Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


-жадвал Ўзбекистонда мева ва узум ишлаб чиқаришда хўжалик


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

2-жадвал
Ўзбекистонда мева ва узум ишлаб чиқаришда хўжалик 
юртиш шакллари улуши, (2014 й., %)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълу-
мотлари асосидан муаллиф томонидан ҳисобланган.
Мева ишлаб чиқариш асосан Андижон, Бухоро, Самарқанд ва 
Фарғона вилоятлари ҳисобланади, республика бўйича жами ишлаб 
чиқарилган меванинг 58,5% фоиз уларнинг улушига тўғри келади. 


10 
10 
Ушбу вилоятларда аҳоли жон бошига мева ишлаб чиқариш 125,6 ки-
лограмм, қолган вилоятларда эса 60,6 килограммни ташкил этади. 
Узум асосан Самарқанд, Тошкент ва Бухоро вилоятларига (56,1%) 
тўғри келади ва аҳоли жон бошига узум ишлаб чиқариш 100,2 кило-
грамм, қолган вилоятларда эса 30,8 килограммни ташкил этади. 
Мева ва узум ишлаб чиқаришда эришилган муваффақиятлар би-
лан бир қатор муаммолар ҳам мавжуд ва улар қуйидагилардан ибо-
рат:
– табиий-иқлим шароитлари ўхшаш бўлган Европа ва Осиё дав-
латларига нисбатан мамлакатимизда етиштирилаётган мева ва узум 
ҳосилдорлиги паст даражада қолмоқда;
– 1991 йилдан 2005 йилгача бўлган даврда янги боғлар ва узум-
зорлар деярли барпо этилгани йўқ. Ушбу даврда боғлар майдони 
19%, узумзорлар эса 15%га қисқарган. Дарахтларнинг ёши юқори 
чегарага етиб келган;
даладан истеъмолчигача, қайта ишлаб чиқаришгача, сақлашгача 
ташиш жараёнларида йўқотишлар даражаси юқорилигича қолмоқда;
– республикада омборхона ва музлаткичлар тизими етарли да-
ражада ривожланмаган, мева ва резаворларни шокли музлатиш, 
нейтрал газ муҳитида сақлаш каби замонавий инновацион техноло-
гиялар жорий этишга эътибор қаратилмаяпти. Бундай инфратузилма-
ларнинг ривожланиши маҳсулотларни янги узилган ҳолатда сақлаш, 
нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, мавсумий омилларнинг 
боғлиқлигини камайтиришга имкон яратади;
Мева ва узум ишлаб чиқаришнинг устувор йўналишлари 
қуйидагилардан иборат:
– пахта хом-ашёси етиштирилаётган унумдорлиги паст ерларда 
замонавий агро ва инновацион технологияларга асосланган мева ва 
узум плантацияларни яратиш; 
– маҳсулот ишлаб чиқаришда замонавий агротехнологияларни 
қўллаш ва уни иқтисодий рағбатлантириш;
– кескин иқлим ўзгаришлари таъсирига чидамли ва шўрхок ер-
ларда етиштириш мумкин бўлган мева ва узумнинг кўчатлар навла-
рини яратиш; 


11 
11 
– эски боғ ва токзорларни янгилаш учун хўжалик юритувчи 
субъектларга солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар ажратиш ме-
ханизмини ишлаб чиқиш;
– замонавий омборхоналар ва музлаткичлар тизимини яратиш 
бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Юқорида келтирилган мева ва узум ишлаб чиқаришнинг устувор 
йўналишларини амалга ошириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва 
даромадларни ошириш, қайта ишлаш саноатини янада ривожланти-
риш, мамлакат валюта тушумининг ўсишига имкон яратади.


12 
12 

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling