Сон боғланиб келган от қўлланмаганда, отга қўшилиб келган сўз ўзгартирувчи аффикслар, яъни эгалик, келишик ҳамда шакл ясовчи кўплик аффиксини олиши мумкин. Бундай морфологик жиҳатдан ўзгарган сон отлашган сон саналиб, гапда от бажарган эга, тўлдирувчи, қаратқич-аниқловчи, кесим каби синтактик вазифаларни бажаради: Биров тош, биров гул, ўз жойида иккови ҳам яхши (Шукрулло). Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни. (Амир Темур ўгитлари). Ўннинг ярми беш.
Отлашган сон фикрни стилистик жиҳатдан ихчам образли ифодалаши учун хизмат қилади. (Мақол, матал, афоризмларда кўп учрайди) Соннинг ҳамма турлари ҳам морфологик жиҳатдан ўзгармайди (чама сон – тача, -лаб, -лар каср сонга қўшилмайди).
Савол ва топшириқлар:
Қандай сўзларга сон дейилади?
Соннинг номини билдирадиган сонлар қандай қўшимчаларни олиши мумкин?
Нарса-буюмларнинг сон-саноғини билдирадиган сонларни сўзларга боғлаб 5 та мисол келтиринг.
Сонлар қандай рақамлар билан ифодаланади?
Нутқимизда тез-тез қўлланадиган 23 та содда сонни бирма-бир сананг
ҳттп://файллар.орг
Do'stlaringiz bilan baham: |