Ички солиқлар ва йиғимлар (domestic taxes and charges) - Булар импорт товарнинг ички нархини кўтаришга ва бу орқали унинг ички бозордаги рақобатбардошлигини пасайтиришган йўналтирилгандир. Улар ҳам марказий ҳукумат, ҳам маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жорий қилиниши мумкин. Импорт товарлардан олинадиган солиқлар жуда хилма хил, бу солиқлар тўғри солиқлар (қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, сотишдан олинадиган солиқ) ёки эгри солиқлар (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, регистрация учун ва бошқа расмиятчиликлар учун йиғимлар, порт йиғимлари) бўлиши мумкин.
- Давлат харидлари доирасида сиёсат (state procurements)-унга кўра давлат органлари ва корхоналардан фақат миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини (бу товарлар импорт товарлардан қиммат бўлса ҳам) сотиб олиш талаб қилинади.
- Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар (local content requirement) –унга кўра ички бозорда сотиладиган пировард товарда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши қонуний равишда белгилаб қўйилади.
Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: - Савдо сиёсатининг молиявий усуллари:
- Субсидиялар- мамлакат бюджетидан айрим корхоналарга ва маҳаллий ҳокимият органларига дотациялар бериш орқали рағбатлантиришидир. Бундан мақсад арзон импорт товарлари рақобатидан ҳимоя қилиш, энг асосийси - миллий саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни рағбатлантиришдан иборат. Бу вазиятда бевосита субсидиялар пул кўринишидаги маблағни, билвосита субсидиялар эса имтиёзли шартларда кредитлаш, солиққа тортиш, хавф-хатарни суғурталаш бўйича давлат томонидан кафолатлаш, давлат хазинаси ҳисобидан экспорт қилинадиган товарларни ташқи бозорларда реклама қилиш кабиларни назарда тутади.
Экспорт кредитлари- миллий фирмалар экспорти ривожланишини давлат томондан молиявий рағбатлантиришни назарда тутади. - Экспорт кредитлари- миллий фирмалар экспорти ривожланишини давлат томондан молиявий рағбатлантиришни назарда тутади.
- Экспорт кредитлари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
- Миллий экспортёрларга субсидиялашган кредитлар — давлат банклари томонидан бозор ставкасидан паст ставкада кредитлар берилиши;
- Хорижий импортёрларга давлат кредитларини берилиши, яъни кредит берган мамлакат товарини сотиб олиш шарти билан;
- Миллий экспортёрларни экспорт рискларидан суғурталаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |