Халқ таълими вазирлиги


Download 195.73 Kb.
bet11/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Шунга қарамасдан, 1993-йил май ойида олдинга қадам қўйишга, яъни Олий Кенгаш томонидан янги концитутсиянинг қабул қилинишига эришилди, эркинликлари эътироф этилди, аммо хусусий мулк чеклаб қўйилди. қирғизицон умумхалқ сайловида сайланадиган президентли ва икки палатали парламент — Жўқорғи Кенгеси эга республикага айланди. Президент олдида жавобгар бўлган ҳукумат парламентга бўйсунади. Мамлакат пойтахти номи Бишкек деб ўзгартирилди.
1994 ва 1995-йиллардаги референдумларда концитутсияга ҳокимият турли тармоқларининг вазифаларини белгилаш ва уларнинг ўзаро муносабатини белгиловчи тузатишлар киритилди.
Ҳукуматда ўз мансабини суиицеъмол қилиш ҳолларидан хабар топган рақибларнинг тобора кучайиб бораётган ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида А. Акаев 1994-йил бошида президентга ишонч тўғрисида референдум ўтказди ва кўпчилик томонидан қоллаб-қувватланди. Келаси йили яна президент этиб сайланди.
2000-йилдаги парламент сайловларида Акаевни қўллаб-қувватлаётганлар кўпчилик ўринга эга бўлишди ва Президентга анча хайрихоҳ бўлиб қолган коммуницлар муваффақиятга эришишди. Ҳукумат «Ар-Напис» демократик ҳаракатидаги Акаевни танқид қилувчилар фаоллигига зарба бериб, унинг раҳбарини ҳибсга олди. Бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди ва вазиятни кескинлаштирди.
Аммо Акаев рақиблари кучсизлашган эди. 2000-йилдаги президент сайловларида унга сайловчиларнинг 75 фоизи овоз берди ва у тўртинчи марта президент этиб сайланди.
317Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш қийинроқ кечди. 1990-йилдан бошланган ишлаб чиқаришнинг пасайиши, иттифоқ марказининг буюртма ва инвецитсиялари тўхтагандан сўнг, янада тезлашди.
1995-йилда мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми 1990-йилдагига нисбатан 39 фоизни ташкил этди. 1991—1993-йилларда Россия Федератсияси техник кредитлар тақдим этган бўлса-да, дотатсияларнинг тўхташи ва даромаднинг қисқариши буджетни парчалади ва йирик инфлатсияни янада тезлаштирди. Ҳукуматнинг нархлар ўсишини тўхтатишга уринишлари зое кетди. Маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизими издан чиқди. Бу ижтимоий ва миллатлараро муносабатларнинг мураккаблашиши, ҳокимиятнинг суиицеъмол қилиниши ва жиноятчиликнинг ўсишига олиб келди.
1991-йилдаёқҳукумат ХВФ иштирокида хўжаликни давлат тасарруфидан чиқариш дацурини ишлаб чиққан эди. Нархларни либераллаштириш бошланди, 1993-йилда эса миллий валута — сом муомалага киритилди. Лекин, ҳатто, ХВФ ёрдами билан ҳам инфлатсияни пасайтириш ва унинг барқарорлашишига эришила олмади.!998-йилга келиб давлат қўлида унинг илгариги мулкининг атиги 5,6 фоизи қолди. Бу мулкнинг катта қисми корхоналар ходимлари, менежерлар, хорижий ва маҳаллий инвецорлар ихтиёрига ўтди. Жаҳон банки иштирокида ишлаб чиқаришни молиялаш ё`лга қўйилди ва банклар тизими яратилди. 1996-йилдан бошлаб ишлаб чиқариш ўса бошлади, 1997-йилда эса ҳукумат ислоҳотларнинг иккинчи босқичи, яъни корхоналарни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш бошланганини эълон қилди. Кўпгина миллатчиларга қарши чиқиб, 1991-йилдаги ер тўғрисидаги қонунда ер нафақат қирғизларга, балки барча қирғизицон фуқароларига тегишли эканлигиҳақида ёзилишига эришилди. Самарасиз фойдаланилаётган ерлар, яъни барча ҳайдалма ерларнинг 50 фоизи давлат фондига айланди. Бу ерлардан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилар учацкаларни эгалик ҳуқуқларини мерос қолдириш ҳуқуқи билан 50 йил муддатга ижара олишарди. Бу хусусий хўжаликлар сонининг ошиши ва муцаҳкамланишининг бошланиши бўлди.
Президент фармонига кўра, 1996-йилдан бошлаб ерни ижарага олиш, сотиш ва гаровга бериш мумкин бўлди. Бу ерга бозор муносабатларининг жорий этилиши эди. Икки йилдан сўнг, 1998-йилда ерга хусусий мулкчилик тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин, унинг ҳажмини қисқартириш ва эгалари доирасини чеклашлар ишлаб чиқилди. 90-йилларнинг иккинчи ярмида озиқ-овқат ишлаб чиқариши жонлана бошлади, аммо кўпчилик аҳолининг турмуш даражаси деярли яхшиланмади.
Мамлакат учун ниҳоятда зарур бўлган рус мутахассислари ва ер эгаларининг кўчиб кетишларини тўхтатиш мақсадида Президент рус тилининг миллатлараро сўзлашув тили деб тан олинишига ҳамда, энг аввало, Россия маданияти ва фани ютуқларини ўрганиш мақсадида Славян университетининг очилишига эришди. Мамлакат барча фуқароларининг ерга эгалик қилиш
ҳуқуқининг эътироф этилиши уни русларга, ўзбекларга ҳамда бошқа миллат вакилларига беришга ва бу билан кўпгина можароларни бартараф этишга имкон берди. Миллатчи экцремицлар ва ислом ақидапарацларининг миллатлараро низолар уруғини сочишга бўлган уринишлари бартараф қилинди. Мамлакатни халқаро можарочилардан ҳимоя қилиш мақсадида қуролли кучлар барпо этилди. Улар тез-тез рўй бериб турган ислом ақидапарацлари тўдалари ҳужумларини қайтариб турибди. 2005-йилга келиб аҳвол мураккаблашди. Ҳукуматга қарши кучлар «Лола инқилоби» ўтказдилар. А. Акаев ҳокимиятдан воз кечди. қ. Бакиев вақтинчалик президентлик лавозимини эгаллади ва кўпўтмай президентликка сайланди. Ечилмаган муаммолар кўп. қирғизицон Россия Федератсияси ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорлик билангина чекланмади. Унинг раҳбарияти нафақат Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан, Ўзбекицон билан, балки Хитой билан ҳам муносабатни муцаҳкамлашга уринмоқда. Мамлакат Марказий Осиё давлатлари иқтисодий интегратсияси ва Осиёнинг 10 давлати иқтисодий ҳамкорлигида иштирок этмоқда, юқори даражада ривожланган кўпгина мамлакатлар: АқШ, Япония, Европа Иттифоқи ва бошқалар билан молиявий-иқтисодий ва техник ҳамкорлик ҳамда савдони ривожлантирмоқда. Мамлакат хавфсизлигини таъминлашда қўшнилар билан мос келишувларга эришиш ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида иштирок этиш муҳим аҳамиятга эга. қирғизицонда ЯИМ 2007-йилга келиб 15,5 млрд долларга етди ва аҳоли жон бошига 2764 долларни ташкил этди. Тўртдан уч қисми тоғликдан иборат бўлган бу мамлакатда ЯИМ нинг 25 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади.
Саноатнинг эса 40 фоизини олтин ишлаб чиқариш ташкил этади. 2003-йилда мамлакатда 22,5 тонна олтин қазиб олинди ва уни ишлаб чиқариш бўйича МДҲ мамлакатлари ичида Россия ва Ўзбекицондан кейин учинчи ўринга чиқди. Россия билан ҳамкорликда қирғизицон йилига 2000 тонна уран ишлаб чиқаради. 2006-йилда ўртача иш ҳақи 80 долларни ташкил этди.
Туркманицон Республикаси Туркманицон — аҳолиси энг кам бўлган Марказий Осиё республикаси эди. Ўша вақтларда унинг бой нефт-газ конларининг (бутун дунёда аниқланган газ захираларининг учдан бир қисми) қазилиши энди бошланган, ҳайдаладиган ернинг 70 фоизида эса пахта етиштирилар эди. Барча қазиб олиш ва ишлаб чиқариш федерал марказ учун хизмат қиларди, марказ эса аҳолининг яшаши (тирик қолиши) учунгина захиралар берарди. Бу аҳолининг 70 фоизини ташкил этувчи туркманлар ҳамда руслар, ўзбеклар ва бошқа миллат вакилларининг анъанавий бефарқлиги (конформицлиги) ва пассивлигини яна чуқурлаштирарди. Фақатгина 1989-йилда Ашхабодда биринчи масжид қурилди, норозиликлар намоён бўлди. Тил ва маданиятни тиклаш, иқтисодий муцақилликка эришиш учун курашувчи ҳаракатлар пайдо бўлди. Аммо бу ерда компартия раҳбарияти ошкораликни бошқариб турар, «норасмий элементлар» ривожланишига тўсқинлик қилар ва ислоҳотларнинг ё`налиши, муддатлари ҳамда кўламини белгилаб берарди. Республика суверенитети тўғрисидаги декларатсия Олий Кенгаш томонидан 1991-йил авгуцида қабул қилинди. Олий Кенгаш компартия раҳбари С. Ниёзовни раис этиб сайлади. СССР амалда парчаланиб бўлганидан сўнг, 1991-йил охирида референдум асосида Туркманицон муцақилликка эришди ва умумхалқ сайловларида Ниёзов унинг Президенти этиб сайланди. «Биз ўзига хос янги жамият қурамиз ва унга ўз ё`лимиз билан борамиз», — деган эди Ниёзов ўз ё`ли ҳақида.
Президент туркман анъаналарининг тикланишини қўллаб-қувватлади ва кўпчиликка зарар етказмасдан ислоҳотларни амалга ошириш ва яқин келажакда Ироқҳужумидан қутқарилгандан кейин машҳур бўлган қувайтдагидек умумий фаровонликни ваъда қилди. Бу аҳолини ўзига ром қилар ва умид уйғотарди. Миллатлараро можаролар, тарқоқлиберал ва демократик гуруҳларнинг чиқишлари 90-йилларнинг бошида боцирилди, уларнинг раҳбарлари ҳибсга олинди ёки муҳожирликка кетишди.
1992-йилда янги концитутсия қабул қилиниши билан ҳокимият янада муцаҳкамланди. Умумхалқ сайловларида сайланадиган президент ниҳоятда кенг ваколатга эга бўлди ва ҳокимиятнинг ҳар бир тармоғига бошчилик қилди. қонун чиқариш Мажлис — сайланувчи парламентга топширилди. Аммо қарорларни қабул қилувчи олий вакиллик органи Халқ маслаҳати бўлди. У Президент томонидан бошқарилар ҳамда ҳукумат бошлиғи ва аъзолари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва вилоят раҳбарларидан иборат эди. Мамлакатда Ниёзов бошқараётган ягона партия — Демократик партия қолди. Аҳолини бирлаштириш учун амниция (умумий афв) эълон қилинди, кейинчалик эса ўлим жазоси бекор қилинди.
Концитутсия қабул қилингандан кейин сайловчиларнинг 99,5 фоизи Ниёзовни президентликка қайта сайлаш, у кўрсатган номзодларни мажлисга сайлаш учун овоз бердилар. Кейинчалик, бундан ҳам муваффақиятлироқўтган референдумда Ниёзовнинг ваколатини ошириш маъқулланди ва у Туркманбоши ҳамда туркманлар отаси, деган унвонга эга бўлди, 2000-йилда эса мажлис унинг ҳокимиятининг муддатсизлиги тўғрисидаги қонун қабул қилди. Туркманбошининг портрет ва сўзлари ҳаммажойда пайдо бўлди, кўчалар, корхоналар ва шаҳарлар унинг номига қўйилди, пойтахтда унинг улкан, доим қуёш томонга бурилиб турувчи ҳайкали ўрнатилди. Фаровонлик тўғрисидаги режалари учун уни ҳамма жойда — болалар боғчасидан тортиб Халқмаслаҳатигача улуғлар эдилар. Ҳатто, унинг обрўсига ва халқнинг унга бўлган муҳаббатига шубҳа қилиш Туркманицон учун зарар, деб баҳоланар эди. Ниҳоят, унинг томондан одамларнинг ҳаёт нормаларини муцаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган, ҳамма учун мажбурий бўлган «Туркманларнинг маънавият кодекси» қабул қилинди.
«Рухнома» китоби бўйича олий ўқув юртларига кирувчилар имтиҳон топширарди, у қуръони карим билан тенглаштирилди. Туркманбоши тузуми муцабид (тоталитар) характерга эга бўлди ва сиёсий барқарорликни кафолатлади.
Ваъда қилинган фаровонликка эришиш анча қийин бўлиб чиқди. Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғир эди. Россиядан олинган кредитлар тезда қадрсизланди. Газ ва пахтани Россия ҳамда МДҲнинг бошқа давлатларига сотиш на доллар, на янги технологиялар келтирди. Газ қазиб олиш ва пахта етиштириш, уларни етказиб беришни кўпайтириш ҳамда улар эвазига доллар олиш жуда қийин кечди. Аҳолига озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етишмас эди. Пенсия ва ойликларни тўлаш кечикарди. Аянчли цатицик маълумотлар эълон қилинмас эди.
1992-йилдан бошлаб ҳукумат саноатни ривожлантириш ва бозор муносабатларининг иқтисодий пойдеворини яратишга қаратилган «Барқарорликнинг 10 йили» дацурини қабул қилди. 1993-йилда миллий валута — манат жорий қилинди. Унинг қиймати ҳамда нархлар ҳукумат томонидан белгиланар эди. Хорижий валута билан муомала қилиш тақиқланган эди.
Бой мамлакатларнинг ҳукуматлари Туркманбоши режимини маъқулламасаларда, ундаги барқарорлик, мамлакатнинг табиий бойликлари ва арзон ишчи кучи ҳамда ҳукуматнинг бозор иқтисодиётига интилиши туркман пахтаси ва газини сотиб олишнинг кенгайишига, режимга кредитлар берилиши ва хўжаликка инвецитсиялар қўйилишига ёрдам берди. Экспортдан келган маблағлар ва кредитларни ҳукумат ундирма ва тўқимачилик саноатига сарфлар эди. Бу соҳалар учун энг янги технология ҳамда жиҳозлар сотиб олинди. 90-йилларнинг иккинчи ярмида газ ва нефт қазиб олиш ўса бошлади ва пахтанинг асосий қисми янги корхоналарда қайта ишлана бошлади, бозорга тўқимачилик маҳсулотлари чиқарила бошланди. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши тўла бандликни таъминлади.
Ҳукумат иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқаришга шошилмади. Нефт ва газ, пахтанинг сотилиши ҳамда қайта ишланиши, транспорт ва уй-жой хўжалиги, ишлаб турган ҳамда қурилаётган барча катта ва ўрта корхоналар давлат ихтиёрида эди. 1996-йилга келиб нодавлат секторга ялпи ички маҳсулотнинг атиги 7,7 фоизи тўғри келди. 2000-йилда ялпи ички маҳсулот 14 фоизга ошди, унинг бешдан бир қисми газ экспортига тўғри келди. 1993-йилда қабул қилинган ерга мулкчилик тўғрисидаги қонун асосида ҳар бир фуқаро 50 гектаргача ер олиши ва яна 500 гектар ёки ундан кўпроқ ерни ижарага олиши мумкин эди. 5 йил муддат ўтгандан сўнг ер эгаси — нейҳан томонидан олинган ер унинг мулкига айланар эди, аммо у ерни сотиш ёки бировга беришга ҳаққи ё`қ эди. Бу ислоҳот 10 йил муддатга мўлжалланганди.
Ҳукумат «Янги қишлоқ» ва «/алла» дацурларини амалга оширди. Уларга кўра, қишлоқ аҳолиси яшаш шароитини яхшилаш ва ғалла етиштиришни оширишга маблағ ажратиларди. Ҳукумат қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси яхшиланди, деб ҳисоблади. /алла етиштириш сезиларли даражада ўсди. Бутун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизидан кўпроғини бермоқда.
Туркманицоннинг иқтисодий ва маданий дацури қабул қилинди. Президент ваъда қилган умумий фаровонликка нисбатан уйғонган ва ошиб бораётган шубҳаларни тарқатиш учун ҳукумат 90-йилларнинг иккинчи ярмида туз, электр энергия, газ ва сувни бепул деб эълон қилди, нон, ўсимлик ёғи, жамоат транспорти ва маиший хизматларга эса пац, рамзий нархларни белгилади. Озиқ-овқатнинг бошқа турлари ҳамда бошқа маҳсулотлар карточкалар билан тарқатила бошланди. Аммо, одатдагидек, бепул, арзон ва карточкалар билан тарқатиладиган маҳсулот танқис эди, уларни олиш учун навбатлар пайдо бўларди. Бунинг уцига аҳоли ўсиш даражаси ошди. 2006-йил декабрда Президент С. Ниёзов вафот этди. 2007-йил февралдаги сайловда Г. Бердимухамедов Президент этиб сайланди. Туркманицоннинг ташқи сиёсати унинг муцақиллигини муцаҳкамлаш ва дунё бозорига табиий газнинг йирик захираларини чиқариш ё`лларини излашга қаратилган эди. Муцақилликка эришилгандан сўнг мамлакатнинг нейтралитети (бетарафлиги) эълон қилинди ва амалга ошириб келинмоқда. МДҲ таркибида бўлиш Россия Федератсиясидан ёрдам олишга имкон берди. Айниқса, миллий қуролли кучлар яратилгунга қадар, Россия Федератсияси Туркманицон чегарасини ҳимоя қилиши ва қурол билан ёрдам беришини айтиш мумкин. МДҲ доирасида Туркманицон Ҳамдўцлик аъзолари, аввало, Россия Федератсияси, Озарбайжон, Грузия, Украина билан икки томонлама муносабатларни ривожлантирмоқда. 2005-йилга келиб бетарафликка тўла амал қилиш учун Туркманицон МДҲ таркибидан чиқди.
Туркманицон Осиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, айниқса, Туркия, Эрон ва Афғоницон билан яқин ҳамкорлик қилади. Туркман газининг бир қисмини Россия Федератсияси орқали Украинага етказиб бериш тўғрисида келишиб олинди. Бундан қониқмаган республика ҳукумати Каспий орқали Озарбайжон, Грузия, Туркияга ва Афғоницон орқали Покицон, ХХРга газни экспорт қилиш учун газ қувурлари қурилишида қатнашмоқда.
Аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари бироз чекланишига қарамасдан, ўзининг муцаҳкамлиги туфайли Туркманбоши режими бой мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг молиявий ёрдамини олишга муваффақ бўлди. Президент қ. Бердимуҳаммедов даврида вазият анча юмшади. 2007- йил февралда таълим тизими ислоҳоти тўғрисида фармон қабул қилинди. 9 йиллик мактаб ўрнига 10 йиллик таълим жорий қилинди. Олий ўқув юртлари 5—6 йиллик бўлди. «Содиқлик қасамёди» бекор қилинди. Судланганларнинг ишларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида фармон эълон қилинди. Туркманбоши даврида қилинган ўзгаришлар қайта кўриб чиқилмоқда. 2008-йил 1-июлдан Григорян календарига қайтилди. Туркманицонда 40 фоиз аҳоли саноатда, 30 фоиз аҳоли қишлоқ хўжалигида, қолган қисми хизмат кўрсатиш соҳаларида банддир. 2007-йилда 71 млрд кубометр газ қазиб олинди ва шундан 50 млрд кубометри Россияга, 8 млрд кубометри Эронга экспорт қилинди. Экспорт 4,4 млрд доллами, импорт 2,7 млрд долларни ташкил этади. 2007-йилда ЯИМ 26,2 млрд долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 5055 млн доллар тўғри келди.
Тожикистон Республикаси Энг баланд тоғларда жойлашган, аҳоли турмуш даражаси энг пац, лекин табиий ресурслаига бой республика — Тожикистонда муцақилликка эришиш флиқаролик уруши туфайли анча мураккаблашди. Тожиклар Тожикистон аҳолисининг 59 фоизини, ўзбеклар — 23 фоизни, руслар — 10 фоизни ташкил этишарди. Шимолий ва жанубий вилоятлар жамоалари, Тоғли Бадахшондаги кам сонли аҳоли орасида ва совет ҳокимияти бошқарув органларини қамраб олган уруғ-аймоқчилик алоқалари воқеаларга катта таъсир кўрсатди.
70-йиллардан бошлаб қўшни Афғоницон ва Эрондаги воқеалар ислом тарғиботи фаоллашувига олиб келди. Ошкоралик эълон қилиниши билан руслаштиришга ва компартиянинг якка ҳокимлигига қарши чиқишлар бошланди.
1989 ҳамда 1990-йилларда Душанбе ва бошқа жойларда ўзбеклар, руслар ва мамлакатга кирган қочоқларга нисбатан норозиликлар болиб турди. Тил ва маданиятнинг тикланиши ҳамда республиканинг СССР таркибидаги суверенитетини талаб қилган миллий-демократик ҳаракат «Рацохез» — «Уйғониш» машҳур бўлди. 1991 -йилда радикал демократлар туб ўзгаришларни талаб қилган Демократик партияни тузишди. Шу билан бир қаторда, мусулмон жамоалар кучайди, масжидлар қурилди. Ислом тикланиш партияси («Партияи Ваҳдати Ислом») сезиларли обрўга эга бўлди ва ислом ақидапарацлари гуруҳлари пайдо бўлди.
Қайта қуриш компартия таркибида келишмовчиликларга олиб келди. Кутиш позитсиясини эгаллаган партия раҳбарияти Олий Кенгаш томонидан тожик тилининг давлат тили, деб эълон қилинишига рози бўлди, аммо бошқа ўзгаришларга тўсқинлик қилди. 1990-йил февралида Душанбедаги ҳукуматга қарши оммавий намойишларга қуролли кучлар сафарбар қилинди ва ўнлаб кишилар ҳалок бўлди.
Исломчилар ва демократларнинг рақиблари маҳаллий уруғлар ва уларнинг қуролланган дацалари раҳбарларини бирлаштирган Халқ фронтини ташкил қилишди. Улар ташаббусни ўз қўлларига олиб, мамлакат шимоли — Хўжанд шаҳрида Олий Кенгаш чақиришга эришишди. Олий Кенгаш раиси этиб маҳаллий етакчилардан бири — И. Раҳмонов сайланди ва янги ҳукумат тузилди. Бу янги ҳукумат Афғоницондаги унинг душманларига яқин бўлган исломчиларнинг кучайишидан ташвишга тушган Россия Федератсияси томонидан қўллаб-қувватланди. Душанбеда жойлаштирилган Россиянинг 201-мотоўқчи дивизияси ёрдами билан халқ фронти отрядлари 1992-йил декабрида Душанбени қўлга олди ва 1993-йил баҳоригача мамлакатнинг катта қисмини ўз назорати оцига ўтказди.
Ислом тикланиш партияси ва демократлар томонидан ташкил қилинган Бирлашган мухолифат Афғоницон ҳамда Эронда таянч топди. Унинг отрядлари Тожикистонда ҳаракатда бўлди. Бутун мамлакатни шафқатсиз фуқаролик уруши қамраб олди. Мухолифатга ён босган афғон муҳожирлари ҳам бу урушга аралашиб турди. Жиноий гуруҳлар тартибсизликлардан фойдаланиб, гиёҳванд моддаларни етиштириш ва етказиб бериш билан машғул бўлди.
Мухолифатнинг қаршилигига қарамасдан, 1994-йилда ҳукумат ўтказган референдумда И. Раҳмонов таклиф қилган концитутсия маъқулланди. У Президент этиб сайланди. Парламент — Мажлиси Олий сайловлари ҳам ўшанда бошланиб, 1995-йил февралигача давом этди. Сайловни ҳукумат назорат қилиб борди ва Президентга етарлича хайрихоҳ бўлган ҳукумат тузилди.
И. Раҳмонов мухолифатни тор-мор қилишга интилар ва унинг етакчилари билан музокаралар олиб боришга қаршилик қиларди. Ўз позитсияларини кучайтириб, 323у ижро этувчи ҳокимиятга эгалик қилди, давлат аппаратини шакллантирди, халқ армияси ва ўз гвардиясини тузди. Таркибида жиддий партиялар бўлмаган, аммо келишмовчиликларга сабаб бўлган Халқ фронти тарқатиб юборилди.
И. Раҳмонов нафақат давлат секторини, балки хусусий ишлаб чиқариш секторини ҳам қўллаб-қувватлаш, аграр ислоҳотлар ўтказиш, хорижий инвецитсияларни жалб қилиш ва бошқаларни кўзда тутган иқтисодиётни тиклаш дацурини тақдим этди. Буни амалиётда қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқдемократик партияси тузилган эди.
И. Раҳмонов ҳукумати мамлакат олтин захирасининг бир қисмини гаровга қўйиб, Россия Федератсиясининг мамлакатдаги энг йирик ГЕСлар, энг замонавий қудратли алуминий заводи ва бир қатор иқтисодий обектларнинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этди. Душанбедаги Россиянинг 201-дивизияси ҳокимият барқарорлигини таъминлаб турди. Россия чегарачилари мамлакатнинг жанубий чегараларини қўриқлашмоқда эди. Россиялик мутахассислар Тожикистонқуролли кучлари ва чегарачиларини ўқитишди.
Коррупсия, ўзига эрк берган ҳарбийларнинг бедодлиги, энг асосийси —хориждаги ҳарбий базаларга таяниб, тўхтамасдан қаршилик кўрсатаётган мухолифат сиёсий барқарорликка ҳам, иқтисодий барқарорликка ҳам эришишга ё`л қўймади.
Бу ҳол И. Раҳмоновни БМТ, ЕХҲТ ва Россия Федерацияси иштирокида 1994-йилда музокараларни бошлаш ва Бирлашган мухолифат раҳбари С. А. Нури билан урушни тўхтатишҳақидаги битимни имзолашга мажбур этди.
Иқтисодиётни тиклаш дацурини амалга оширишга имконият пайдо бўлди.
Битим бир неча марта бузилди. Аммо мухолифатга Афғоницондан етказилиб турган ёрдам сусайди, у ердаги иттифоқчиларга толиблар зарба берди. Бу уруш 1997-йилгача давом этди. Унда 300 минг киши ҳалок бўлди ва 100 минг кишл ном-нишонсиз ё`қолди. Миллионга яқин аҳоли қўшни мамлакатларга кўчиб ўтди. Кўпгина қишлоқлар, аҳоли ициқомат қиладиган жойлар ва корхоналар харобага айланди. Моддий зарар 7 млрд долларни ташкил этди. 1997-йилда Тожикистонда ишлаб чиқариш ҳажми урушдан олдинги кўрсаткичнинг 28 фоизини ташкил этди. Ниҳоят, 1997-йилда мухолифат ва унинг қуролли кучларининг қонунийлиги тан олиниб, унинг вакиллари коалитсион ҳукумат таркибига киритилгандан сўнг сиёсий барқарорликка эришилди.
Сиёсий барқарорлик сари қўйилган бу муҳим қадам Тожикистонга халқаро ташкилотлардан 100 млн доллардан ортиқ кредит олишга ва бой мамлакатлардан инвецитсияларни жалб қилишга имкон берди. Бу туфайли иқтисодиётнинг тикланиши ва янгиланиши, иш билан таъминланишнинг (бандликнинг) кучайиши ва аҳоли аҳволининг қисман яхшиланиши бошланди. 1998-йилдан бошлаб ҳукумат Халқаро Валута Фонди ва Жаҳон банки ҳомийлигида қашшоқликка қарши кураш дацурини амалга ошириб келмоқда. Мамлакат энг яхши жиҳозларни олиб келиш ва инвецитсияларни жалб қилиш мақсадида пахта, алуминий ва бошқа қимматбаҳо материалларни экспорт қилади. 2000-йил февралида Тожикистонда барча партиялар иштирокида парламент сайловлари бўлиб ўтди. И. Раҳмонов сайланган парламент — Мажлиси Олийни «Миллий тотувлик парламенти» деб атаган бўлса-да, ЙЕХҲТ кузатувчилари сайловга ҳукумат аралашганлигиҳақида гувоҳлик беришди. Мутлақ кўпчилик ўрин Халқ демократик партиясига насиб этди. Иккинчи ўринга СССРни қайта тиклашга уринаётган компартия чиқди.
Муросага келмайдиган ислом мухолифати қуролли отрядлари мағлубиятга учрамоқда. Шунга қарамасдан, Тожикистон ва Россия Федератсиясининг кўп раҳбарлари фикрига кўра, Россия қўшинларининг олиб кетилиши кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
Мамлакат ҳудудида афғонлардан ёрдам олаётган ва Ўзбекицон ҳамда қирғизицонга боцириб кираётган ислом ақидапарацларининг, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг база ва алоқа коммуникатсиялари мавжуд.
Тожикистонҳукумати Россия Федератсияси билан яқин иттифоқ тузишга таянади, Ўзбекицон, қирғизицон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик қилади.
Ҳозирги вақтда Тожикистон аграр-индуцриал давлат бўлиб, дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан биридир. ХВФ ҳисобига кўра 63 фоиз аҳоли камбағал яшайди. Узоқ давом этган уруш иқтисоднинг тушкунлигига олиб келди.
ЯИМ 1995-йилда 1991-йилга нисбатан 41 фоизни ташкил этди. қишлоқ хўжалигида аҳолининг 31, саноатда 29, хизмат кўрсатишда 40 фоизи банддир. 1 млн дан ортиқ тожиклар Россияда ишлайдилар. Улар 2005-йилда расмий равишда 247 млн доллар пулни Тожикистонга ўтказдилар. Баъзи мамлакатларга кўра юборилаётган пул 1 долларгача етади. Лекин бу пуллар инвецитсия қилинмай, кундалик талабларга ишлатилади. 2005-йилда алуминий экспорти 550 млн долларни ташкил этди. Экспорт импортга нисбатан 250 млн доллар кам. 2007-йилда ЯИМ 3,353 млрд долларниташкил этди ва аҳоли жон бошига 522 доллардан тўғри келди.
Тожикистон — МДҲ аъзоси, фуқаролик урушидан кейин кўп мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. ШанхайҲамкорлик Ташкилотида иштирок этади.
Хулоса қилиб айтганда, МҲД мамлакатлари тарихан қисқа муддатда бир тузумдан иккинчи тузумга ўтишда, бозор иқтисодиёти муносабатларини вужудга келтиришда хилма-хил қийинчиликларни бошдан кечирдилар. Уларнинг баъзиларида бу муаммо қисман ҳал бўлса-да, баъзиларида ҳамон давом этмоқда. Ушбу муаммолар деярли барчасида бир хил бўлиб, қуйидагилардир:
— ижтимоий-сиёсий ҳаётни барқарорлаштириш, мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат тузиш;
— бозор иқтисодиётининг узлуксиз ишлайдиган чинакам механизмини яратиш;
— аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг нормал яшаши учун шароит яратиш;
— дунё ҳамжамиятида муцаҳкам ўрин эгаллаш;
— мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, турли террорицик, диний-екцремицик гуруҳлардан холи бўлиш, улар хавфини бартараф қилиш;
— экология танглиги, ерни асраш, тоза сув муаммолари ва бошқалар.



Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling