Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлиш истиқболлари нималарда акс этади? - Биринчидан, хорижий бозорларга кира олиш имконияти кенгаяди. Бу Ўзбекистонга товар хизматлар экспортини кенгайтириш имкониятини беради. Гап шундаки, Ўзбекистон экспорти бошқа давлатларда паст тариф ва нотариф тўсиқлара дуч келади. Бу ҳол БСТнинг оддий ва энг паст тарифларини қўллаш қоидалари талаблари билан кафолатланади. Чунки, биринчидан, БСТ қоидалари кўпгина тариф ва нотариф тўсиқларидан фойдаланишни ман этади; иккинчидан, БСТ аъзолари фақат ташкилот қоидалари билан рухсат этилган тариф ва нотариф тўсиқлариданина фойдаланиш мумкин. Учинчидан, рухсат этилган тарифлар ҳам қатъиян савдони чекламаслиги лозим.
- Иккинчидан, нисбатан барқарор ташқи савдо муҳити. Бу имконият БСТнинг қатъий талаблари асосида амалга оширилади. Чунки улар барча аъзоларга тенглик ва адолатли муносабатни таъминлайди.
- Учинчидан, адолатсиз равишда олди-сотди қилинадиган маҳсулотлардан ҳимояланиш. Маълумки, БСТ адолатсиз рақобатни қўлаб қувватламайди ва ўз ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар берувчи мамлакатларга нисбатан санкциялар қўлашни кўзда тутади. Шу боис Ўзбекистон бозорида, ёхуд халқаро бозорларда субсидия, нархни сунъий равишда пасайтириш каби адолатсиз рақобат воситаларидан фойдаланувчи мамлакатларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилади. Ўзбекистон ўз ташқи савдо манфаатларини ҳимоялашда айни шу механизмдан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Тўртинчидан, барқарор ва истиқболли инвестицион мухит. БСТга аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг хорижий ва махаллий инвестициаларни жалб эта олиш салохиятини анчагина юксалтиради. Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар БСТга аъзоликни ўзларига қатор қулайликларни олиб келувчи холат сифатида бахолайдилар. Бундай қулайликлар, сирасига: Ўзбеистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар экспорти учун халқаро бозорларнинг очилиши; Ўзбекистонда фаолият юритиш учун зарур бўлган технология ва асосий воситалар бозорларига йўлнинг очилиши кабилар киради. БСТ га аъзолик нафақат хорижий, балки миллий инвестициялар хажмини хам оширади. Барқорор ва ойдин савдо, инвестицион режимлар мамлакатга инвестициялашнинг қалтислик даражасини пасайтиради. - Тўртинчидан, барқарор ва истиқболли инвестицион мухит. БСТга аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг хорижий ва махаллий инвестициаларни жалб эта олиш салохиятини анчагина юксалтиради. Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар БСТга аъзоликни ўзларига қатор қулайликларни олиб келувчи холат сифатида бахолайдилар. Бундай қулайликлар, сирасига: Ўзбеистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар экспорти учун халқаро бозорларнинг очилиши; Ўзбекистонда фаолият юритиш учун зарур бўлган технология ва асосий воситалар бозорларига йўлнинг очилиши кабилар киради. БСТ га аъзолик нафақат хорижий, балки миллий инвестициялар хажмини хам оширади. Барқорор ва ойдин савдо, инвестицион режимлар мамлакатга инвестициялашнинг қалтислик даражасини пасайтиради.
- Бешинчидан, ташқи савдо келишмовчиликларини бартараф этишнинг самарали механизмидан фойдаланиш имкони орқали Ўзбекистон манфаатларига зарар етказган мамлакатларга нисбатан адолатли чоралар қўллайди. Савдо келишмовчиликларини хал этиш органи етказилган зарарни адолатли равишда бахолаб бундай ҳуқуқбузарликларни бартараф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |