Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”
Download 1.39 Mb.
|
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т.Р.Рисбоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Гулистон Давлат университети “ ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ” фанидан махсус сиртқи бўлим талабалари учун ўқув- услубий мажмуа (ўқув қўлланма) Гулистон – 2008
Тақризчилар: т.ф.д. К.К. Нуриев п.ф.н. доц. Н.Мамадиёров. Гул ДУ.
Сўз боши. “Электротехника ва электроника асослари” фанидан махсус сиртқи бўлим касб- таълими йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган ушбу ўқув-услубий мажмуа (ўқув қўлланма) Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан касб таълими йўналиши (бакалавр) учун тасдиқланган ўқув дастури асосида яратилган. Талабалар маскўр фанни ўрганиш жараёнида: Электротехника фанининг предмети, уни ўқитишнинг мақсади ва бугунги кун талаблари асосида келиб чиқадиган вазифалари; Электротехника таълими мазмуни ва структураси, мутахассислик фанлари билан боғлиқлик жихатлари, метод ва шакллари: ушбу фан бўйича таълим беришнинг замонавий технологияларини қўллаш бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўладилар. Фанни ўрганиш натижасида бўлғуси муттахасислар ўз ўқувчиларга энергетиканинг иқтисодий тарақиётда тутган ўрни, халқ фаровонлигини ва маданиятини оширишдан аҳамияти, экология муаммоларини хал қилишда тутган ўрни, республикамизда электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги солмоғи, электр энергиясидан унимли фойдаланиш ва уни тежаб ишлатиш тушунчаларни шакллантириш услубларини ҳам эгаллайдилар. Электротехника ва электроника тўғрисидаги фан физика, материаллар қаршилиги, математика, радиоэлектроника, чизмачилик, автоматлаштириш, энергетика, экология каби фанлар билан ўзвий боғланишдир. Бинобарин, ушбу фанни ўрганиш асосида талабалар электроэнергетика ва электроника муаммоларини хал этишда бошқа фанларининг иштирокини ҳам билиб оладилар. Талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўзлаштиришини ташкил этиш мақсадида уларнинг мустақил таълим олишга асосий эътибор берилган. Шу мақсадда мажмуа (ўқув қўлланма) нинг шакли замонавий педагогик технологияларга асосланган бўлиб, унда оралиқ ва якуний назорат саволлари, мустақил ишлар мавзулари, ўз-ўзини назорат қилиш тест саволлари тўплами ва тавсия этилган адабиётлар рўйхати келтирилган. Ушбу мажмуа (ўқув-қўллнама ) баъзи камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли мажмуа (ўқув-қўллнама ) хақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга муаллиф олдидан ўз миннатдорчилигини билдиради. Манзилимиз: 707012 Гулистон, Университет. “Умумий физика” кафедраси. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling