Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Суғориш нормалари. Ҳар галги ва мавсумда бериладиган сув 
нормалари мева дарахтларнинг ёшига, тупроқнинг механик тарки-


107 
107
бига, сизот сувининг сатҳига, ҳосилнинг кўп - камлигига ва бошқа 
омилларга қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда қўлланиб кел-
ган суғориш нормаси гектарига 500 м3, ҳосилга кирган боғлар учун 
суғориш нормаси 800-1000 м3/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал 
тошли, сизот сувлари яқин жойлашган ерларда бу норма гектарига 
300-500 м3 гача камайтирилади. Яхоб суви бериш нормаси гектарига 
1200-1500-2000 м3.
Боғларни суғоришни янги усуллари. Ўсиши ва ҳосил бериши 
учун мевали дарахтлар ерга тушадиган намликнинг 0,2-0,5 % ни-
гина ўзлаштиради. Қолган сув транспирация, фильтирация ва оқиб 
кетишга сарф бўлади. Боғларни суғоришдаги мавжуд усулларнинг 
қатор камчиликлари бор. Улардан асосийлари – сувнинг бекорга 
кўп сарфланиши ва исрофгарчилиги. Шунинг учун сўнги йиллар-
да суғоришнинг самарали усуллари ҳар тарафлама изланмокда, бу 
усулда ўсимлик сув билан тўлиқ таъминланади, намликнинг ердан ва 
ўсимликдан буғланиши энг минимумга туширилади.
Суғоришнинг янги - ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб ва 
аэрозол (майда дисперс) суғориш усуллари ўрганилиб, яхши натижа-
лар олинмоқда. Айниқса, тупроқ остидан ва томчилатиб суғорилганда 
сув тежалади ва самарадорлиги ортади (қатор орасини юмшатиш, бе-
гона ўтларни йўқотиш каби тадбирлар талаб этилмайди).
8. Биологик ва кимёвий ҳимоя воситаларини қўллаган 
ҳолда боғ ва токзороларни ҳимоя қилиш 
Мева экинларининг касалликлари ва қарши кураш чорала-
ри. Олма ва нок калмарази (паршаси). Бу касалликни олмада Vinturia 
inaegualis (Cooke) Wint замбуруғи чақириб, нокда эса Vinturia pirina 
Aderh замбуруғи паразитлик қилади. Ўсимлик барги, мевалари, нок-
да новдалари ҳам зарарланади. Барглар ёзилиши билан оч рангли 
мойсимон доғлар ҳосил бўлиб, сўнгра қораяди, тўқ рангли бахмал-
симон ғубор билан қопланади. Меваларда қора кул рангли юмалоқ 
доғлар ҳосил бўлиб, пўкакланади.
Кураш чоралари: Касалликни йўқотиш учун 2-3 % ли Нитро-
фен, олдини олиш учун 2-4 % ли Бордосс суюқлиги, ўсув даврида 
0,15-0,20 %ли Байлетон, 0,5 % ли Вектра, 1 % ли Топсин-М препарат-
лари билан 10-12 кун оралатиб 3 мартагача ишлов берилади.


108 
108

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling