Мавзу: Сон. Соннинг лексик-грамматик хусусиятлари. Соннинг маъно турлари режа
Download 197.1 Kb.
|
Mavzu Son. Sonning leksik-grammatik xususiyatlari. Sonning ma’n-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сон таҳлили намунаси
- Бир сонининг ўзига хос грамматик хусусиятлари
Соннинг маъно турлариСон маъно жиҳатдан ва грамматик хусусиятларга кўра икки гуруҳга бўлинади: саноқ сонлар ва тартиб сонлар. Саноқ сон маъно хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) миқдор сон; 2) дона сон; 3) чама сон; 4) жамловчи сон; 5) тақсим сон. Сон таҳлили намунаси1. Сўроғи. 2. Бутун Ёки касрлиги. 3. Маъно тури. 4. Ҳисоб сўзи бор-Ёъқлиги. 5. Отлашган Ёки отлашмаганлиги. 6. Тузилиш тури. 7. Гапдаги синтактик вазифаси. Бир сонининг ўзига хос грамматик хусусиятлари1. Илгари тилга олинмаган предмет номини ифодалайдиган от олдида келиб, гумон ноаниқлик маъносини ифодалайди: Мақсуд ака Ойбек икковимизга кула-кула бир воқеани айтиб берган эди. 2. Бир сони феъл, от, сифат, равиш олдида келиб, кучайтирув равиши (жуда, ғоят) ва кучайтирув юкламаси (ҳатто) каби маънони кучайтиришга хизмат қилади: Бир чиройли, бир ёқимли шамол турди (С.Аҳмад). 3. Бир сони сифатловчи-сифатланмиш орасида келганда ҳам маънони кучайтиради: Гулнор учун улуғ бир бахт шу учрашув бўлди (А.Қ.) Жувон асабий бир ҳаракат билан рўмолини олиб ўради (А.Қ.). 4. Айирув чегаралов юкламалари (-гина, фақат) вазифасини бажариб, айириш, чегаралаш каби маъноларни ифодалайди: Камтарлик ҳам бир хислат («Тафаккур гулшани»). Менинг ишончим бир сенсан. Бунда бир сўзи –гина, фақат вазифасини бажарган.4. Айирув чегаралов юкламалари (-гина, фақат) вазифасини бажариб, айириш, чегаралаш каби маъноларни ифодалайди: Камтарлик ҳам бир хислат («Тафаккур гулшани»). Менинг ишончим бир сенсан. Бунда бир сўзи –гина, фақат вазифасини бажарган. 5. Боғловчи вазифасида келиб, уюшиқ гап бўлакларини Ёки қўшма гап қисмларини боғлашга хизмат қилади: Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг (Мақол). 6. Бир сони ўзи боғланиб келган сўз билан «ҳеч ким», «ҳеч қандай» олмошлар маъносида келади: Кунлик нормасини бажармаган бир киши қолмади. 7. Кесим вазифасини бажариб келганда, бирдамлик, ўхшашлик, умумийлик маъносини ифодалайди: Кемага тушганнинг жони бир (Мақол). Одамнинг тили билан дили бир бўлсин. Download 197.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling