Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш (10 соат)
- Фанга оид компетенциялар
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: суҳбатдошининг фикрини тинглай олиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: дарслик билан ишлаш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзини назорат қила билиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқ ҳунармандчилигида кулолчилик санъати ҳақида маълумотга эга бўлиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: исроф ва тежамкорликнинг маъносини тушуниш. Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш (10 соат) 15-мавзу: Қоғоздан “Куз” манзарасини қуриш-ясаш (1соат) (Қоғоздан “Куз” манзарасини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). 16-мавзу: Табиий материаллар: чиғаноқ, майда тошчалардан фойдаланиб, “Капалак” шаклини қуриш-ясаш (1соат) (Табиий материаллар: чиғаноқ, майда тошчалардан фойдаланиб, “Капалак” шаклини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). 17-мавзу: Уруғлардан мозаика усулида бўш идиш устига нақш композициясини қуриш-ясаш (1соат) (Уруғлардан мозаика усулида бўш идиш устига нақш композициясини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). 18-мавзу: Ҳаракатли қуёнча ўйинчоғини қуриш-ясаш (1соат) (Ҳаракатли қуёнча ўйинчоғини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: турли материаллардан ясаладиган буюмларни қуриш-ясаш, ўлчаш, режалаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олиш, қоғоздан “Куз” манзарасини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, табиий материаллар: чиғаноқ, майда тошчалардан фойдаланиб, “Капалак” шаклини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, уруғлардан мозаика усулида бўш идиш устига нақш композициясини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, ҳаракатли қуёнча ўйинчоғини қуриш-ясаш қуриш-ясаш ишларини бажара олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: турли фанлардан эгалланган тушунчаларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш ва таснифлай олиш. 19-20-мавзу: Турли геометрик шакллардан ҳаракатланувчи моделлар қуриш-ясаш (2соат) (машина, ракетани технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). 21-22-мавзу: Цилиндр ва конус шаклларидан стол лампасини қуриш-ясаш (2соат) (Цилиндр ва конус шаклларидан стол лампасини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). 23-24-мавзу: Картон ва рангли қоғозлардан темир йўл, паровоз макетини қуриш-ясаш (2соат) (Картон ва рангли қоғозлардан темир йўл, паровоз макетини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling