Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
-жадвал Олманинг карлик навини ҳосилдорлигига кесиш вақтининг
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
6-жадвал
Олманинг карлик навини ҳосилдорлигига кесиш вақтининг таъсири Ю.Л.Кудасов (1977 йил) М-9 пайвандтагда ўсувчи Заря Алатау навли олмада 1974 йил ўтказган ёзги кесиш бўйича тажрибасида қуйидаги муддатларда олма дарахти кесилган: 1 апрелда, 15 июнда ва 15 июлда. 1975-1976 йиллари ҳосилни йиғиндиси биринчи ҳоатда 100% қабул қилсак, ёзги кесишда у тегишли равишда 110 ва 152% ташкил қилди. Шу тадқиқотчининг бошқа Мекентош навида ўтказган тажрибасида мева девори- ни бошланғич баландлиги 3 м ва эни ҳам 3 м бўлган. 20 июлда махсус машинада 2 х 2 м қилиб контур усулида кесилган. Келаси йили ҳосилдорлик кесилган боғда 126,1 ц/ га, кесилмаган боғда эса 93,6 ц/га. ташкил қилди. Маълумки (J.C.Cain, 1972 йил) мева- ларни сифати юқори бўлиши ва мева курта- кларни ҳосил бўлиши учун олма барглари 30000 кол/см2 энергияни вегетация даврида олишлари лозим ёки бир кунда бу 240 кол/см2 ни ташкил қилиши лозим Ҳисоб китобларга қараганда кунни ўртасида ўсимлик 0,3 кол/см2лик энергия олиши лозим 59 59 Дарахтнинг танаси кесилган ва кесилмаган дарахт танасига туша- ётган ёруғлик миқдори бир хил эмас. Жумладан 20 августда соат 10 дан 15 гача дарахт танасига тушаётган ёруғлик миқдори қуйидагича кўрсатгичларга эга бўлди. Танаси кесилмаган дарахтни мева девори- ни 45% ҳажмга ёруғлик кам ёки жуда кам тушган (энергияни туши- ши 0,17-0,3 кол/см2), 20%га қониқарли ёруғ тушган (0,3-0,5 кол/см2), 11% ҳажмга яхши (0,5-0,7 кол/см2), ва 24% ҳажмга жуда яхши (0,7 кол/см2) ёруғлик тушган. Дарахтни танаси кесилган вариантда ёруғлик жудаям кам тушган ҳудуд 0,2 кол/см2дан деярли кам бўлмади. Кам ёруғлик тушган ҳудуд. Мева деворни 30% тушган мева деворини қолган 70% ёруғлик яхши ва жуда яхши тушган. Ёруғлик режимининг яхшиланиши, танаси кесилган йили мева- ни сифатига яхши таъсир этади. Мевани ўртача оғирлиги 4,5 г.га орт- ди. Калмараз касаллиги билан (парша) шикастланган мевалар сони 43%дан 18%га камайди. Меванинг рангдорлиги деярли ўзгармади, бу дарахтни кеч кесилгани учун бўлса керак. Ёзни ўртасигача танага ёруғлик унча яхши тушмаган (J.Bennt, 1977 йил). Қозоғистоннинг мевачилик ва узумчилик илмий-тадқиқот ин- ститутини тажриба хўжалигида 1979 йил Заря Алатау нави иштиро- кида ўтказилган тажрибада дарахтлар ҳар хил муддатда кесилган ва улар пакана М-9 ва паст бўйли ММ-106, № 490 ва 118 пайвандтаглар- да ўстирилган. Қизиқарли маълумот: 118 пайвандтагда ўсувчи дарахтларда бўлган дарахтларни кесиш муддати қуйидагича бўлган. Бир дарахтни тинчлик даврида 1.04 гача, иккинчи дарахтни ёзда кесиш 25.07, учин- чи дарахтларни тинчлик даврида 1.04 гача ва шу дарахтларни ёзда 25.07 кесиш, тўртинчи дарахтни назорат варианти кесувсиз. Ҳамма вариантларда дарахтлар бир хил контурда: дарахтларнинг бўйи 2 м ва қўшқаторни эни 2 мни ташкил қилган. 1980 йили ҳисоб китобга қараганда баҳорда ҳар бир пасайтириб кесилган шохларда 2-5 гача узунлиги ўртача 105 см (60-150) бўлган новдалар ўсиб чиққан. Учинчи вариантда 23 см (10-45), фақат ёзда кесилган иккинчи вариантда 7 см (1-10) ва назорат вариантда эса 65 смни (30-90) ташкил қилди. 60 60 Мева деворини умумий баландлиги кесилмаган вариантда 3,3 м, баҳорда кесилганлариники 3,0 м ва ёзда кесилган дарахтларники 2 м ташкил қилган. Бу тажрибада мева гуллари дарахтларни танасида жойлашиши ҳам ҳар хил бўлган (7-жадвал). Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling