Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Фан бўйича рейтинг ишланмаси ва баҳолаш мезонлари


Download 1.39 Mb.
bet4/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

2. Фан бўйича рейтинг ишланмаси ва баҳолаш мезонлари.
2.1 Рейтинг ишланмаси
“Умумий электротехника ва электроника асослари” фанидан махсус сиртқи бўлимининг “касб таълими” йўналишининг ўқув режасида III курснинг 5-сессияда 6 соат маъруза ва 6 соат лаборатория, 6-сессияда 6 соат маъруза ва 8 соат лаборатория машғулоти, жами 26 соат дарс ўтиши кўрсатилади. Шуларни ҳисобга олиб қуйидаги рейтинг ишланмаси тўзилди.





Назорат тури

Семестр

Коди

Сони

Балл

Жами балл

1

Лаборатория иши бажариш

5/6

Л.Б

2/2

5

10/10

2

Мустақил ўрганиладиган ва ёзма тарзда топшириладиган мавзулар

5/6

М.Ў

3/3

5

15/15

3

Назорат ишни бажариш

5/6

Н.Б

10/10

0,5

5/5

4

Тест саволлари тузиш

5/6

Т.с.т

10/10

0,5

5/5

5

Оралиқ баҳолаш
(тест 30та)

5

О.Б

1

0,5

15

6

Якуний баҳолаш (ёзма иш)

6

Я.Б

1

15

15




Жами













100

2.2 Баҳолаш мезони


2.2.1 Лаборатория ишлари бўйича
1. Бажарилаган хар бир лаборатория машғулоти учун талаба хар бир семестрда 2 та дан 4 та лаборатория иши бажариб, хар бир иш учун ёзма тарзда ҳисобот топширади.
а) Топшириқлар тўла бажарилган, натижаларга тўлиқ ишлов берилган ва ҳисобот тўғри шакллантирилган ҳолда иш сифатига қараб - 4-5 балл
б) Топшириқлар тўла бажарилган, лекин натижаларига етарлича ишлов билмаган ҳолда, ишнинг сифатига қараб - 3-4 балл
в) Топшириқларни бажаришда ёки натижаларга ишлов беришда иш мазмунига таъсир кўрсатмайдиган камчиликларга йўл қўйилган ҳолда – 2-3 балл


2.2.2 Мустақил ишлар бўйича
Талаба хар бир сессия оралиғида мустақил равишда 3 та дан мавзуни ўрганади ва ёзма тарзда кафедрага топширади. Мавзулар хар бири 5- баллик тизимда баҳоланади.
Мустақил ўрганилган ҳар бир мавзу учун:
1) Мавзу тўла ўрганилган, саволларга тўғри жавоблар берилган, таянч ибора ва тушунчалар мавзу мазмунига мос ишлатилган ва улар тўғри ёритилган, мавзу ижодий таҳлил қилинган ҳолда - 4-5 балл
2) Мавзу очиб берилган, саволлар тўғри ёртилган, таянч иборалар кам ишлатилган ёки улар мавзу мазмунига тўла мос келмаган ҳолда - 3-4 балл
3) Мавзу ёритилган, саволларга умумий тарзда жавоб берилаган, ҳамда мавзудан четлашиш ёки мавзуни ёритишда зарур бўлмаган ибора ва тушунчаларга ишлатилган ҳолда - 2-3 балл
2.2.3. Назорат саволларини бажариш бўйича

Хар бир сессиялар оралиғида талаба 10 та дан назорат саволларига жавоб ёзиб кафедрага топширадилар. Хар бир савол жавоби 0,2 дан 0,5 баллгача баҳоланади.




2.2.4. Тест саволларини тузиш бўйича

Ҳар бир талаба мустақил ўрганилган мавзулари бўйича хар бир семестрда 10 та дан жами 20 та тест саволлари тўпламини тайёрлайдилар. Ҳар бир савол тўғри тўзилган ва жавоби талабга мос келган ҳолда 0,5 баллик тизимда баҳоланади. Тўғри жавоб кўрсатгичи айлана ичига олиб қўйилади.


2.2.5. ОБ топшириқларини бажариш бўйича

ОБ да тест синовии ўтказилади, талаба 30 та саволга жавоб беради. Ҳар бир тўғри жавоб 0,5 балл билан баҳоланади. Тест саволлари тўплами ушбу ишланмада келтирилган.




2.2.6 ЯБ топшириш бўйича
Якуний назорат (ЯБ) ёзма ҳолда ўтказилади. Бунда хар бир вариантда 3 та дан савол келтирилади. Хар бир саволнинг жавоби тўғрилиги ва тўлалигига қараб 1-5 баллик тизимда баҳоланади.
Шу тариқа: сессия оралиғи топшириқлари учун ______ 70 балл
Оралиқ баҳолаш ______________ 15 балл
Якуний баҳолаш_________________ 15 балл
Жами _______________________ 100 балл

Талабанинг сессия оралиғида топшириқларни бажариб тўплаган, ОБ ва ЯБ да олган баллари жамланиб қуйидагича баҳоланади.


55-70 балл_______________________қониқарли


71-85 балл_______________________яхши
86-100 балл _____________________аъло
Саралаш бали ___________________55 балл
ЯБ га кириш бали ________________47 балл
ЯБ дан оладиган манимал бали (55%) ____8,3 балл

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling