Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
Эркин усулда ўсувчи дарахтларни танасига шакл бериш ва
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
Эркин усулда ўсувчи дарахтларни танасига шакл бериш ва
кесиш. Пакана, ярим пакана бўйли пайвандтагда ўсувчи дарахтларни танасига шакл бериш усуллари кучли пайвандтагда ўсувчи дарахтлар билан бир хил. Улар сийраклашган ярус шаклида шакллантирилади. Мустаҳкам ва яхши ёритилган танани ҳосил қилиш учун асосий она шохларини ва марказий (лидер) шохни нисбати тўғри танланади. Бунда шохларни ўсиш кучи ва уларни йўғонлиги ҳисобга олинади. Марказий шох бошқа она шохларга қараганда йўғонроқ ва узунроқ бўлиши лозим Ҳар бир она шох ўзидан пастроқда жойлашган она шохдан ингичкароқ ва калтароқ бўлиши лозим Сийраклаштирилган ярусли танани (Ренет Симиренко ва б.) би- ринчи тартибда 5-6 она шох ёрдамида шакллантирилади. Кучлироқ ўсувчи танаси кўтарилган навларда (Пермен зимний золотой) 7-8 та новдадан шакллантирилади. Биринчи пастки ярус учта яқин жойлашган новдадан шакланади. Бу навларни жойлашиш баландлиги ҳам иложи борича бир-бирига 47 47 яқин бўлиши лозим Тепада жойлашган якка бўлиши мумкин ва пастки новдалардан 8-10 см баландроқ бўлиши лозим Кейинги она шохлари якка қилиб жойлаштирилади. Баъзи кам шохлайдиган навлар- да жуфт қилиб жойлаштириш мум- кин. Ҳамма шароитда ҳам охирги навда (она шох) якка бўлиши ло- зим Биринчи ярусдан сўнг жойла- шадиган, якка жуфт она шохларни оралиғи (бир-биридан) 40-60 см бўлиши лозим Пакана пайвандтагга уланган олма дарахтларида (Айва Ага улан- ган нокда) иккита тартиб она шох- лари шаклланади ва паст бўйли пай- вандтагли олмаларда эса учта тартибда. Тегишли равишда биринчи пайвандтагда ўсувчи дарахтларни она шохларида иккитадан, ярим она шохлари ва иккинчи пайвандтагда ўсувчи дарахтларни она шох- ларида 3-4 тадан ярим она шохлари шаклланади. Юқорида жойлашган она шохларида ярим она шохларини шак- ллантириш танани зичлашишига олиб келади. Шунинг учун уларда фақат ярим она шохлар ҳосил қилинади. Икинчи тартибли она шохини марказий шохдан 50-60 смда жой- лаштирилади, кейингилари эса бир-биридан 40-60 см масофада жой- лаштирилади. Ҳамма вазиятда ҳам кучли шохлайдиган навларда ик- кинчи тартибли шохлар камроқ қолдирилади ва улар 80 см оралиқда жойлаштирилади. Дарахтнинг танасида етарли даражада ярим она шохларни ҳам ҳосил қилиш лозим, уларда асосан мева шохчалари жойлашган бўлади. Уларни якка ёки жуфт қилиб жойлаштирилади ва бунда та- нани зичланмаслигига эътибор бериш лозим Кам шохлайдиган на- вларда ярим она шохларни ораси 30-40 см ва кучлиларида эса 60 см гача бўлади. Ҳамма она шохларни ҳосил қилиб бўлгач, марказий шохни 2-3 йил давомида кучли кесиб ўтказилади. Кейинчалик марказий шох бу- тунлай олиб ташланади. Сийраклаштирилган ярус системасини шак- ллантириш техникаси қуйидагилардан иборат. 48 48 Ёш дарахтларни танасини шакллантирганда бир ёшли новдалар- ни учдан бир қисмини шохлатиш мақсадида қолдириб кесилади. Шу билан бир вақтда ҳамма ўриндош бўлувчи ва танани зичлаштирувчи новдалар олиб ташланади. Танани шакллантиришга керк бўлмаган ва уни зичлашишига сабаб бўлмайдиган кучли ўсувчи новдаларни кела- жакда мева шохларини шакллантириш мақсадида тўрт кўз қолдириб кесилади. Шундай новдаларни ҳар йили кучли кесиш йўли билан ярим она шохлар шакллантирилади. Дарахт тўлиқ ҳосилга кирган даврда новдаларни ўсиш кучи анча сустлашган бўлган даврда дарахтни танаси нисбатан сийраклаш- тирилиб борилади. Дарахтни танасини зичлаштирувчи новдалар олиб ташланади. Шу билан бир вақтда вақтинча қолдирилган ярим она шохлар ҳам олиб ташланади. Баъзи кучли ўсган новдалар кал- талаштирилади. Она шохларини ўсишини давом эттираётган бир йиллик шохлар қисқартирилади. Мева шохларини жудаям кўп ҳосил қиладиган навларда ёши каттароқ қисмини сийраклаштирилади ёки қисқартирилади. Паст бўйли пайвандтагда, айниқса пакана пайвандтагда ўсувчи дарахтни актив ўсувини таъмин этиб туриш жудаям зарур. Бу тур- даги дарахтлар эрта ва мўл ҳосил бериш қобилиятига эгалиги учун ўсиш жараёнига тескари равишда ёшартирувчи кесишни, кучли пай- вандтагда ўсувчи дарахтларга нисбатан эртароқ амалга оширила- ди. Йиллик ўртача ўсиши 8-10 см кам бўлган олма ва нокзорларда танасида икки ёшли ёғочга кесиш билан амалга оширилади. Фақат ҳалқасимон шохларда ҳосил берувчи навлар (спур) ёшартирувчи ке- сишни эртароқ талаб этади. Дарахтларни танасини ёшартирганда уларга оширилган нормада минерал ўғитлар бериш ва боғларни кўпроқ суғориш лозим Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling