Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
Мева экинларининг зараркунандалари ва қарши кураш чо-
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кураш чоралари
- Олма қон бити.
- Қалқондорлар.
Мева экинларининг зараркунандалари ва қарши кураш чо-
ралари. Олма қурти. Барча ҳудудларда олма, нок ва беҳининг асосий зараркунандаси ҳисобланади. Ҳосилнинг 50% игача зарар етказади. Кураш чоралари: Карбофос ёки бензофосфат, Золон (100 литр сувга 200-300 грамм ҳисобида), бир гектарга эса 2,5-4,5 кг сарфлана- ди. Пиретроидлардан – Цимбуш, Ширпа, Нурелл – Д, Рипкорд (100 литр сувга 50-60 грамм ҳисобида) бир гектарга эса 0,6-2 литргача сарфланади. Олма куяси. Куя қуртлари уйғонаётган куртакларни, кейин эса баргларни ҳам еб қўяди. Қаттиқ зарарланган дарахтлар ҳосил қилмайди. Қуртлар тўп-тўп бўлиб яшайди ва битта шохнинг бар- гларини еб бўлгач, ҳаммаси гала бўлиб, иккинчи шохга ўтади. Да- рахтнинг бутун шох-шаббалари ўргимчак тўри билан қоплангандек бўлиб қолади. Кураш чоралари: Аваунд (0,35 л/га), Арриво (0,16 л/га), Циракс (0,16-0,32 л/га), Ширпа (0,2 л/га), Золон (2,5-4,5 л/га), Децис (0,5 л/ га), Нурелл – Д (0,5 л/га) кабилар қўлланилади. Олма қон бити. Сўрувчи зараркунанда бўлиб, феврал-март ойи бошида уйғониб, дастлаб қишлаган жойида озиқланади, сўнгра ўрмалаб чиқиб дарахтнинг пўстлоғи юмшоқ ёки зарарланган (ши- кастланган) жойларига ўрнашади. У тез кўпаяди ва ёз бўйи 17-20 мартагача насл беради. Қанотсиз урғочисининг танаси чўзинчоқ, ту- хумсимон, 2 мм узунликда оқ мум ғубор билан қопланган, эзилганда қонга ўхшаш суюқлик чиқади. Дарахтнинг қон битидан зарарланган жойларида шишлар ҳосил бўлади. 110 110 Кураш чоралари: Эрта баҳорда куртаклар уйғонмасдан олдин дарахтларга 3 % ли Нитрофен ёки 3 % ли препарат № 30 билан иш- лов берилади. Ўсув даврида эса 3,0-3,5 л/га Карбофос ёки 1,5-1,7 л/га БИ-58 ёки 3,0-3,5 л/га Золон препаратлари пуркалади. Қалқондорлар. Мевали дарахтларда бинафша тусли ва кали- форния қалқондори кўп учрайди. Улар шох, новда ва меваларни сўриб зарар етказади, зарарланган новдалар нобуд бўлади, меваларда доғ ҳосил бўлиб, уларнинг сифати пасаяди. Калифорния қалқондори олма танасига кўплаб тушганда новдалар қинғир – қийшиқ бўлиб ўсади, дарахт танаси ёрилиб кетади. Кураш чоралари: Эрта баҳорда куртаклар уйғонгунга қадар 5 % ли № 30 препарати ёки 3 % ли Нитрофен пуркаш тавсия этилади. Шунингдек, томорқалардаги дарахтларга 200 грамм кирсовунни 2 литр сувга эритиб, сўнг 800 грамм солярка ва унга 7 литр сув ара- лаштирилиб дарахтларга пуркалади. Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling