Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


-жадвал Ҳар хил пайвандтагда ва усулда ўстирилган 11 ёшли олма


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

3-жадвал
Ҳар хил пайвандтагда ва усулда ўстирилган 11 ёшли олма 
боғини баргини сатҳи (Пармен зимний золотой нави)
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, симбағазда 
ўсувчи боғларда ҳамма пайвандтагларда эркин ўсувчи боғга нисбатан 
барг сатҳи кўпроқ бўлган. Кучли пайвандтаг боғда 134%, ярим пака-
на боғда 156% ва пакана боғда 153%. Шу билан бир вақтда пакана 
пайвандтагда ўсувчи боғларни иккала шаклида ҳам барг сатҳи бошқа 
пайвандтагларникига қараганда юқорироқ бўлади.


27 
27 
Паст бўйли пайвандтагга уланган дарахтларни илдиз системаси-
ни тупроқда жойлашиши ва тузилиши ҳам кучли пайвандтагда ўсувчи 
дарахтларни илдиз системасидан фарқ қилади. Пакана пайвандтагга 
уланган дарахтни илдиз системасини умумий узунлиги ва тупроқда 
жойлашган ҳажми анча кичик, лекин жуда актив (шохлаган. Ярим 
пакана дарахтларда эса илдиз системаси кучлироқ, қалинроқ, анча 
зичроқ, шохланган ва актив, кучли пайвандтагдаги дарахтларни ил-
дизига нисбатан.
О.К.Афанасьевни маълумоти бўйича суғориладиган бўз тупроқда 
ўсувчи 11 ёшли Ренет Симиренко навининг дарахтларини ковлаб, ил-
дизини ўлчаганда қуйидаги натижа олинди. 
1 м чуқурликда жойлашган ҳамма илдизларни узунлиги М-9 
пайвандтагида 1442 м, ярим пакана М-3 пайвандтагда 2019 м ва куч-
ли уругли пайвандтада 2414 м ташкил қилди ёки биринчи пайванд-
тагдан деярли икки баробар кўп, иккинчисидан эса атиги 17% кўпроқ 
бўлган.
Шу билан бир пайтда пакана ва ярим пакана пайвандтагли да-
рахтларни скелет илдизини узунлигини бирлигига тўғри келадиган 
майда илдизларни сони 26 ва 24% кўпроқ ва ҳар бир майда илдизни 
ўлчов бирлигига тўғри келадиган сўрувчи актив илдизларни сони эса 
34 ва 54% кўпроқ бўлган.
Шу ёшдаги пакана бўйли пайвандтагли дарахтларни илдиз си-
стемаси 200 см радиусда дарахт атрофида жойлашган. Ярим пакана 
пайвандтагда эса 300 см радиусда ва кучли пайвандтагда ўсувчи да-
рахтники эса 400 см 
Шу билан бир вақтда илдизни умумий узунлиги ҳам майда ил-
дизларни ҳам нисбий узунлиги дарахтдан узоқлашган сари ортиб 
борган (4-жадвал).

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling