Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet2/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Сервис хизмати йўналиши
1. Пазандачилик асослари
2. Газламага ишлов бериш технологияси
3. Рўзғоршунослик асослари


8-9 синфлар учун:
Технология ва дизайн йўналиши
1. Касб танлашга йўналтириш
2. Электроника асослари
3. Халқ ҳунармандчилиги технологияси


Сервис хизмати йўналиши
1. Касб танлашга йўналтириш
2. Халқ ҳунармандчилиги технологияси
3. Рўзғоршунослик асослари

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўқувчилар сони шаҳар мактабларида 25 ва қишлоқ мактабларида 20 ва ундан ортиқ бўлса, моддий техник ва кадрлар таъминоти етарли бўлса, меҳнат (технология) дарслари шу синфлардаги ўқувчиларни икки гуруҳ (ўғил ва қиз болалар)га ажратган ҳолда алоҳида дастурлар асосида олиб борилади.


Ҳар бир дарс хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, ўқувчиларга меҳнат (технология) фанини йўналишлари бўйича касб турлари ҳақида ахборотлар берилади.
Мазкур ўқув дастури умумий ўрта таълим мактабларида Меҳнат (технология) фанини ўқитилиши қуйидаги даражалар асосида белгиланди.
Жумладан, А1 меҳнат (технология) ўқув фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси бўлиб, бунда ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, касблар олами билан дастлабки таништириш, касб танлашга тайёрлаш, меҳнатни қадрлаш, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш; турли материаллардан ясаладиган буюмларни қуриш-ясаш, ўлчаш, режалаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олиш; деталларни бир-бирига тўғри елимлаш; содда буюмларни тика олиш; кичик ҳажмдаги буюмларни тўқий олиш; халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олиш; ҳаракатланувчи моделлар тайёрлай олиш; турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш; ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунтазам такрорлай олиш; ҳаётий одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнатсеварликка оид асосий тушунчаларни эгаллаш ва риоя эта олиш; турли фанлардан эгалланган тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш; касблар оламини билиш, касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплайди ва тавсифлай олиш компетенция элементлари шакллантирилади.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling