Халқ таълими вазирлиги


-Мавзу: Xорижий (инглиз) тил грамматикасини ўргатишда


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1834964
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   96
Bog'liq
ХОРИЖИЙ (ИНГЛИЗ) ТИЛНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР” модули

4-Мавзу: Xорижий (инглиз) тил грамматикасини ўргатишда 
ноанъанавий ёндашув (2 соат) 
 
Грамматикани ўқитишда замонавий ёндашувлар ва методларни 
қўллашни хамда ўқувчиларни мотивациясини оширишга йўналтирилган 
ўйинлар ва видео лавҳалардан ўринли фойдаланишга ўргатиш.
5- мавзу: Хорижий (инглиз ) тилини ўргатишда ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш (2 соат) 
Инглиз тилини ўргатишда ахборот-коммуникасия воситаларининг 
роли жуда катта.Уларни қўллаш имкониятлари кўлами кундан-кунга 
кенгайиб, техник воситалар ўқув жараёнининг ажралмас қисмига айланиб 
бормоқда. Ёшларга инглиз тилини компютер орқали ўргатиш учун 
биринчи навбатда ўқитувчининг ўзи компютер технологияларидан 
профессионал даражада фойдалана оладиган бўлиши керак. 
Бу даражадаги фойдаланишга нафақат компютернинг мавжуд 
имкониятларидан тўлиқ фойдалана олиш, балки у асосида янги ўқув 
дастурларини ташкил эта олиш ҳам киради. Бундай даражадаги педагог 
бўлиш учун ҳар бир чет тили ўқитувчиси замонавий технологиялар соҳаси 
бўйича ўз устида кўпроқ ишлаши зарур. Инглиз тилини компютер 
ёрдамида ўргатишнинг анъанавий ўргатиш усулларига нисбатан бир неча 
устунлик жиҳатлари бор.Биринчи навбатда, компютер асосида инглиз 
тилини ўрганаётган ўқувчида тилнинг тўрт йўналишида (гапириш, 
тинглабтушуниш, ёзишваўқиш) ўз кўникмаларини синовдан ўтказиш 


11 
имкони бўлади. Ҳозирги вақтда ривожланган дастурлар ёрдамида бунинг 
имкони бор. Фақат бу усулдаги таълимга ўқувчини тўғри йўналтира олиш 
керак. 
 
6- мавзу: Инглиз тили дарсларида таълим жараёнини бошқариш 
технологиялари (2 соат)
Инглиз тилини ўргатишда таълим жараёнини тўғри ташкиллаштириш 
технологиялари билан таништириш ва улардан самарали фойдаланиш. 
Дарс жараёнида инновацион технологияларни қўллаш ўқувчиларда илмий 
изланишга қизиқишни уйғатади, ижодкорлик ва бунёдкорлик қобилиятини 
ривожантиради. Натижада эгаллаган билим, кўникма ва малакалар амалий 
фаолиятда тадбиқ этилади, ўзлаштириш сифати ошади. Бунинг учун 
ўқитувчи маҳоратли бўлиши ва мавзуларнинг мазмунига қараб дарсни 
тўғри режалаштириши, маўғулот давомида барча ўқувчиларни фаол ва 
онгли ишлашларига эришмоғи лозим.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling