Халқаро туризмнинг ривожланиш тенденциялари
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида туризмни ривожлантириш имкониятлари1
Download 23.64 Kb.
|
ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туризм турлари Шаҳар Шаҳардан 10-20 км узоқликда
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида туризмни ривожлантириш имкониятлари1
Кейинги йилларда республикамизда туризм инфратузилмасини замон талабига мослаштириш максадида купгина ишлар килинмокда. Айникса, Ўзбекистон республикаси президентининг 1995-йил 2-июндаги ''Буюк ипак йули''ни кайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халкаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тугрисида''ги фармони бу ишни юксак даражага кутариш муаммоларини хал килишда уз урнига эга булди. Фармон гоят мухим халкаро туризм йуналиши -''Буюк ипак йули''ни кайта тиклаш , бунга хорижий сармояларни кенг жалб этиш, шунингдек, замонавий туризм сиесатини вужудга келтиришга асосий максадни каратди. Бунинг учун эса куйидаги ута мухим ва долзарб масалалар уз ечимини топиши лозим. Масалан, "Буюк ипак йули"даги шахарлар - Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халкаро туризм буйича махсус очик иктисодий минтакалар ташкил этиш, мазкур шахарларнинг аэропортлари ва темир йул вокзалларида туристлар учун божхона расм-русумларинингш халкаро меъерларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек, транзит туристлар учун махсус божхона зоналари жорий килиш кузда тутилди. Ушбу шахарларда янги ташкил этиладиган туристик ташкилотлар ва корхоналар барпо этилган пайтдан бошлаб, дастлабки фойдани олгунга кадар утадиган даврда, лекин руйхатга олинган санадан кейин узоги билан уч йил мобайнида барча турдаги соликлардан озод килиш имконияти тугилди. Шу максадда мазкур ташкилотлар ва корхоналар фойда (даромад) олган биринчи йили (даромад) солигининг 50% ини, иккинчи йили 75 % ини, учинчи йилдан бошлаб 100 % ини тулашлари белгилаб куйилди. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристик захиралардан режали фойдаланиш жараёнининг асосий боскичидир. Туристик захиралар канча мафтункор булмасин, туристнинг бу табиат инъомларидан фойдаланиши буларга бемалол ета олишига боглик. Агар бу табиат инъомига йул ёки сукмок булмаса ушбу объектга куплаб туристларни жалб килиш кийин булади. Баъзи холларда эса бунинг иложи йук. Мисол учун Венесуэладаги Анхель шаршарасига (дунёдаги энг катта шаршара, баландлиги 140м) туристлар нисбатан кам боради. Чунки у ерга бориш учун на йул бор, на самолёт кунадиган майдон. Ушбу шаршарага катта кийинчиликлар билан тезокар корона дарёси буйлаб кайикда бориш мумкин. Ўзбекистонимизнинг Кашкадаре вилояти Яккабог туманидаги Хисор тоги этагида жойлашган Тошкургон кишлоги ва Амир Темур горига олиб бориладиган йулдаги Хукизбурун шаршарасига туристлар борилишини йулга куйилса айни муддао эди. Яъни, бу жойларда туризм инфратузилмасини барпо этиш учун катта сармоя талаб этилади. Республикамизда шундай масканлар купдир. Бундан ташкари агар туристларни мафтун киладиган жойларга бориши кийин булса, туристлар узи учун етарли булган кулай шароитларни талаб киладилар. Масалан, мехмондустлик тизимида кабул килинган стандартларда туристларни икки уринли, кулайликлари мавжуд булган (хожатхона, душ, хаммом, иссиксув) номерларга жойлаштириш кузда тутилган. Бу холат Ўзбекистоннинг чекка худудларида туризмни ривожлантиришга тускинлик килади. Шунингдек, халкаро туризмни ривожлантириш билан боглик барча масалаларнинг уз вактида хал этиш учун жавобгарлик "Ўзбектуризм" МК, "Ўзбекистон хаво йуллари", "Ўзбекистон темир йуллари" компанияларининг, Ички ишлар ва Ташки ишлар вазирликларининг, чегара ва божхона хизматларининг рахбарлари зиммасига юклатилди. 1 Н.Тухлиев, Т.Абдуллаева. Национальные модели развития туризма. Т.: ГНИ «O’zekiston milliy ensiklopediyasi», 2006. – 83 с. Download 23.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling