107
107
бига, сизот сувининг сатҳига, ҳосилнинг кўп - камлигига ва бошқа
омилларга қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда қўлланиб кел-
ган суғориш нормаси гектарига 500 м3, ҳосилга кирган боғлар учун
суғориш нормаси 800-1000 м3/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал
тошли, сизот сувлари яқин жойлашган
ерларда бу норма гектарига
300-500 м3 гача камайтирилади. Яхоб суви бериш нормаси гектарига
1200-1500-2000 м3.
Боғларни суғоришни янги усуллари. Ўсиши ва ҳосил бериши
учун мевали дарахтлар ерга тушадиган намликнинг 0,2-0,5 % ни-
гина ўзлаштиради. Қолган сув транспирация, фильтирация ва оқиб
кетишга сарф бўлади. Боғларни суғоришдаги
мавжуд усулларнинг
қатор камчиликлари бор. Улардан асосийлари – сувнинг бекорга
кўп сарфланиши ва исрофгарчилиги. Шунинг учун сўнги
йиллар-
да суғоришнинг самарали усуллари ҳар тарафлама изланмокда, бу
усулда ўсимлик сув билан тўлиқ таъминланади, намликнинг ердан ва
ўсимликдан буғланиши энг минимумга туширилади.
Суғоришнинг янги - ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб ва
аэрозол (майда дисперс) суғориш усуллари ўрганилиб, яхши натижа-
лар олинмоқда. Айниқса, тупроқ остидан ва томчилатиб суғорилганда
сув тежалади ва самарадорлиги ортади (қатор орасини юмшатиш, бе-
гона ўтларни йўқотиш каби тадбирлар талаб этилмайди).
8. Биологик ва кимёвий ҳимоя воситаларини қўллаган
ҳолда боғ ва токзороларни ҳимоя қилиш
Мева экинларининг касалликлари ва қарши кураш чорала-
ри. Олма ва нок калмарази (паршаси). Бу касалликни олмада Vinturia
inaegualis (Cooke) Wint замбуруғи чақириб, нокда эса Vinturia pirina
Aderh замбуруғи паразитлик қилади. Ўсимлик барги, мевалари, нок-
да новдалари ҳам зарарланади. Барглар ёзилиши
билан оч рангли
мойсимон доғлар ҳосил бўлиб, сўнгра қораяди, тўқ рангли бахмал-
симон ғубор билан қопланади. Меваларда қора кул рангли юмалоқ
доғлар ҳосил бўлиб, пўкакланади.
Кураш чоралари: Касалликни йўқотиш учун 2-3 % ли Нитро-
фен, олдини олиш учун 2-4 % ли Бордосс суюқлиги, ўсув
даврида
0,15-0,20 %ли Байлетон, 0,5 % ли Вектра, 1 % ли Топсин-М препарат-
лари билан 10-12 кун оралатиб 3 мартагача ишлов берилади.