Ҳамдўстлик бирлашмаси мақсадлари қуйидагилардан иборат: - демократик хуқуқий давлатлар тузиш, улар ўртасидаги муносабатлар давлат мустақиллигини ҳамда суверен тенгликни ўзаро тан олиш ва ҳурматлаш, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, тенг ҳуқуқлилик ва ички ишларга аралашмаслик, ҳар қандай тазйиқлардан воз кечиш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан кичик миллатлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, мажбуриятларини ва бошқа умум тан олинган халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини ҳалол бажариш;
- бир-бирларининг ҳудудий бутунлиги ва мавжуд чегараларнинг бузилмаслигини тан олиш ва ҳурмат қилиш;
- чуқур тарихий илдизларга эга бўлган халқларнинг туб манфаатларини ҳамда қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш;
- фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий интеграцион бирлашмалардаги иштироки
Интеграцион бирлашма
|
Ташкил этилган ва Ўзбекистон аъзо бўлган вақти
| |
Таркиби
|
Мақсади ва вазифалари
|
МДҲ
|
1991
|
1991
|
Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия*, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина
|
Ҳамдўстлик доирасида эркин савдо ҳудудини яратиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш.
|
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)
|
1964
|
1992
|
Афғонистон, Эрон, Покистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
|
Ўзаро савдони кенгайтириш; барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш учун шароит яратиш; савдо тўсиқларини бекор қилишга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият; халқаро форумларда умумий ёндашув орқали жаҳон савдоси ҳажмини ошириш.
|
Интеграцион бирлашма
|
Ташкил этилган ва Ўзбекистон аъзо бўлган вақти
| |
Таркиби
|
Мақсади ва вазифалари
|
Марказий Осиё ҳамдўстлиги (МОҲ)
2004 йилдан ЕОИҲ билан бирлаштирилган
|
1994
|
1994
|
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон
|
Сув, ёқилғи ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан барча мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оқилона фойдаланиш; минтақанинг умумий транспорт инфратузилмасини яратиш; ишлаб чиқариш кооперацияси ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш; гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорлик ва экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш; хавфсизликни таъминлаш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |