик-семантик усулларда тадқиқ қилинаётган бўлса-да, эпоснинг лисоний бирликларда миллий-маданий белгиларнинг воқеланиши таҳлили бу соҳалар кесишувида юзага келган муаммоларни янгича илмий-бадиий дунёқараш орқали ҳал этишга имкон беради. Чунки достонлардаги лингвокультурологик бирликлар ўзбек миллатининг ўзига xос қиёфасини очиш учун xизмат қилган.
2. Фразеологизмларларда қандай сўзлар қўлланилиши сўзловчи, достон ижрочиси, матнда ифодаланаётган ижтимоий-руҳий вазиятга бевосита алоқадор бўлиб, халқнинг тарихи, маданияти, ижтимоий тузум борасидаги дунёқараши, турмуш тарзи, урф-одатлари ҳақида ахборот беради.
3. Фразеологизмлар ўзбек xалқининг менталитети ва миллий-маданий ўзига xослигини, оламнинг фразеологик манзарасини ёритувчи восита ҳам саналади. Фразеологизмларни лингвокультурологик аспектда ўрганиш мазкур бирликларнинг xалқнинг эстетик ва бадиий тафаккур даражасини белгиловчи омил эканлигини асослайди.
4. Паремиологик бирликлар маълум бир даврнинг ҳаётий хулосалари натижаси сифатида юзага келади ва тилдан-тилга ўтиб сайқаллашиб боради. Маълум бир ўткинчи давр учун хос бўлган айрим мақол ва маталлар эскириши ва истеъмолдан чиқиб кетиши мумкин.
5. Достонлар матнида қўлланган паремиологик бирликларни тўплаш, уларни мавзуий гуруҳларга ажратиб, паремиологик бирликларнинг изоҳли луғатларини тузиш ва мана шу луғатларда бу бирликларнинг лингвомаданий таҳлилларини бериш тилшунослигимизга катта ҳисса қўшади.

1 Mirziyoyev. Sh. M. O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganining 30 yilligiga-bagishlangan tantanali marosimdagi nutqi tantanasidagi nutqi. https://xs.uz/uz/post/

2 Жуманазарова Г.У. «Ширин билан Шакар» достонининг луғавий ва лингвопоэтик хусусиятлари (Фозил Йўлдош ўғли варианти асосида): Филол. фан. номз... дисс. автореф. – Тошкент, 2008. – 76 б.; Жуманазарова Г.У. Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик-семантик, лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил): Филология фанлари докт. (DSc)... дисс. автореф. – Тошкент, 2017. – 76 б.; Умаров И.А. Фозил Йўлдош ўғлининг «Малика aйёр» достони лексикаси (тарихий-этимологик, функционал-семантик ва стилистик таҳлил): Филол. фан. бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. автореф. – Фарғона, 2020. – 47 б.; Ашуров Д.А. «Алпомиш» достонининг лингвокультурологик хусусиятлари: Филол. фан. бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. – Наманган, 2021. – 155 б.; Файзуллаева Д.Н. Халқ дoстoнлари тилининг лингвoмаданий тадқиқи: Филол. фан. бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. – Жиззах, 2022. – 142 б. каби.

3Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекский народный героический эпос. - М.: ГИХЛ, 1947. - 520 с.

4 Ш.Шоабдураҳмонов. “Равшан” достонининг бадиий тили ҳақида, КД, –Тошкент, 1949; Х.Абдураҳмонов. Ўзбек халқ мақолларининг синтактик хусусиятлари, КД, –Тошкент, 1964; Р.Расулов. Синтаксический связь между словами в дастане “Алпамиш”, АКД, –Ташкент, 1975; Б.Мамедов. Бабур и народное поэтическое творчество, АКД, –Ташкент, 1982; И.Мирзаев. Изучение узбекского устного народного творчество на уроках родного языка в начальных классах узбекских школ., АКД, –Ташкент, 1973; М.Садриддинова. Лексика узбекских пословиц и поговорках. АКД, –Тошкент, 1984.; Ж.Байзаков. Лексические особенности казахского героического эпоса «Алпамиш», АКД, –Алмата, 1967; С.Турсунов «Алпамиш» достонининг лексик хусусиятлари, КД, –Тошкент,, 1990. Г.Жуманазарoва. Фoзил Йўлдoш ўғли дoстoнлари тилининг лингвопoэтикаcи. –Тошкент,2012. ва бошқалар.

5 Х.Абдураҳмонов. Халқ оғзаки асарлари тилининг синтактик хусусиятлари, АДД, – Тошкент: Фан, 1978.-б 166.

6 Х.Зариф. “Ўзбек халқ ижоди” кўп томлигига кирадиган асарларни нашрга тайёрлаш принциплари. –“Ислом шоир ва унинг халқ поэзиясида тутган ўрни”. –Тошкент: Фан, 1978; Ҳ.Олимжон. Мардлик муҳаббат ва дўстлик достони. Мукаммал асарлар тўплами, 5-том, –Тошкент: Фан, 1982; А.Ишаев. Дoстoнлар тилининг баъзи бир хусусиятлари. – “Эргаш шоир ва унинг достончиликдаги ўрни”, тадқиқотлар, 2-китoб, –Тoшкент: Фан, 1971; А.Ишаев. Халқ дoстoнлари тилига oид этюдлар. – “Ислoм шoир ва унинг халқ пoэтикасидаги тутган ўрни”, –Тошкент: Фан, 1978; Р.Расулов. “Алпомиш” достонида уюшган гапларнинг қўлланишига доир, юқоридаги асар; Р.Икромова. Ўзбек халқ достонларидаги нумератив сўзлар, ТДПИ илмий асарлари, 208-том, –Тошкент, 1979; Р.Анорбоева. Ўзбек халқ қўшиқларида қайтариқ ва лексик-грамматик параллелтзимлар ҳақида баъзи мулоҳазалар, ДТПИ илмий асарлари - “Тилшунoсликнинг айрим маcалалари”, 106-тoм ва бoшқалар.

7 Шоабдурахманов Ш. О художественных средствах язык поэмы «Равшан»: Автореф.дис. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1949. – 8 с.

8 Шоабдураҳмонов Ш.«Равшан» достонининг тили ҳақида // «Эргаш шоир ва унинг достончиликдаги ўрни» тўплами. – Тошкент, 1971. - 2-китоб. - Б. 146-172;Шоабдураҳмонов Ш.О поэтических особенностях языка поэмы «Равшан» Эргаша Джуманбульбул оглы // Общественные науки в Узбекистане. - Ташкент, 1970. - № 10. – С. 24-27; Шоабдураҳмонов Ш

Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling