Халқаро молия ташкилотларининг халқаро молия муносабатлари тарақҚиётидаги ўрни
Download 3.61 Mb.
|
12-мавзу ХМ (1)
ХТТБнинг олий раҳбар органи Бошқарувчилар Кенгаши ва Директорат (ижроия органи) бўлиб ҳисобланади. Аъзо мамлакатларнинг молия вазирлари ёки марказий банклар бошқарувчиларидан ташкил топган Кенгаш ўз сессияларини ХВФ билан биргаликда бир йилда бир марта ўтказишади. ХТТБ аъзолари бўлиб фақатгина ХВФ аъзолигига қабул қилинган мамлакатлар бўла олади. Овозлар ХТТБ капиталидаги (180 млрд. долл.дан ортиқ) мамлакат квотаси орқали аниқланади.
Банкнинг ресурслари шаклланишининг манбаси бўлиб, Америка бозорларида облигация қарзларини чиқариш ва уларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобланади. ХТТБ кредитларни, одатда 20 йил муддатга аъзо мамлакатда ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш учун хукумат кафолати остида беради. Шунингдек ХТТБ бошқа банкларнинг узоқ муддатли кредитлари бўйича кафолат ҳам беради. У ҳам ХВФ сингари, қарздор мамлакатнинг молиявий ҳолати, кредитланувчи объектлар ва ушбу объект бўйича банк миссияси томонидан ўрганилган ахборотларни талаб қилади.
Download 3.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling