Халқаро математика олимпиадаси


А.А.Азамов, А.Ш.Кучкаров, М.А.Бекимовларнинг “ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ” к


Download 0.74 Mb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1608744
1   2   3   4   5
Bog'liq
XALQARO MATEMATIKA OLIMPIADASI

А.А.Азамов, А.Ш.Кучкаров, М.А.Бекимовларнинг “ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ” китобининг мақсади -- математикага қобилиятли ўқувчиларимизни олимпиада масаларини муваффақият билан ечадиган даражада тайёрланишга кўмак бериш, уларнинг билимини бойитиб, тажрибасини ошириш. (Дарвоқе, билим ва тажриба орттириш давомида қобилият ҳам чархланиб боради.)
Китобда энг дастлабки (1959 йил) олимпиададан бошлаб то 53-олимпиадагача (2012 йил) берилган масалалар жамланган. Уларни ечишга уриниб кўрган ўқувчи даставвал масалалар нисбатан енгилроқ бўлгани, сўнг йил сайин қийинлашиб борганини пайқаши мумкин. Худди шу хусусият китобни ўзига хос қўлланмага айлантиради: ўқувчи ҳам осондан қийин томон қобилиятини чархлаб боради. 
Китобнинг иккинчи қисмида ҳар бир масалани ечишга туртки берадиган кўрсатмалар илова қилинган. Албатта, масалани мустақил ечишга интилиш, жуда бўлмаган ҳолатлардагина кўрсатмаларга қараб қўйиш ҳамда ўзингиз топган усул билан кўрсатмаларда келтирилган усулни таққослаб кўриш тавсия этилади.
Китобни тайёрлашда асосан Интернет ресурсларидан фойдаланилди. Уни нашр этишда кўрсатган самимий ёрдамлари учун муаллифлар Математика институти ходимлари А.И.Сотволдиев, Ш.Ш.Суванов, А.М.Тилавов, Ж.С.Маматовларга дизайнер Н.А.Азамовага, "Ўзбекистон математика журнали" масъул котиби К.Холлиевга миннатдорчилик изҳор қилади.
5 йилда илк бор Халқаро Математика олимпиадасида мактаб ўқувчиси ғолиб бўлди(2021 йил)
Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (ИМО) натижалари эʼлон қилинди.
Якуний натижаларга кўра, Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 2021 ёл 14-24-июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling