Мавзу: Сон. Соннинг лексик-грамматик хусусиятлари. Соннинг маъно турлари режа
РЕЖА: -
1.Соннинг лексик-грамматик хусусиятлари.
-
2.Сонларнинг нумеративлар билан қўлланиши.
-
3.Соннинг маъно турлари.
-
4.Сонларнинг отлашиши.
-
5. Соннинг тузилиш жиҳатдан турлари.
Предметнинг миқдорини, саноғини, жойлашиш тартибини, баъзан иш-ҳаракатнинг бажарилиш тартибини, миқдорий белгисини билдирадиган мустақил сўз туркуми сон дейилади. Сон Неча? Нечанчи? Нечта? Қанча? каби сўроқлардан бирига жавоб беради. -
Предметнинг миқдорини, саноғини, жойлашиш тартибини, баъзан иш-ҳаракатнинг бажарилиш тартибини, миқдорий белгисини билдирадиган мустақил сўз туркуми сон дейилади. Сон неча? нечанчи? нечта? қанча? каби сўроқлардан бирига жавоб беради.
-
Сон отга боғланиб, у ифодалаган предметнинг конкрет миқдорий белгисини, баъзан феълга боғланиб, у ифодалаган ҳаракатнинг миқдорий белгисини англатади: тўртта дафтар, икки ой ўқиди, биринчи келди каби.
Сонлар кўпинча рақамлар билан ёзилади: -
Сонлар кўпинча рақамлар билан ёзилади:
-
1) араб рақамлари билан 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9.
-
2) рим рақамлари билан: бирликлар: И (1), ИИ (2), ИИИ(3), ИВ(4), В (5), ВИ (6), ВИИ (7), ВИИИ (8), ИХ (9); ўнликлар: Х (10), ХХ(20), ХХХ(30), ХЛ(40), Л (50) ЛХ (60), ЛХХ (70), ЛХХХ (80), ХC(90); юзликлар: C (100), CC (200), CCC (300), CД (400), Д (500), ДC (600), ДCC (700), ДCCC (800), CМ (900); мингликлар: М (1000), ММ (2000), МММ (3000) ...
-
Бадиий асарларда сонлар сўз билан ёзилади: Тўрт йил кутди.
-
Нутқимизда тез-тез ишлатиладиган 23 та содда сон бўлиб, бошқа сонлар шуларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: нол, бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, йигирма, ўттиз, қирқ, эллик, олтмиш, этмиш, саксон, тўқсон, юз, минг, миллион, миллиард.
-
Эски ёзув тилида туман (ўн минг), лак (юз минг) каби сонлар бўлган. Тарихий асарларда мана шу сонлар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |