Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария


Мутлақ устунлик назарияси


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana05.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1692966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-mavzu.Xалқаро savdo

Мутлақ устунлик назарияси
Меркантилистларга кескин зарба берган иқтисодчилардан бири Адам
Смит булди. Адам Смит миллат бойлиги тўпланган олтин микдорига эмас,
балки мамлакатнинг пировард товар ва хизматлар ишлаб чиқара олиш
кобилиятига кўпроқ боғлиқлигини аниқ-равшан асослаб берди. Шунинг учун
ҳам асосий масала олтинга эга бўлишда эмас, асосий масала меҳнат тақсимоти ва 
меҳнат 
кооперацияси 
ҳисобига 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш
ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар иқтисодий жиҳатдан мутлақ эркин, мавжуд
қонунлар доирасида ўз фаолиятлари турини мустақил равишда танлай оладиган
шароитларда энг яхши натижага эришиш мумкин. Бу сиѐсат "лессе-фер"
номини олди.
@ «Лессе-фэр» (фр. fr. laissez-faire) — иқтисодиѐт ва эркин рақобатга
давлатнинг аралашмаслик сиѐсати.
Адам Смитнинг ташқи савдо сиѐсати бир қанча фаразларга асосланган. У
қуйидагиларни аксиома сифатида қабул қилади:
• 
Меҳнат ягона ишлаб чиқариш омили;
• 
Тўлик бандликка эришилган, яъни барча мавжуд ресурслардан товар
ишлаб чиқаришда фойдаланилади;
• 
Халқаро савдода икки мамлакат иштирок этади, бу мамлакатлар икки
хил товар билан ўзаро савдо олиб боради;
• 
Ишлаб чиқариш харажатлари доимий, уларнинг камайиши товарга
бўлган талабни кўпайтиради;
• 
Бир товарнинг нархи иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган
меҳнат билан ифодаланган;
• 
Товарни бир мамлакатдан иккинчисига ташиш бўйича транспорт
харажатлари нолга тенг;
• 
Ташқи савдо чеклашлар ва регламентациялардан холи. Адам Смит
карашларига мувофиқ равишда:
• 
Ҳукумат ташқи савдога аралашмаслиги, очик бозорлар режими ва
эркин савдони қўллаб-қувватлаши керак;
• 
Миллатлар, хусусий шахслар ҳам ўзлари устунликка эга бўлган
товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши ва бу товарларни ишлаб
чиқарилишида бошқа мамлакатлар устунликка эга бўлган товарларга
айирбошлаш асосида савдо қилиши керак;
• 
Ташқи савдо бозорни мамлакат сархадларидан ташқарига кенгайтириш
орқали меҳнат самарадорлигини ривожлантиришни рағбатлантиради;
• 
Экспорт мамлакат иқтисодиѐти учун ижобий омил саналади, зеро у
мамлакат ичкарисида сотиш имконияти бўлмаган ортиқча товарларни сотиш
имкониятини беради


• 
Экспортга субсидиялар ажратилиши аҳоли учун ортиқча солиқ
ҳисобланади ва ички нархларнинг ортишига олиб келади, шунинг учун бу
субсидиялар бекор қилиниши керак.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling