Халқаро молия институтлари, уларнинг мақсади ва функциялари


Download 66.8 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi66.8 Kb.
#1702278
Bog'liq
Саидхужаев Мансурхужа ФАРПИ


Халқаро молия институтлари, уларнинг мақсади ва функциялари

Халқаро молия институтларининг зарурлиги ва турлари. Халқаро молия институтлари нафақат жаҳон иқтисодиёти балки миллий иқтисодиётни ривожига, жаҳон иқтисодиётини иқтисодий интеграциялашув жараёнларини оширишга, худудларни ижтимоий – иқтисодий муаммоларини баратараф этишда муҳим рол ўйнайди. Чунки халқаро молия институтлари ўз фаолияти кўламини миллий иқтисодиёт тармоқларини, хусусан иқтисодиётни этакчи тармоқларини модернизациялаш, техник қайта қуроллантиришда тез суръатларда ривожланишида молиявий маблағлар билан доимий таъминлаб боришда хал қилувчи рол ўйнайди, шунингдек, улар чет эл капитали харакатини қайта тақсимлаш орқали ўзини фаолият кўламини ошириб бормоқда. Бушу худудни иқтисодий ишлаб чиқариш корхоналарини ривожига ижобий таъсир эца, иккинчидан аҳолини иш билан бандлик даражасини, турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Минтақавий ривожланиш банки Иқтисодий географик худудлар доирасида чекланган халқаро молия институтлар Хусусиятли белгилар


1)Минтақавий ривожланиш банки тегишли иқтисодий худудларда фаолият олиб борадилар ва ушбу мамлакатнинг ривожланиш эхтиёжларидан келиб чиқадиган мақсадларни белгилайдилар:
2)Минтақавий банклар иқтисодиёт миллий иқтисодий мустақил мамлакатларга нисбатан уларни иқтисодий ривожланиш даражасига кўра табақалашган кредит сиёсатини олиб борадилар;
3)Минтақавий банклар ўртасида энг катта йирик ЭТТБ ҳисобланади:
ЭТТБ ига 56 та мамлакат аъзо:
ЭТТБ фаолияти аъзо мамлакатларда кўппариявийлик,плюрализм ва бозор ислоҳотларини мавжудлигини назарда тутувчи сиёсий жихаларига эга:
4) Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикасининг йирик минтақавий банклари
Aмерикалараро тараққиёт банки, Aфрика тараққиёт банки Осиёс
тараққиёт банкилардан иборат.
-Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикасида йирик халқаро банкларнинг ташкил
этилиши мустамлака тизимнинг таназзулга юз тутиши ва ушбу
худудларга хос иқтисодий муаммоларни хал этиш
Минтақавий ривожланиш банки. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётини ривожлантиришда минтақавий ривожланиш ташкилотлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Минтақавий ривожланиш банклари ўз минтақаларига бошқа халқаро ташкилотларга нисбатан имтиёзли кредитлар ажратиш орқали уни ривожлантиришни назарда тутади. Бундай ривожланиш ташкилотларига Эвропа тиклани ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Aмерикааро тараққиёт банки, Aфрика тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банкларини киритишимиз мумкин. Эвропа тикланиш ва тарақкиёт банки ЭТТБ — 1991 йилда ташкил топган ва унга 56 та мамлакат аъзо. ЭТТБ Марказий ва Шаркий Эвропа мамлакатларига бозор иктисодиётига ўтиш бўйича
ислохотларни ўтказишда кўмаклашиш мақсадида тузилган.
ЭТТБнинг асосий фаолият доираси қуйидагилардан иборат:
- инфратузилмани ривожлантириш;
-турли хусусий ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг
лойиҳаларини молиялаштириш ва кредитлаш. Бунда ресурсларнинг 60% и
хусусий секторга, 40% и давлат секторига мўлжалланган;
- хусусий капитал қўйилмаларга кафолатлар бериш;
Муаллиф томонидан мустақил ишлаб чиқилган
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини қайта қуриш юзасидан
тавсиялар ишлаб чиқиш;
- аниқ лойиҳаларга маслаҳат-техник ёрдам бериш.
Банк учун хусусий сектор ривожланиши, хусусийлаштириш
жараёни, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, молия
муассасалари ҳамда саноат секторини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш,
кичик бизнесни ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор
лойиҳа ва дастурлар бўлиб ҳисобланади. Банк хусусий ва
хусусийлаштирилган корхоналар таклифи ҳомийлар салоҳияти юқори
бўлиши ва бизнес режа- ларининг ишончли бўлишини талаб қилади.
Бошка ривожланиш банкларидан фарқли равишда ЭТТБ сиёсий
тузилмаларни кредитлашда иштирок этмайди ва хусусий секторни қўллабқувватлаш ва лойиҳавий молиялашга ихтисослашган.
Банк такдим этадиган кредитининг энг кам микдори 5 млн.
эврони ташкил этади. Фоиз ставкалари асосий бозор ставкаси (одатда,
ЛИБОР) ва маржадан ташкил топади. Кредитлар бўйича фоиз сузиб
юрувчи (своп операцияларини қўллаган холда) ёки катъий
ставкаларда белгиланади. Маржа миқдори кредит шартларидан келиб
чикади.
ЭТТБ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар сони 200-2013
йилларда 265 тадан 302 тагача ортган. 2013 йилда ЭТТБ томонидан
амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 12,9 млрд.еврони
ташкил этган.
2013 йилда ЭТТБ томонидан ажратилган маблагларнинг 38% и
молия секторига, 27% и корпоратив секторга, 17% и инфратузилма сохдсига ва 18% и энергетика соҳасига йўналтирилган.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) — 1966 йилда ташкил топган ва
унга 57 тамамлакат (41 та ҳудудий ва 16 та ҳудуддан ташқари
мамлакатлар) аъзо. ОТБ га аъзолик БМТнинг Осиё ва Тинч океани
бўйича иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўиича комиссиясидаги
барча мамлакатлар ва Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлари
(агар улар БМТ ёки унинг ихтисослашган агентликларига аъзо
бўлсалар) учун очиқ. Aъзоликда мавжуд бундай кенг имкониятлар
ОТБда Осиё минтақасидан ташқари мамлакатлар улушининг ортишига
олиб келди, уларга банк акцияларининг қарийб 37% и ва овозларининг
35% и тўғри келади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ, инг. Интернатионал
Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент) - Жаҳон банкининг асосий
кредит ташкилоти бўлиб кенг миқёсда Жаҳон банки номи билан
танилган. Ушбу банкга аъзо бўлиш учун ариза тақдим этган
мамлакат аввало ХВФга аъзоликка кирган бўлиши лозим. Банкнинг
барча қарзлари аъзо давлатлар ҳукуматлари томонидан кафолатланиши
керак. Қарзлар бўйича ҳар олти ойда ўзгарувчи фоиз ставкаси
белгиланади. Ҳозирги вақтда мазкур ставка 6-7%га тенг. Қарзлар
асосан 15-20 йил муддатга, асосий қарз суммаси бўйича тўловларни
3-5 йилга узайтириш тартибида берилади. Қарз бериш давлат хукуматининг
кафолати олингандан сўнг амалга оширилади
ХТТБ – 1944 йилда Бреттон-Вудсдаги (AҚШнинг НъюХемпшир штатидаги шаҳарча) Халқаро валюта – молиявий
конференцияда ХВФ билан бир вақтда тузилган давлатлараро
инвестиция институтидир. Бир вақтнинг ўзида банкнинг низоми ҳам
бўлиб қолган ХТТБ ҳақидаги Битим 1945 йилда расмий жиҳатдан
кучга кирган, банк ўзининг фаолиятини 1946 йилдан бошлаган.
ХТТБнинг штаб-квартираси – AҚШнинг Вашингтон шаҳрида
жойлашган.
ХТТБ 2013 молия йилида 20,6 млрд.AҚШ доллари ҳажмидаги
кредит ресурсларини заҳира қилди, ушбу кўрсаткич 2009 молия йилига
нисбатан 52,8% ошган.
ХТТБнинг асосий мақсади – аъзо мамлакатларга узоқ муддатли
кредит ва қарзлар бериш ҳамда хусусий инвестицияларни кафолатлаш
орқали уларнинг иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш
ҳисобланади.
21.2. Минтақавий ривожланиш банклари.
Банкнинг ресурслари шаклланишининг манбаси бўлиб, Aмерика
бозорларида облигация қарзларини чиқариш ва уларни сотишдан олинган
маблағлар ҳисобланади. ХТТБ кредитларни, одатда 20 йил муддатга
аъзо мамлакатда ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш учун
хукумат кафолати остида беради. Шунингдек ХТТБ бошқа
банкларнинг узоқ муддатли кредитлари бўйича кафолат ҳам беради. У
ҳам ХВФ сингари, қарздор мамлакатнинг молиявий ҳолати,
кредитланувчи объектлар ва ушбу объект бўйича банк миссияси
томонидан ўрганилган ахборотларни талаб қилади.
ХТТБ қуйидаги дастурлар доирасида фаолият юритади:
- иқтисодий бошқарув ва камбағаллик билан курашиш;
- экология ва ижтимоий ривожланиш;
www.мфино.ру маълумотлар асосида муаллиф томонидан келтирилган.
- инфратузилма, хусусий сектор ва молия;
- инсон салоҳиятини ривожлантириш.
Кейинги йилларда ХТТБ ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи
қарзларини тартибга солиш билан шуғулланмоқда: кредиларининг 1/3
қисмини қўшма молиялаштириш деб аталадиган шаклда беради. Банк
тўлов баланси ҳолатини яхшилашга шунингдек, иқтисодиёт
тузилмаларини тартибга солишга структурали кредитларни ажратади.
Ҳозирги пайтда ХТТБ фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб
қуйидагилар ҳисобланади:
– турли хилдаги инвестиция лойиҳаларини узоқ ва ўрта муддатли
кредитлаш;
– лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий ва техник асосларини
тайёрлаш;
– ривожланаётган мамлакатларда тузилмавий қайта қуриш
дастурларини молиялаштириш.
ХТТБнинг асосий маблағлари ҳозирги кунда ўрта ва узоқ
муддатли қарз мажбуриятларини эмиссия қилиш орқали халқаро молия
бозорларидаги операциялар ҳисобидан шаклланади. ХТТБ қимматли
қоғозлари юқори кредит рейтингига (AAA) эга бўлиб, дунёнинг 100
дан ортиқ мамлакатларига жойлаштирилади. ХТТБнинг кредитлари қарз
олувчи давлат миллий валютасида эмас, балки девизларда, яъни халқаро
даражада тўлов воситаси сифатида тан олинган валюталарда ажратилади.
ХТТБнинг энг йирик қарздорлари бўлиб, Индонезия, Бразилия,
Руминия, Мексика, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Полъша, Филлипин
ҳамда Морокко мамлакатлари ҳисобланади.
Кейинги йилларда ХТТБ жаҳон молия бозорида йирик қарздор
ролида чиқмоқда. Банк томонидан чиқарилаётган облигация
қарзлари суммаси давлатлараро инвестиция банклари ўртасида энг катта
солиштирма оғирликка эгадир.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРA) – Жаҳон банки гуруҳига
кирувчи халқаро ташкилот бўлиб, у 1960 йилда ташкил этилган. ХРA
Келишувлар моддасининг 1-моддасига мувофиқ, унинг мақсади
иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, самарадорликни ошириш ва
шунинг асосида, суст ривожланган аъзо мамлакатларда аҳоли турмуш
тарзини ошириш, шунингдек, анаънавий кредитларга нисбатан оғир
бўлмаган қулай шартларда молиявий кўмак бериш
ҳисобланади.Мазкур қарздорлар ичида энг йириклари Индонезия ва
Бразилия ҳисобланади.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар: ташкил топиши,
мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари.
Минтақавий ривожланиш банклари.
ХМКга аъзоликка киришда қуйидаги шартларга амал қилинади:
– ХТТБаъзолиги;
– ХМК келишув моддасини имзолаш.
ХМК турли хил тармоқлардаги лойиҳаларни молиялаштиради,
уларга, қишлоқ хўжалиги, тоғ саноати, ишлаб чиқариш, туризм ва
бошқаларни киритиш мумкин. Aммо биринчи навбатдаги йўналиш,
хусусий сектор бўлиб ҳисобланади. ХМК фаолиятининг тўртта асосий
йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштириш;
– ривожланаётган мамлакатлардаги ташкилотларга халқаро
молия бозорларидан капитал жалб қилишда ёрдамлашиш;
– таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга
йўналтирилган хусусий инвестициялар йўлидаги тўсиқларни бартараф
этиш, шунингдек, инновацион молиявий маҳсулотлардан фойдаланиш
ва салоҳиятни ошириш орқали ички молия бозорларини ривожлантириш;
– хукуматларга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатиш.
ХМКнинг хусусияти шундаки, унинг маблағларидан инвестиция
олиш учун корхона ва ташкилотларга кредит берилганда, ЖТТБ ва
ХРA талаб қилгандек аъзо мамлакатларга ҳукумат кафолатлари талаб
қилинмайди. Бу хусусий компаниялар учун улар фаолияти устидан
давлат назоратидан сақлайди, ва ривожланаётган мамлакатлар
иқтисодиётига чет эл капиталини жалб қилиш манфаатларига хизмат қилади.
Демак, халқаро молия институтлари жаҳон иқтисодиётини барча
жабхаларини иқтисодий ошириш, ижтимий ва иқтисодий муаммоларни хал
этишда уларни маблағлари ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ҳозирги кунда Республикамизда Халқаро Молия Корпорацияси
(ХМК), Халқаро Валюта Фонди (ХВФ), Халқаро тикланиш ва
Тараққиёт банки (ХТТБ), Эвропа Тикланиш ва Тараққиёт банки
(ЕТТБ), Осиё тарраққиёт банки (ОТБ), Ислом тараққиёт банки
(ИсТБ), Германия тикланиш ва тараққиёт банки КфW Девелопмент
Банк (КФW) сингари чет эл банклари ва бошқалар томонидан очилган
ҳамда республика иқтисодиёти учун муҳим бўлган миллий
иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришларни таъминлайдиган инвестиция
лойиҳаларини кредитлашга мўлжалланган кредит йўналишлари хизмат
қилмоқда.
Йевропа тикланиш ва тараққиёт банки.
ЭТТБ нинг асосий мақсади-Европа мамлакатларидаги олдинги
собиқ социалистик давлатларнинг иқтисодиётини кўтаришга ва хусусий
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган. ЭТТБ асосий
кредитлаш объектлари қилиб хусусий фирмаларни ёки давлат корхоналарини
хусусийлаштириш ва қайта шаклланган компаниялар, қўшма
корхоналарни олган.
Чет эл банклари билан бошланган дастлабки ҳамкорлик 1991 йил
ЭТТБ хамда ТИФ Миллий банк ўртасидаги шартнома билан изоҳланади.
Ўзбекистонда халқаро молия-кредит муассасалари иштирокидаги
халқаро молия институтлари кредит ресурслари улуши каттадир. Ўзбекистон
ЭТТБ аъзолари орасида 2493 акцияга эгалик қилиб 69-ўринни
эгаллайди. Ўзбекистонда ЭТТБ ҳар бир соҳани молиялаштиришда
иштирок этмоқда. ЭТТБнинг бош мақсади Марказий ва Шарқий
Эвропа, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига режали
иқтисодиётдан – бозор иқтисодиётига ўтишда, хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришда ёрдам бериш, иқтисодиёт тармоқларида иқтисодий
ислоҳотларни ўтказишга кўмаклашиш, монополия ва
марказлашувга қарши курашишда, мамлакатларнинг тезроқ
интеграциялашувида уларга молиявий жиҳатдан кўмаклашишдан
иборат.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бирлашган миллатлар
ташкилоти(БМТ)нинг Осиё ва Тинч Океани бўйича иқтисодий ва
ижтимоий комиссиясига аъзо давлатларнинг ташаббуси билан 1966 йилда
асос солиниб, Осиё ва Тинч Океани ҳудудида жойлашган
давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашишни
назарда тутади. 1966 йил Манилада ўтказилган Осиё иқтисодий
ҳамкорлиги бўйича Конференцияда, Осиё тараққиёт банкига асос
солувчи Битим қабул қилинди ва у 1966 йил декабр ойидан кучга кирди.
Банк ОТБга аъзо мамлакатларга иқтисодий ривожланиш бўйича
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда молиявий ва техник
ёрдам кўрсатади. Ўзбекистон 1995 йил 31 августда ОТБнинг тўлиқ
аъзоси бўлди. ОТБ Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини
равнақини қуйидаги йўналишларда кўрмоқда:
- Иқтисодий ислоҳотларга, шу жумладан, молия институтларининг
институционал ўзгаришларига ёрдам кўрсатиш;
- Сармояни иқтисодиётга йўналтириш;
- Камбағалликни камайтириш ва атроф муҳитни қўриқлаш.
Осиё тараққиёт банки билан фаол, режали молиявий ва техник
жиҳатдан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда ОТБ линияси бўйича
молиялаштириш учун таклиф этилган инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш мақсадида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 январ
27-ф-сонли фармойишига асосан ОТБ билан ҳамкорлик қиладиган
муассасалараро комиссия тузилган. Мазкур фармойишда
белгиланганидек, ОТБ фаолияти Ўзбекистонда асосан қишлоқ
хўжалиги, инфратузилмани қайта қуриш (темир йўллар, автомагистрал),
тоғ-кон саноати, газ қувурларини ўтказиш, туризмни ривожлантириш,
соғликни сақлаш ва экология, истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва
банк тизимини ривожлантиришга йўналтирилган.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида, шунингдек,
иқтисодиётга жалб қилинаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ичида
Халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) алоҳида аҳамият касб
этмоқда. ХТТБ 1944 йилда БМТнинг конференциясида ташкил
этилган ва 1946 йил июндан бошлаб фаолият юрита бошлаган. У
Халқаро Ривожланиш Aссоциацияси (ХРA), Халқаро Молия
Корпорацияси (ХМК), Халқаро Инвестицияларни кафолатлаш Aгентлиги
кабиларни билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Жаҳон банки ва ХРAга 1992 йил сентябрда аъзо
бўлган. Жаҳон банки мамлакатимизда ҳукумат томонидан амалга
оширилаётган ислоҳотларни ҳамда бошқа молиявий ва техник
ёрдамларни қўллаб-қувватлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизими соҳасидаги
ҳамкорлик самараси янада ошиб бормоқда. Мамлакатимиз ҳукумати
ва тижорат банклари дунёнинг энг машҳур ҳамда молиявий жиҳатдан
барқарор ривожланган чет эл банклари билан ҳамкорлик ўрнатмоқдалар.
Мисол учун, 2003 йил сентябр ойида Ўзбекистон Ислом
Тараққиёт Банки (ИсТБ) га аъзо бўлди. Бугунги кунда
ҳукуматимизнинг «Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни
ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ
амалий ишлар олиб борилмоқда.
ИсТБ давлатлараро кредит ташкилоти сифатида ташкил этилган бўлиб,
унга мусулмон давлатлари аъзо ҳисобланади. Ушбу банк форс кўрфази
мамлакатларининг нефт даромадлари ҳисобига ташкил этилган илк
молиявий институтдир. 1973 йил декабрда мусулмон давлатлари Молия
вазирлари Конференциясида ИсТБ бўйича келишув имзоланди ва 1975
йил октабрда банк ўз фаолиятини бошлади. Банкнинг асосий мақсади
қилиб аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хизмат
қилиш белгиланди.
Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда мамлакатимизнинг энг
йирик ва ривожланган банклари чет эл банклари ва бошқа халқаро
молия-кредит ташкилотлари кредит йўналишлари орқали лойиҳаларни
молиялаштиришда жонбозлик кўрсатмоқдалар жумладан, халқаро
молиявий институтлар маблағлари ҳисобига кичик ва хусусий
тадбиркорлик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик ва хусусий
тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни
замонавийлаштириш ва ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш
орқали мамлакатда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришга, кичик
ва хусусий тадбиркорлик субъектларни янада ривожланишини таъминлашга
эришилмоқда ва натижада миллий иқтисодиёт ривожланиши тезлашишига
маълум маънода эришиш имконияти яратилмоқда.
Халқаро молия ташкилотлари нима ва уларнинг жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги ўрни қандай?
Халқаро молия ташкилотлари жаҳон иқтисодиётида катта роль ўйнайди. Улар турли мамлакатларга маблағ ажратиш ва кредит бериш билан шуғулланадилар, жаҳон савдосини ривожлантириш ва молия тизимини барқарорлаштиришга ёрдам берадилар.
Халқаро молия ташкилотлари (ХМТ) - халқаро молия соҳасида давлатлараро (халқаро) битимлар асосида ташкил этилган институтлардир.
Қуйидагилар халқаро молия ташкилотлари иштирокчилари ҳисобланади:

  • давлат;

  • нодавлат ташкилотлар.

Жаҳон иқтисодий ривожи учун халқаро молия институтлари қайси функцияларни бажаради?

  • жаҳон иқтисодиётининг ҳолати, тенденциялари ва ривожланиш омиллари таҳлили;

  • жаҳон иқтисодиётини тартибга солиш, халқаро савдони қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида глобал валюта ва фонд бозоридаги операциялар;

  • инвестицион фаолият (халқаро ва ички миллий лойиҳаларга йўналтирилган кредитлар);

  • давлат лойиҳаларини кредитлаш;

  • халқаро кўмак дастурларини молиялаштириш;

  • илмий тадқиқотларни молиялаштириш;

  • хайрия фаолияти.

Бугунги кунда қандай ХМТлар фаолият кўрсатмоқда?
Халқаро валюта жамғармаси 1945 йилда ташкил топган бўлиб, халқаро валюта тизимининг ривожланишини ҳамда 189 та аъзо мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Халқаро валюта фонди тўлов балансининг жорий ёки потенциал қийинчиликларига дуч келаётган аъзо давлатлар халқаро захираларини тиклашга, миллий валюталарини барқарорлаштиришга, импортнинг учун тўловларни давом эттиришга ва кучли иқтисодий ўсиш учун шароитларни тиклашга кредитлар ажратиш билан асосий муаммоларни бартараф этади.
Жаҳон банки гуруҳи вазифалари кенгайиши билан турли вақтда ташкил этилган ва функционал, ташкилий ва ҳудудий жиҳатдан бирлашган беш ташкилотни ўз ичига олади, жумладан:

  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ);

  • Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА);

  • Халқаро молия корпорацияси (ХМК);

  • Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп тармоқли агентлик (ИККА);

  • Инвестициявий низоларни ҳал қилиш халқаро маркази (ИНҲХМ).

Жаҳон банки гуруҳининг асосий мақсади ривожланаётган ва иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу гуруҳ таркибига кирувчи ҳар бир институт ўз ресурсларидан мустақил равишда ва ўзлади белгиланган шароитда мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишга ҳисса қўшадиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича фаолият олиб боради.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Бреттон-Вуд конференцияси қарорига асосан 1944 йилда ташкил этилган банк. Глобал ривожланиш ташкилоти бўлиб, Жаҳон банки гуруҳининг миссиясини қўллаб-қувватлайдиган, ўртача даромадли ва энг паст даражадаги даромадли мамлакатларга кредитлар, кафолатлар, хатарларни бошқариш бўйича маҳсулотлар ва маслаҳат хизматларини тақдим этувчи энг йирик банк ҳисобланади.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)га 1956 йил асос солинган бўлиб, дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларга фоизсиз кредитлар ва грантлар тақдим этади. ЯИМнинг қиймати аҳоли жон бошига 835 АҚШ доллардан ошмайдиган мамлакатларгина ХРА дан қарз олиш ҳуқуққа эга. ХРА 30-40 йиллик муддатга ва дастлабки ўн йиллик имтиёзли давр (белгиланган муддатнинг асосий қарзини тўламаслик имтиёзи) билан фоизсиз кредитлар тақдим этади.
Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп тармоқли агентлик (ИККА) ўз фаолиятини 1988 йилда бошлаган ва ривожланаётган мамлакатлар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, сиёсий хатарлардан суғурталаш ва хусусий инвесторларга кафолатлар бериш, шунингдек маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган. ИККА кафолати инвесторларни маблағлар ҳаракатини чеклашдан, мусодара қилинишидан, ҳарбий ва фуқаровий тартибсизликлардан ва шартнома шартларини бузиш хавфларидан ҳимоя қилади.
Инвестициявий низоларни ҳал қилиш халқаро маркази (ИНҲХМ)га 1966 йилда асос солинган бўлиб, давлатлар ва хусусий инвесторлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро арбитраж ташкилоти (халқаро инвестициявий арбитраж) ҳисобланади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 1991 йилдан буён фаолият юритиб, очиқ бозорга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишни, шунингдек, Марказий ва Шарқий Европа давлатларида хусусий ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи институтдир. Хусусий банк сектор билан ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда, лойиҳаларга сармоялар киритади, давлат сиёсати масалалари бўйича мулоқот олиб боради ва инновацияларни ривожлантириш, барқарор ва очиқ бозор иқтисодиётини барпо этиш учун техник ёрдам кўрсатади.
Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, у минтақаларга тўғридан-тўғри кредитлар ва техник ёрдамлар кўрсатиш орқали Осиёнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. ОТБ ривожланаётган аъзо мамлакатлардаги хусусий корхоналарга капитал қўйилмалар ва кредитлар ажратиш орқали тўғридан-тўғри ёрдам беради. ОТБ тегишли мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига самарали ҳисса қўшадиган ва мамлакат стратегиясига мувофиқ қашшоқликни камайтиришга энг катта таъсир кўрсатадиган лойиҳаларни молиялаштиради.
Осиё инфратузилма инвестиция банки (ОИИБ) Осиёдаги мураккаб инфратузилма эҳтиёжларини қондириш мақсадида давлатларни бирлаштириш учун ташкил этилган кўп томонли молиявий институтдир. У ўз фаолиятини 2014 йил январь ойида бошлаган ва хозирги пайтда унга 57та мамлакат аъзо. ОИИБ электр ва энергетика, транспорт ва телекоммуникация, қишлоқ инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув таъминоти ва канализация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда шаҳарлар ва логистикани ривожлантириш соҳаларида ишончли ва барқарор лойиҳаларни молиялаштиришни таклиф этади.
2008 йилда ташкил топган Молиявий оммабоплик альянсининг (МОА) мақсади молиявий оммабоплик бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш орқали молиявий ресурслардан фойдалана олмайдиганлар учун тегишли молиявий хизматлар сифатини ва улардан фойдаланиш имкониятини оширишдан иборат. Дунёнинг 95 ривожланаётган мамлакатларининг тартибга солувчи молиявий ташкилотларини бирлаштиради. Альянс давлат молиявий тизимининг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган муҳим сиёсий соҳаларда аъзо мамлакатларга грантлар ва техник ёрдам кўрсатади.
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) - исломий молиялаштиришга йўналтирилган кўп томонлама ривожланиш банки 1975 йилда ташкил топган. У аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиради. Банк шариат қонунлари ва тамойилларига асосланиб, аъзо давлатлар ва бутун дунё мусулмон жамоаларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш орқали ўз фаолиятини амалга оширади
Ислом тараққиёт банки гуруҳига қуйидаги ташкилотлар киради:
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК), 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, хусусий секторга молиявий хизматларни тақдим қилади. У глобал ҳамкорлик платформасида кредит линиялари, маслаҳатлар, активларни бошқариш, инвестициявий битимлар ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун стратегик ҳамкорликни таъминлайди.
Молиялаштириш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан: капитал ва фойда олишда иштирок этиш, лизинг, қисман қайта сотиш ва бошқалар.
1999 йилда асос солинган Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ХИСМК) Ислом тараққиёт банкининг автоном бўлинмаси ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси бутун Ислом дунёсидаги одамларнинг иқтисодий аҳволи ва турмуш тарзини яхшилаш мақсадида савдони ривожлантириш дан иборат.
1977 йилда ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг (ХҚХРЖ) асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва кам таъминланганларнинг овқатланиш ҳолатини яхшилаш учун молиявий ресурсларни жалб қилишдан иборатдир. Жамғарма кам таъминланган қишлоқ уй хўжаликларининг овқатланишини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва даромадларни кўпайтиришга шароит яратиш мақсадида маблағларни сафарбар қилади.
Халқаро валюта муносабатлари-бу валюталарнинг давлатлараро
ҳаракатланиши натижасида юзага келадиган молиявий муносабатлардир.
Валюта давлатлараро ҳаракатланиши учун у халқаро тўлов воситаси
вазифасини бажара олиши ва халқаро валюта бозорларида олди-сотди
қилиниши керак. Халқаро валюта операцияларининг асосий қисми (80 %
дан ортиқ)халқаро резерв валюта мақомига эга бўлган этакчи
валюталар орқали амалга оширилади. Бу мақомни Халқаро Валюта
Фонди(ХВФ) беради. Ҳозиргача 5 та валюта резерв мақомга эга.
ХВФ валютага Халқаро резерв мақомни бериш учун 4 та
омилни ҳисобга олади:
1. Бу валюта ХВФ да эмитент давлат катта резерв позициясига
эга бўлиши керак.
2. Бу валюта халқаро бозорларда котировка(олди-сотди) қилиниши
керак.
3. Дунё мамлакатларининг хорижий валюталардаги
заҳираларининг бир қисми мана шу валютада шакиллантирилиши керак.
4. ХВФ бу валютада кредитлар бериши керак.
Халқаро валюта муносабатларининг асоси бўлиб қуйдагилар
ҳисобланади:
1. экспорт-импорт операцияларининг мавжудлиги.
2.Инвестицияларнинг давлатлараро оқимининг мавжудлиги.
Тўғридан тўғри инвестициялар- бунда хорижий инвестициялар янги
объектларни қуриш ёки техникаларни сотиб олиш учун жалб қилинади.
Портфелли инвестициялар-бунда хорижий инвестициялар қимматли
қоғозларни сотиш йўли билан жалб қилинади.
3. Халқаро кредитларнинг мавжудлиги.
4. Давлатлараро пул ўтказмаларининг мавжудлиги.
5. Давлатлараро сиёсий ва маданий алоқаларнинг мавжудлиги.
Миллий валюта тизими бу мамлакатда валюта муносабатларини
ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. Миллий валюта тизими
қуйдаги элементлардан ташкил топган:
1. Миллй валюта номи (УСД, УЗС, эУРО)
2.Миллй валюта алмашув курсининг режими. Aмалётда 3 хил
курс режими мавжуд: 1) эркин сузиш режими-бунда миллй валютанинг
курси хорижий валютага бўлган талаб ва таклифга қараб эркин
шакилланади. Марказий Банк миллй валюта курсининг маълум даражада
тебраниши учун жавоб бермайди. 2)Қатъий белгиланган курс режимибунда миллй валюта курси хорижий валютага ёки валюта саватига
нисбатан маълум нисбатларда белгилаб қўйилади. Марказий Банк ана
шу курсни ушлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади. 3)
Бошқариладиган сузиш режими-бу мамлакатлар валюта қонунчилигида
эркин сузиш режими ёзилган бўлади лекин Марказий Банк миллий
валюта курсига таъсир қилиш учун тез-тез валюта интервенсиясини
ўтказади. Валюта интервенсияси-бу миллй валюта курсининг
кутилмаганда юзага келадиган тебранишларига барҳам бериш учун
Марказий Банк томонидан хорижий валютанинг сотилиши ёки сотиб
олиниши.
3.Мамлакат валютавий чеклашларининг мавжудлиги ёки
йўқлиги. Ўзбекистон 08.10.2003 да ХВФ низомининг 8-моддаси
бўйича мажбуриятларни қабул қилди. Шу тариқа жорий валюта
операциялари бўйича чекловлар бекор қилинди. Лекин, Ўзбекистон
капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати бўйича валютавий чекловлар
мавжуд.
4. Миллй валюта курси
5.Миллй валюта паритети. Бу миллий валюта қийматинг хорижий
валюта қийматига нисбатидир. Валюта паритети миллй ва хорижий
валютанинг ҳарид қобилятини таққослаш йўли билан аниқланади.
6.Мамлакатнинг халқаро валютавий тўловга қобиллиги. 1)Aгар
мамлакат 3 ойлик импортни тўлашга этадиган олтин заҳираларига эга
бўлса у халқаро валютавий тўловга қобил ҳисобланади. 2) олтин
заҳиралари + хорижий валютадаги заҳиралар / 1йиллик товар импорти Х
100%. Aгар бу 50% ва ундан юқори бўлса мамлакат халқаро
валютавий тўловга қобил бўлади.
7. Миллй валюта бозорининг мавжудлиги.
8. Миллий олтин бозорининг режими.
9. Мамлакат халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби.
10. Валюта муносабатларини тартибга солувчи ва назорат
қилувчи давлат органлари. Ўзбекистонда Марказий Банк Валютани
тартибга солучи орган ҳисобланади. 4та валютани назорат қилувчи
орган мавжуд:
1. Марказий Банк
2. Молия Вазирлиги
3. Давлат Божҳона Қўмитаси
4. Давлат Солиқ Қъомици
Давлатлараро валюта муносабатларини ХВФ тартибга солади.
Бундан кўзланган асосий мақсад халқаро валюта тизимида узлуксиз
фаолият кўрсатишни таъминлаш орқали халқаро иқтисодий
муносабатларни ривожланишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Валюта муносабатларининг баъзи бир элементлари қадимий Римда
векселлар асосида ва бир мамлакат савдогарининг пулини иккинчи бир
мамлакат савдогарига алмаштириб бериш заминида вужудга келган.
Валюта муносабатларининг ривожланишининг кейинги босқичи қадимий
Лондон ва бошқа Ғарбий эвропа мамлакатларида ўтказиладиган
тратта операцияларининг ривожланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқариш
кучларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг барпо бўлиши, халқаро
меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва жаҳон хўжалик тизимининг
ривожланиши халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг
асосидир.Валюта муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир
бўлаги ҳисобланиб, унинг ҳолати миллий ва жаҳон иқтисодиётининг
ривожланиш даражасига, сиёсий аҳволга, мамлакатнинг иқтисодий
потенциалига, унинг жаҳондаги ўрнига ва бошқа омилларга боғлиқ
бўлади.
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга
мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш
шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари
мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта
тизимларидир.
Саноати ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги
интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжалик
алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими
мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб
чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш ҳақига ва бошқаларга).
Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари
тушунчалари бирбиридан фарқланади.

Халқаро муносабатларда пулнинг функциялари



Молия иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми бўлиб, улар билан бирга ривожланади. Шу муносабат билан иқтисодиётнинг тарихий ривожланиши сифатида молия ҳам ўзгартирилиб, тарихий конкрет шаклларга эга бўлади. Тарихий молиявий муносабатлар "rannix" "formax" меҳнат тақсимотига асосланган айирбошлаш воситаси бўлган пулнинг пайдо бўлиши билан бошланади. Биринчи ташкил этувчи молиявий категория - бу иқтисодий муносабатлардан ёки ижтимоий ҳаётнинг бошқа нормаларидан келиб чиқадиган мажбурият, жавобгарлик, бурч муносабатлари. Мажбурият муносабатлари товар айирбошлаш, ўзаро хизматлар алмашинуви, ўзаро ёрдам, ўзаро боғлиқлик билан бирга келади. Одамлар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлмаган жойда пул, молиявий муносабатлар пайдо бўлмайди.
Молия дастлаб тенглик муносабатлари, қарама-қарши мажбуриятларнинг паритет алмашинувидир. Аста-секин улар ўсиб боради ва бу тенгликни сақлаш учун баъзи умумий меъёрлар ва қоидаларга риоя қилишни талаб қилади. Давлат х-ўлчовларнинг тушунарли меъёрлари ва универсал шаклларини ўрнатган ҳолда муносабатлар этикасининг тартибга солувчисига айланади. Шу билан бирга, давлат тартибга солувчи сифатида, бир томондан, тенглик ва ўзаро алмашув муносабатларини сақлашга, жамият билан молиявий муносабатларга киришга, биринчи навбатда, тарихий даврда ривожланган ўз функцияларини молиялаштириш билан шуғулланишга ҳаракат қилади. турли вақтлар. Бу давлат ҳокимияти механизми орқали жамиятда ижтимоий маҳсулот (ва тегишли молиявий ресурслар)нинг қайта тақсимланишининг аста-секин чуқурлашишига олиб келди.
Молияни белгилайдиган иккинчи тоифа - бу куч. Бундай ҳолда, ҳокимиятни кенг маънода одамлар ўртасидаги иерархия муносабатлари, ўзаро бўйсуниш, қарамлик ва мажбурлаш орқали тартибга солиш лозим деб тушунилиши керак. Давлат молияси моҳиятан давлатнинг жамоат товарларини қайта тақсимлаш, тенгсизликни тартибга солиш ҳуқуқининг концентрациясини акс эттиради, у ҳеч қачон солиқ ундиришда монополияга эга бўлишни тўхтатмаган ва кейинчалик давлатнинг пул муомаласидаги монополиясини белгилаб берган.
Шунингдек, биз хусусий молиявий муносабатлар соҳасидаги муносабатларнинг императив, иерархик тамойилларини топамиз, улар вақт ўтиши билан сифат жиҳатидан ўлчанадиган мажбуриятларга, ҳисоб-китобларга ва тўловларга айланади. Шу маънода, ҳатто мулк объэктларига пул маблағларини киритиш, мулк сотиб олиш, акциядорлик корхоналари ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш билан боғлиқ муносабатлар ҳам барча текс И мажбурият муносабатларининг алоҳида шаклига айланади. Бу, хусусан, акциядорлар манфаатларини кўзлаб корпорацияни бошқарадиган менежерларнинг жавобгарлигида, ишончли шахслар ва капитал ва мерос бошқарувчиларининг жавобгарлигида намоён бўлади. Акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар, ўз моҳиятига кўра, менежерларнинг корхонани молиялаштирадиган ва мол-мулкка эгалик қилувчи брокер олдидаги мажбуриятлари белгисидан бошқа нарса эмас.
Бошқа томондан, корпорацияларнинг бошқарувчи менежерлари ва эгалари жамият, аҳоли ва давлат олдида товарлар ва хизматлардаги еҳтиёжларни қондириш бўйича ўз вазифалари бўйича жавобгардирлар («бизнес миссияси»). Бу муносабатлар мажмуи иқтисодий ва молиявий муносабатлар иштирокчиларининг ахлоқий манфаатларига риоя қилиш имконини берувчи ваколатларга эга бўлган давлат томонидан тартибга солинади. их манфаатларига мувофиқлик молиявий (биринчи навбатда тақсимловчи) усуллар билан амалга оширилади ва ижтимоий-иқтисодий мувозанатга эришишнинг ўз мақсадига эга. Бу ички даражада тўғри, яъни. алоҳида давлат, мамлакат даражасида.
Аммо иерархия ва бўйсуниш муносабатлари давлатлараро, халқаро даражага ҳам хосдир. Мамлакатларнинг иқтисодий ўзаро муносабатларига хизмат қилиш, сиёсий мақсадларга хизмат қилиш учун ички муомаладан чиқиб, халқаро муомалага кирган молиявий ресурслар ҳам айрим мамлакатлар ва халқаро корпоратив бирлашмаларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин, ҳам давлатнинг ҳукмронлиги ва бўйсуниш воситаси бўлиб хизмат қилади. халқаро иқтисодий муносабатларнинг баъзи субъэктлари бошқалардан кўра. Бу халқаро даражада молиявий муносабатларни тартибга солишнинг қонуний тизимларини шакллантиришни тақозо этади.
Молиянинг учинчи конституциявий тоифаси - вақт. Молиявий терминологияда у иккита ўзаро боғлиқ тушунчага бўлинади: хавф ва ноаниқлик. Молия статик ҳолатда мавжуд эмас. Вазифалар, муносабатлар, ҳисоб-китоблар ҳар доим ўз вақт оралиғига ва хронологиясига эга. Демак, молиянинг тўртинчи таъсис тоифаси ҳисобланиши мумкин бўлган маълум мажбуриятларнинг бажарилишини, маълум мақсадларга эришишни, у ёки бу фойдани - даромадни олишни баҳолаш масаласи туғилади.
Молиявий муносабатлар нуқтаи назаридан даромад - бу маълум мажбуриятлар, мажбуриятлар, келишувлар бажариладиган вақтни баҳолаш. Бу шуни англатадики, вақт даромадларни баҳолашда муҳим рол ўйнайди, у ҳам унинг шаклланиши ва олиниши эҳтимолига таъсир қилади, яъни. уни кўпроқ ёки камроқ аниқланмаган қилади.
Пул иқтисодида бу муносабатлар ўлчанадиган мужассамланишларни олади. Вақт ва у билан боғлиқ ноаниқликка қараб, ўзи муомалага чиқарадиган пул ресурсларининг ҳар бир эгаси ўзининг ва бошқа одамларнинг мажбуриятлари бўйича маълум ҳисоб-китобларга пулни қайтариш хавфи тўғрисида ўз ғоясини киритади, бу хавфни ҳисоблаб чиқади, унга тегишли бўлган кутилаётган пуллаштирилган даромад шакли, пулидан фойдаланганлик учун.
Ўзаро муносабатлар ривожланиши билан вазифалар аста-секин миқдорий ўлчанадиган параметрларга эга бўлади. Бу муносабатлар монетизация қилинмоқда. Ва бу ўзгариш пулнинг пайдо бўлиши билан осонлашади, бу муносабатларни молияга айлантиради. Пул бешинчи тоифа бўлиб, молиянинг пайдо бўлиши ва ривожланишини белгилайди. Пул хўжалик юритувчи субъэктлар ўртасидаги моддий қадриятлар ва ўзаро мажбуриятларни айирбошлаш бўйича муносабатларни - миқдорий қилади. Пул молияни, биринчи навбатда, пул муносабатларини яратади.
Молия аста-секин, босқичма-босқич ривожланади. Аввалига улар давлатнинг эксклюзив атрибутига айланади, шунинг учун анъанавий равишда "молия" тушунчаси давлат даромадлари ва харажатларининг ўзаро боғлиқлиги билан аниқ белгиланади. Давлат молияси молия мавжудлигининг биринчи шаклларидан биридир. Кейин иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан хусусий сектор - капиталистик корхоналарнинг молияси шаклланади. Бугунги кунда улар корпоратив молия тоифасига айлантирилмоқда. Молия ҳам алоҳида фуқаролар - жамият аъзолари даражасида шаклланади. Меҳнат бозорининг шаклланиши, меҳнат ресурслари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол бозорининг ривожланиши билан параллел равишда аҳолининг молияси ёки шахсий маблағлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Молиявий муносабатларнинг ушбу тармоқлари: давлат, аҳоли ва корпорацияларнинг ривожланиши билан бир вақтда уларга хизмат кўрсатиш зарурати ва улар ўртасидаги муносабатлар ортиб бормоқда. Хатарларни, ноаниқликни, даромадларни баҳолаш функцияларини ўз зиммасига оладиган, пуллаштирилган бурч ва мажбурият муносабатларига риоя этилишини назорат қилувчи молиявий воситачилар шундай пайдо бўлади ва ривожланади.
Замонавий молиявий воситачиларнинг вазифалари аниқ молиявий муносабатлар билан боғлиқ. Умуман олганда, молиявий воситачиларнинг функциялари қуйидагича ифодаланиши мумкин:
• жамғармаларни тўплаш ва уларни инвестицияларга айлантириш;
• таваккалчилик ва келажакдаги даромадларни баҳолашни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётда капитални қайта тақсимлаш;
• иқтисодий рискларни баҳолаш ва шу асосда инвестицион ноаниқликни камайтириш;
• инвестиция рискларини минималлаштириш ва келажакдаги даромадларни баҳолаш, бошқа шахсларнинг капиталини бошқариш нуқтаи назаридан консалтинг хизматларини кўрсатишда ифодаланган ахборот воситачилиги;
• инвестиция имтиёзларини, келажак ва ҳозирги даромадларни субъэктив баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ва шу асосда молиявий воситаларнинг диверсификацияланган қаторини яратиш;
• инвестициялар ва молиявий воситалар бозорини шакллантириш;
• узоқ муддатли жамғармаларни бозорда сотиладиган молиявий воситаларга айлантириш орқали ликвидлигини таъминлаш;
• 11 та корпоратив кредитлаш орқали якуний истеъмолни қўшимча рағбатлантириш;
• кредит бериш, қимматли қоғозларни сотиб олиш, бирламчи қимматли қоғозлар бозорини яратиш орқали инвестицияларни таклиф қилиш.
Тарихан, дастлаб молиявий муносабатлар ва молиявий воситачилар миллий иқтисодиётлар доираси билан чегараланган. Бироқ, уларнинг ривожланишининг миллий босқичи жуда қисқа бўлиб туюлади, чунки айирбошлаш ва бозорлар шаклланишининг дастлабки босқичларида халқаро ва давлатлараро валюта муносабатлари пайдо бўлади. Давлатлараро ва халқаро даражада бурч ва жавобгарлик муносабатларини белгилаб берувчи тегишли молиявий воситаларни талаб қилувчи халқаро савдо мавжуд.
Ҳамма жойда, қийматнинг металл базасига эга бўлмаган кредит пулларига ўтиш 20-асрда содир бўлади. ХХ асрнинг иккинчи ярми учун. Биринчи Бреттон-Вудс, сўнгра Ямайка жаҳон валюта тизимларининг фаолияти туфайли халқаро молия ривожланишида кучли ютуқ бўлди, бу эса халқаро миқёсда фаолият юритаётган пул массасининг мисли кўрилмаган ўсишига ёрдам берди. Бу халқаро миқёсда катта ҳажмларда кўчиб ўтишга қодир бўлган эркин капиталнинг пайдо бўлишини олдиндан белгилаб берди. Трансмиллий компаниялар ва банклар янги, анча фаол жаҳон молия бозорининг операторлари ва иштирокчилари сифатида шаклланмоқда.
Халқаро молиянинг ривожланишини тезлаштирган яна бир омил мустамлакачилик тизимининг емирилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси жуда паст бўлган кўп сонли давлатларнинг пайдо бўлиши бўлиб, бу давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб дастурларни амалга оширишни тақозо этди. халқаро ҳамкорлик ва тегишли халқаро институтларни яратиш.
Учинчи омил - Ямайка жаҳон валюта тизимининг ўзига хослиги бўлиб, унда АҚШ доллари халқаро ҳисоб-китобларда ва кўпчилик мамлакатлар марказий банкларининг валюта захираларида устун мавқега эга бўлиб, унга бўлган талабни кескин ошириб, дунёни фаоллаштирди. миллий валюта бозорлари.
Халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашиши, халқаро товар ва хизматлар савдосининг жаҳон ишлаб чиқаришининг ўсишига нисбатан ўсиб бориши 20-аср охири ва 21-аср бошларида халқаро молиянинг жадал ривожланишининг тўртинчи омили бўлди. иқтисодий айланма ҳам катта ҳажмдаги пул массасига, ҳам молиявий воситаларга хизмат кўрсатишни талаб қилади.
Халқаро молияни ўрганишни бошлаш учун ушбу тоифанинг имкониятлари ва кенглигини аниқ англаш керак. Ушбу фан давлат бюджетлари ва қарз тизимлари, пул муносабатлари, ҳисоб-китоблар ва тўловлар, молиявий воситачилар, ҳам банклар, ҳам банкдан ташқари институтлар, уй хўжаликларининг жамғармалари ва истеъмол кредитлари, инвестициялар, корпоратив мулкчилик ва бошқарув, молиявий муносабатларни тушунишга ёндашувни очади. бозор, шу жумладан пул бозори ва капитал бозори, ҳосилавий молиявий воситалар бозори, молиявий инқироз муаммолари ва молия тизимини давлат ва халқаро тартибга солиш.
Халқаро молияни ўрганиш вазифаси уларнинг муносабатлари қонуниятларини, улар мавжуд бўлган шакл ва сегментлардаги умумий хусусиятлар ва фарқларни тушуниш зарурати билан белгиланади.
Ўқув ва илмий адабиётларда "халқаро молия" тушунчасига бир нечта таърифлар берилган. Ресурс нуқтаи назаридан халқаро молия деганда миллий иқтисодиётлардан олиб қўйиладиган ва халқаро муомалага киритилган, яъни бошқа мамлакатлар иқтисодиётига, халқаро молия бозорларига, оффшор юрисдикцияларга, халқаро ташкилотларга аъзолик ва бошқа бадаллар кўринишидаги молиявий ресурслар тушунилади.
Бир оз бошқача жиҳат халқаро молиянинг қайта тақсимлаш функциясига қаратилган таърифга эга: халқаро молиявий ресурслар - бу турли мамлакатлар ялпи ички маҳсулотини глобал миқёсда қайта тақсимлаш натижасида юзага келадиган пул оқимлари.
Download 66.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling