Халқаро ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг мазмун-моҳияти
Download 25.15 Kb.
|
ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг мазмун-моҳияти.
Aim.uz Халқаро ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг мазмун-моҳияти. Ишлаб чиқариш соҳасида халқаро алоқаларнинг динамикаси ишлаб чиқариш ва муомала соҳасини қамраб олувчи интеграцион жараёнларнинг ривожланиш мазмуни ва моҳиятини асослаб беради. Урушдан кейинги дастлабки ўн йиллар ичида фан – техника инқилоби таъсирида ишлаб чиқариш кучлари ривожида кескин ўзгариш юз берди. Унинг таъсирида жаҳон капиталистик иқтисодиётининг ички механизми ва ташкилий структурасида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Бундай шароитда рақобатга бардош бериш учун ишлаб чиқариш кўламини анча ошириш, замонавий технологиялардан фойдаланиб уни модернизациялаш керак эди. Ҳатто дунёнинг етакчи давлатлари компаниялари учун ҳам бу янги талаблар оғирлик қиларди. Маълумки, ишлаб чиқаришнинг интернационаллашуви меҳнатни халқаро ихтисослаштириш, тақсимлашни чуқурлаштириш натижаси. Айни ўша ишлаб чиқаришни халқаро миқёсида ихтисослаштириш ишлаб чиқариш кучлари интернационаллашувининг асосий шакллари ва йўналишларини келтириб чиқаради. Б у л а р: 1) Товарлар ва хизматларнинг миллий чегаралар орқали кўчиб юриши; 2) капитал ва ишчи кучининг халқаро миграцияси; 3) жаҳоннинг турли минтақаларидаги интеграцион жараёнлар. Ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослаштириш ҳар доим у ёки бу мамлакатда маҳсулотнинг муайян тури ишлаб чиқарилишидаги сарф – харажатлар билан боғлиқ нисбий афзалликларга таянади. Қайд этилаётган омиллар қуйидагилардан иборат: 1. Табиий ресурслар, географик ҳолат, ўтмишдаги ишлаб чиқариш тажрибаси, мамлакатнинг ўтмишда қарор топган ишлаб чиқариш имконияти сингари халқаро ихтисослаштириш анъанавий омилларининг пасайиши. Лекин бу анъанавий омиллар амал қилинишини тўхтатиб қўяди, деганда маънони билдирмасдан, Ишлаб чиаиришбалки фан – техника тараққиёти натижасида янги қўшимча омилларнинг пайдо бўлишини англатади. Масалан, индустриал мамлакатларда бугунги кунда икки муҳим ва узоқ муддатли жараёнлар кўзга ташлана бошланди: - бир томонда, миллий хўжаликларни тузилмавий жиҳатдан қайта қуриш, аста – секин янги техника – технологияларга ўтиш орқали уларга кетадиган энергия ва материал харажати миқдорини қисқартириш, энергия, хомашёга бўлган эҳтиёж камаядиган янги техника – технологияларга ўтиш: - иккинчи томондан, ўз табиий ресурсларини ўзлаштириш, табиий хомашё ўрнини босувчи турли сунъий материалларни ишлаб чиқарувчи тармоқларни ривожлантириш ҳисобига мамлакатлар эҳтиёжларини тўлароқ қондириш имкониятини яратиш. 2. Халқ хўжалик тузилмаларини мақбуллаштириш ва шунга яраша миллий маҳсулотлар сотиладиган бозорлар кўламини мослаштириш. 3. Корхоналарнинг нормаларини одатда миллий нормалардан жаҳон нормаларига айлантириш. 4. Истеъмол қилувчи (бу ерда истеъмол моллари маъносида эмас) маҳсулотлар номенклатурасининг тез кенгайиши, бу ҳозирги замон тараққиётининг характерли хусусиятидир. 5. Тармоқлараро меҳнат тақсимоти билан бир қаторда тармоқ ичидаги меҳнат таҳсимоти ва бунга тегишли равишда ишлаб чиқаришни тармоқлар ичида ихтисослаштириш янада кенг ривожланди. 6. Сўнгги маҳсулот бўйича ихтисослаштиришдан деталлар, узеллар, бутловчи буюмлар бўйича ихтисослаштиришга ўтишдан бошланувчи тармоқлараро меҳнат тақсимоти тараққиёти. 7. Айрим мамлакатлар иқтисодий йўналишларини шакллантиришда, уларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни ва ролини белгилашда миллий фан – техника имкониятлари аҳамиятининг кескин кўтарилиши. Бунга сабаб – илмий текшириш, тажриба – конструкторлик ишларига (НИОКР) кетадиган сарф – харажатларнинг анча оширилиши эди. Ҳозирги замонда бундай мақсадлар учун қилинадиган сарф – харажатлар ҳар 5 – 6 йилда камида икки бараварига ортиб, Ғарбнинг етакчи мамлакатларида улар миллий даромадининг 2 – 3%идан кўпроғини ташкил этади. Бундай шароитда энг ривожланган мамлакатлар ҳам зарур фундаментал, амалий тадқиқот ишларининг бутун юкини якка ўзи кўтаришга қодир эмас. 8. Миллий хўжаликларнинг тобора кўпроқ “очиқликка” интилиши, ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари: товар ишчи кучи, капитал, илмий – техник билимларнинг халқаро миқёсида кўчиб юриши учун тўсиқларнинг камайиши. Жумладан, тарифлар, божхона чеклашларини камайтириш йўли билан. Хўжалик ҳаёти, фан – техника тараққиётининг интернационаллашуви халқаро меҳнат тақсимотининг иқтисодий омилларини ва ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослаштириш омилларини қатъий равишда биринчи ўринга олиб чиқади. Ишлаб чиқаришда халқаро ихтисослашув (ИХИ) деганда, мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимотининг шундай бир шакли назарда тутиладики, бунда дунё миқёсида бир турдаги ишлаб чиқаришнинг жамланиши, меҳнатнинг умумлашуви, яъни миллий ишлаб чиқаришларнинг табақалашуви ва ички эҳтиёждан ортган бир турдаги меҳнат маҳсулотларини тайёрлаш мустақил технологик жараёнларга, алоҳида соҳа ва соҳачаларга ажралиб чиқиши асосида кучайиб, оқибатда табақалашган миллий комплекслар бир – бирини тўлдириб боради. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва бунинг оқибатида уларнинг тармоқларга, корхоналарга бўлиниш даражаси ўсиб бораётганлиги ишлаб чиқаришнинг халқаро кооперативлашуви (ИХК) учун умумий холис асос ҳисобланади. Кооператив алоқаларни ўрнатишда фойдаланиладиган асосий усуллар қуйидагилардан иборат: қўшма ржаларни (дастурларни) амалга ошириш; шартнома асосида ихтисослашув; ишлаб чиқаришда қўшма корхоналар (ҚК) ташкил этиш. ИХК биринчи усули – қўшма режаларни (дастурларни) амалга ошириш доирасида асосан икки шаклда: пудратли кооперативлашув ва қўшма ишлаб чиқариш шаклларида намоён бўлади. Пудратли кооперативлашув – саноатдаги ишлаб чиқариш алоқаларининг энг эски турларидан биридир. Пудрат фаолиятининг моҳияти – шартномага имзо чеккан томонлардан бири (буюртмачи), иккинчи томонга (ижрочига) муддати, ҳажми, ижро сифати ва ҳоказолар бўйича олдиндан келишиб олинган шартларга мувофиқ муайян бир ишни бажариш вазифасини юклайди. Ишлиб чиқаришдаги пудратли кооперативлашув асосан икки хил кўринишга эга: маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича “анъанавий” пудрат ҳамда янги маҳсулотни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш бўйича пудрат. Ишлаб чиқаришдаги кооперативлашувнинг иккинчи усули – шартномали ихтисослашув келишиб олган томонлар ўртасида ишлаб чиқариш режаларини аниқ белгилиб олишдан иборат. Ихтисослашув ҳақидаги келишувларга мувофиқ ҳар икки томон ишлаб чиқаришда бир – бирини такрорлаш ҳолларини, икки ўртада бозорда пайдо бўладиган бевосита рақобатни йўқотиш ёхуд камайтиришга ҳаракат қилади. Aim.uz Download 25.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling