Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик кунини доимо шоду хуррамликда, юксак зафарлар билан кутиб олишга одатланган. Зеро, истиқлол ўз эркимизга эга бўлиб, бахтли-саодатли яшаш, эзгу орзуларимиз рўёбини кўриш, тарихимиз нақадар буюк, бугунимиз


Усмон ТОШЕВ, Китоб туманидаги “Viget-Impeks” фермер хўжалиги раҳбари


Download 23.26 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi23.26 Kb.
#1186941
1   2   3
Bog'liq
Фидойинг бўлгаймиз сени

Усмон ТОШЕВ, Китоб туманидаги “Viget-Impeks” фермер хўжалиги раҳбари:
— Президентимиз қарорида “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган ғоя ҳам илгари сурилган. Мана шу оқилона сиёсат қанчадан-қанча ташаббусларга, эзгу саъй-ҳаракатларга кенг йўл очмоқда. Шуни фахр билан айтиш жоизки, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатлари ва унинг турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан қимматлидир. Энг муҳими, бунинг самараси бугунги ҳаётимизда ўз аксини топаётир. 
Фикримни ўзим фаолият юритаётган фермерлик соҳасида давом эттирадиган бўлсам, биз, қишлоқ мулкдорларининг иши тобора ривожланаяпти. Фермерларимиз эндиликда маҳсулот етиштирувчидан ишлаб чиқарувчига, қайта ишловчи мутахассисга, экспорт қилувчи йирик ишбилармонга айланмоқда. Масалан, биз ишимизни узумчиликдан бошлаган эдик. Кейинчалик боғдорчиликни йўлга қўйдик, полиз маҳсулотлари, кўкатлар етиштиришни ўзлаштирдик. Айниқса, маҳсулотларни замонавий совиткичларда сақлаб, хориж бозорларига чиқараётганимиз ишимизга йил сайин барака бағишлаяпти.
Бу йилги байрамни ҳам улкан ютуқлар билан қарши олиш ниятида бор куч ва салоҳиятимизни ишга солаяпмиз. 
«Халқ сўзи» мухбирлари ёзиб олди.
«1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади», — дейилади ҳужжатда.
«Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда», — дея таъкидланади қарорда.
Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган.
Мазкур дастурни тайёрлашда 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиқиш кўзда тутилган.
Ёзда Ўзбекистон мустақиллигини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказиш кўзда тутилган. Августнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичи ҳамда ғолиблари ижросидаги концерт дастури, шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Сени куйлаймиз, замондош!», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлари бўлиб ўтади.
Мамлакатнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилади.
Байрам дастурларини тайёрлашга сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, ёш ижрочилар, фолклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Download 23.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling