Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария


im ни бир бирлик АҚШ экспортини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган капитал ва меҳнат нисбати - (K/L)


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/16
Sana05.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1692966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-mavzu.Xалқаро savdo

im
ни бир бирлик АҚШ экспортини ишлаб
чиқариш учун зарур бўлган капитал ва меҳнат нисбати - (K/L)
x
билан
солиштирилди. ―Леонтьев статистикаси‖ (Leontief statistic) номини олган ушбу
нисбатга мувофиқ 1 тенгсизлик бажарилса ҳар қандай мамлакат капитал сероб, 2 
тенгсизлик бажарилганда эса меҳнат сероб мамлакат саналиши мумкин.
(K/L)
im
/ (K/L)
x
< 1
(1)
(K/L)
im
/ (K/L)
x
> 1
(2)
Леонтьев, Хекшер-Олин назариясига мувофиқ, экспорт товарлар импорт
ўрнини босувчи товарларга (деярли АҚШ импорти) нисбатан ҳар бир ишчи
кучи ҳисобига кўпроқ капитал талаб қилишини кутган эди. Натижа бунинг
32


қарама-қаршиси бўлиб чиқди: АҚШ импортининг капитал сиғимлилиги унинг
экспорти капитал сиғимлилигидан 30 фоизга кўп чиқди, бу эса АҚШ капитал
сероб бўлган мамлакат эмас, балки меҳнат сероб мамлакат эканлигидан далолат
берарди, ушбу ҳолат мавжуд тасаввурларга умуман мос келмас эди.
Леонтьев парадокси (Leontief paradox) — бу Хекшер-Олиннинг ишлаб
чиқариш омиллари нисбати назариясининг амалда бажарилмаслиги –
меҳнат сероб мамлакатларнинг капитал сиғимли, капитал сероб
мамлакатларнинг меҳнат сиғимли товарларни экспорт қилишидир.
Ўша пайтда етакчи бўлган ѐндашувнинг инкор этилиши унинг
тушунтирилишини талаб қиларди. Мунозаралар Хекшер-Олин назарияси тўғри,
Леонтьев томонидан олинган натижалар нотўғри эканлигини исботлашга
ҳаракатлар доирасида бўлди. Леонтьев парадоксига қарши келтирилган баъзи
далиллар қуйидагилар:
Ишчи кучини малакали ва малакасиз ишчи кучи гуруҳларига ажратиш
керак ҳамда экспорт товарларга сарфланган харажатларни ҳар икки гуруҳ учун
алоҳида ҳисоблаш керак.
АҚШ қазиб олинишида катта миқдорда капитал харажатларини талаб
қилувчи хомашѐни катта ҳажмда импорт қилади. Шунинг учун АҚШнинг
экспорт товарлари катта ҳажмдаги капитал сиғимли хомашѐни талаб қилади, бу
эса экспортни капитал сиғимлига айлантиради.
Леонтьев тести АҚШда мавжуд бўлган импорт тарифларини инобатга
олмаган, бу тарифлар АҚШ саноатининг меҳнат сиғимли тармоқларини
хорижий рақобатдан ҳимоялаш учун жорий қилинган, натижада меҳнат
сиғимли товарлар импортига тўсиқ қўйилган.
Америкаликларнинг дид ва хоҳишлари анъанавий равишда капитал
сиғимли технологик маҳсулотларга қаратилган бўлиб, АҚШ капитал билан
яхши таъминланган бўлишига қарамасдан бу товарларни улар хориждан сотиб
олишади.
Ишлаб чиқариш омиллари реверси: бир товар меҳнат сероб мамлакатда
меҳнат сиғимли, капитал сероб мамлакатда капитал сиғимли бўлиши мумкин.
Масалан, капитал сероб саналган АҚШда етиштирилган гурунч юқори
технология воситасида ишлаб чиқарилгани боис капитал сиғимли ҳисобланса,
Вьетнамда етиштирилган гурунч меҳнат сиғимлидир, чунки у асосан қўл
меҳнати ѐрдамида тайѐрланади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling