Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эгатлаб суғориш.
- Эгатлар суғориш олдидан олинади.
Бостириб суғориш. Текис рельефли боғларда бостириб суғориш
усули қўлланилади. Сув текисланган майдонларга берилади. Бу усул- да суғорилганда сувнинг ерга текис таралиши ва сингиши, пастроқ жойларда тўпланиб қолмаслиги ва айрим жойларни ювиб кетмас- лиги кузатиб турилади. Сувни бирданига қўйиб, полосалар бўйлаб кетма-кет сувга бостириш маъқулдир. Бу усул қишда, баҳорги қора 106 106 совуқларга қарши курашда қўлланилади. Лекин, бу усулнинг иккита муҳим камчилиги бор: тупроқ структураси бузилади, у бўкиб қолади, суғорилгандан кейин ер тезда қуриб ва ёрилиб кетади; илдизларга ҳаво етарли кирмайди, натижада илдиз тукларининг бир қисми қуриб қолади. Бу дарахтга салбий таъсир қилади ва айрим ҳолларда дарахт учлари қуриб қолади. Эгатлаб суғориш. Бунда боғ қатор ораларида 20-25 см чуқурликда культиватор окуч- никлари билан эгатлар олинади. Эгатлар ораси оғир тупроқли ер- ларда 100-120 см, ўртача қумоқ тупроқли ерларда эса 80-100 см ва енгил қумоқ тупроқли ерларда 60- 70 см қилинади. Биринчи эгат ёш боғларда дарахт танасидан 0,5 м ва ҳосилга кирган боғларда 0,75-1,0 м оралиқда ўтқазилади. Ёш боғларда дарахтлар ҳосилга киргунча қаторларнинг ҳар қайси томонидан бир- иккита эгат олинади. Дарахтлар ўсган сари эгатлар сони кўпайтириб (қатор оралари кенглиги ва тупроқнинг сифатига қараб) 6-8 тага етказилади. Эгатларнинг узунлиги ернинг нишаблилигига боғлиқ бўлади; нишаби камроқ ерларда эгат узунлигит 150 м, қияроқ ерлар- да эса сув тупроқни ювиб кетмаслиги учун 75-100 м, шағал тошли қатлами бўлган ерларда эгат узунлиги 50 м гача бўлади. Эгатлар шун- дай узунликда олинганда тупроқ бир текис намланади. Эгатлар суғориш олдидан олинади. Сув ўқариқлардан 15-20 эгатда бир вақтда жилдиратиб қўйилади ва эгат оралари яхши на- млангунга қадар 2-3 кунгача суғорилади. Кузда тупроқнинг сув ўтказувчанлиги камайганда у чуқуррок намиқиши учун суғориш 2-3 кун давом этади. Эгатлардан жилдиратиб суғориш энг такомиллаш- ган усул бўлиб, Ўзбекистонда боғларни суғоришда қўлланиладиган ягона усул ҳисобланади. Эгат олиб суғоришнинг уч тури бор: боши берк эгатларни тошириб суғориш; боши берк эгатларни тоширмай суғориш ва очиқ эгатлардан суғориш. Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling