Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Монилиоз касаллиги. Бу касалликни Monilia fructigena Pers 
такомиллашмаган замбуруғи чақиради. Асосан олма ва нок мевала-
ри зарарланиб, кичкина қўнғир доғлар ҳосил бўлади ва тезда мева-
ни қоплайди. Бужмайиб, мумланиб қолган мевалар дарахтда қолиб 
инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳосилни 50-70% гача нобуд 
қилади.
Кураш чоралари: Калмараз касаллигига ўхшаш бўлиб, бирин-
чи марта барг ёзганда, 2-марта гуллаш олдидан, 3-марта гуллагандан 
кейин ишланади. Гуллашдан олдин 1 % ли Бордосс суюқлиги, кейин 
0,5 % ли ИСО, мис купороси (15-20 кг/га) қўлланилади.
Олма ва нок занг касаллиги. Чақирувчиси олма дарахтида – 
Gymnosporangium tremelloides Hartig, нокда эса - Gymnosporangium 
sabinae (Dicks) Wint замбуруғи ҳисобланади. Касаллик барг, барг 
банди, новда ва мевани зарарлайди. Бунда баргларда юмалоқ яшил 
сарғиш доғлар ҳосил бўлиб, кейинчалик доғлар қизил тусга киради.
Кураш чоралари: 0,2 % ли Вектра, 0,5-1,0 % ли Топсин-М пре-
паратлари билан ишлов берилади.
Тешикли доғланиш ёки кластероспориоз касаллиги. Касал-
лик баҳорда пайдо бўлиб, уни Clasterosporium carpophilum Adern 
замбуруғи чақиради. Ўсимлик барг куртаклари очила бошлаган-
да ёққан ёмғирлардан сўнг кейин баргларда юмалоқ қўнғир доғлар 
ҳосил бўлиб, улар қуриб қолгач тушиб кетади, натижада тешик жой-
лар қолади.
Кураш чоралари: Кузда ва баҳорда куртаклар уйғонишгача 3 % 


109 
109
ли Бордосс суюқлиги, оҳакнинг 8 % ли сувли суспензияси билан
ўсув даврида гуллаш тугаши билан 10-12 кун оралатиб 3 мартагача 1 
% ли Бордосс суюқлиги билан ишланади.
Монилиал қуриш касаллиги. Бу касалликнинг чақирувчиси 
Monilia cinerea Bon замбуруғи ҳисобланади. Эрта баҳорда совуқдан 
эмас, балки замбуруғдан дарахтнинг ёш мева шохлари гуллаб бўлиши 
Билан бирданига сўлиб, қуриб қолади.
Кураш чоралари: Кузда ёки эрта баҳорда куртаклар уйғонмасдан 
дарахтларга 5 % ли Бордосс суюқлиги ёки ИСО, 15-20 кг/га мис ку-
пороси пуркаш, ўсув даврида гуллаш фазасидан сўнг 1 % ли Бордосс 
суюқлиги билан ишланади. Зарурат бўлса, 10-12 кундан сўнг ишлов 
такрорланади.

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling