Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Дарахтларни кесиш ва уларга шакл бериш


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Дарахтларни кесиш ва уларга шакл бериш. Боғдорчиликни 
интенсивлаш дарахтлардан иложи борича эртароқ мўл ҳосил олиш-
ни талаб этади. Бу масала бир томондан эрта ҳосилга кирувчи на-


40 
40 
вларни, эрта ҳосилга киргизувчи пайвандтагларда етиштиришни ва 
улар юқори агротехника жараёнида парваришлаш билан амалга оши-
рилса, иккинчи томондан эса бу жараён дарахтларни тўғри кесиш ва 
шакл бериш билан назорат қилинади.
Ёш мевали дарахтларга умуман шакл берилмаса ва кесилмаса
улар тез ҳосилга киради. Лекин ҳосилдорлиги жуда секин кўпаяди ва 
мевасининг сифати пасайиб кетади. Шу билан бир вақтда дарахтнинг 
айрим қисмларининг мувозанати бузилади ва меваларни оғирлигида, 
айниқса паст бўйли пайвандтагда ўсувчи дарахт бўлса бир томонга 
эгилиши, шохларининг синиши ва хаттоки дарахтни ағдарилишига 
олиб келиши мумкин.
Бақувват танали мевали дарахтга шакл бермай, кесмай, парва-
ришлаб бўлмайди. Дарахт кесганда ҳам у танасидаги ҳосилдорликни, 
мева куртакларини шаклланишини ошириб бориши лозим Бу жа-
раённи мевали дарахтини бутун ҳаёти давомида таъмин этиб бориб
лозим
Дарахтни танасини ҳамма қисмларига қуёш нури яхши тушиши 
ва дарахт танаси ундан унумли фойдаланиши учун, ҳозирги вақтда 
дарахтга шакл берилганда она шохларини камроқ ва сийракроқ 
қолдиришга ҳаракат қилинади. Мева шохчалари она шохини тана-
си бўйлаб текис тақсимланади. Сийрак танада қуёш нурини тушиши 
нормал бўлиб, ўз вақтида танани маҳсулдорлигини оширади ва мева-
ларни сифатини анча яхшилайди.
Дарахтни танасига еталича қуёш нури тушмаса, бу мева шохла-
рини камайишига ва уларни тез орада нобуд бўлишига олиб келади. 
Ҳосил шохлари учида ҳосил бўлишига ва дарахтни кучли ўсиб кети-
шига олиб боради.
Эркин усулда шаклланган дарахтларнинг танасини ривожи шакл 
бериш ва кесиш билан назорат қилинса, симбағазда ўстириладиган 
дарахтларнинг танаси ўсишини ва ривожини назорат қилиш, шохла-
рини эгиш, мева шохларини ҳосил қилишни назорат қилиш, бир йил-
лик ўсувчи шохларни иложи борича камроқ қисқартириш ва етарли 
даражада (шароидан келиб чиққан ҳолда) кучли сийраклаштириш 
билан назорат қилинади.


41 
41 
Замонавий усулда ўстирилаётган симбағазли боғларда бу жараён 
янаям аҳамиятли, чунки доим дарахтни ўсишини таъмин этиш билан 
бир вақтда шохларни қалинлашиб кетишига ҳам йўл қўйиб бўлмайди.

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling