Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet12/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

савдо
айланмаси

Экспорт

Импорт

Ташқи савдо айланмаси

Улуши,
%

0ъзгариш,
%

Хитой

1863,9

826,6

1037,3

21,2

146,8

Россия

1480,7

561,5

919,2

16,8

106,8

Қозоғистон

782,9

282,6

500,2

8,9

129,3

Корея
республикаси

696,8

20,8

676,0

7,9

2,1 мартта

Туркия

507,9

238,2

269,6

5,8

128,4

Қирғизистон

138,2

113,8

24,5

1,6

197,4

Германия

137,8

9,4

128,5

1,6

92,0

Туркманистон

123,9

17,3

106,7

1,4

3,0 мартта

Япония

84,6

6,3

78,3

1,0

3,0 мартта

АҚШ

74,2

5,7

68,5

0,8

126,5

Манба: Жаҳон Банки, 2019.



Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкорларини юқоридаги жадвал орқали аниқлаб таҳлил қилиш мумкин. 2019 йилда ташқи савдо айланмасида барча йирик савдо ҳамкорлари билан экспорт ва импорт алоқаларида ўсиш кузатилганлигини кўриш мумкин.


Маълумки, ҳамкорлар илмий-техник салоҳияти бир хил, танланган соҳада фаолият олиб борувчи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот киритиш мўлжалланаётган халқаро бозорни ўрганувчи, техник жиҳати ва сифати бўйича илгари мустақил ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан устун бўлган корхоналарнинг қўшма фаолияти узоқ муддатли ва самарали бўлади.
Бундай корхоналарнинг яратилиши ихтироларни ўзлаштириш муддатини қисқартирисҳ, бошқа мамлакатларнинг божхона тўсиқлари ва валюта чекловларини айланиб ўтиш, янги товарларни чет элда ишлаб чиқаришни тезроқ йўлга қўйиш ва уларни турли мамлакатлар бозорларида сотишга имкон беради.

    1. Халқаро бизнесда маркетинг амалиёти

Халқаро бозорда маркетинг амалиётини олиб боришда кўп жиҳатларга эътибор бериш лозим бўлади.
Бевосита экспорт, бунда фақат фирма ва унинг сотувчилари чет элда воситачиларнинг ёрдамисиз фаолият кўрсатади ва бу энг содда шакл ҳисобланади. Бу эрда бозорни синчиклаб ўрганиш талаб қилинмайди, хорижий бозорларни билиш чекланган, кейинги этказиб беришлар ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш мавжуд эмас.
Ҳақ тўланувчи савдо вакили - бозорда фаолият юритишнинг юқоридаги усулининг бироз ривожланган тури бўлиб, айниқса, вақтинча чет элга командировкага юборилган ходим тўғрисида гап борганда ўринли бўлади.
Чет элда техник ёрдам - хизматлар савдоси бўлиб, асбоб- ускуналар савдосига қўшимча сифатида қабул қилинади. Турли хил шаклларда бўлиши мумкин: лойиҳани тузишга кўмаклашишдан то асбоб-ускуналарни эксплуатацияга топшириш, ходимларни ўқитиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишга тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ишлаб чиқариш усулларини беришгача.
Бошқарув тўғрисидаги шартнома хизматларни экспортга сотиш ҳисобланади, чунки бу ерда гап ишлаб чиқариш мажмуасини чекланган ёки чекалнмаган муддатга бошқаришни таъминлаш ёки мазкур экспортчи ёки бошқа шахс томонидан кўрсатилувчи хизматлар йиғиндиси ҳақида боради. Бунга мисол қилиб халқаро меҳмонхона мажмуаларини келтириш мумкин. Улар кўпинча хусусий ёки давлат капиталига тегишли бўлиб, халқаро миқёсда жорий фойдаланиш эса фирмага топширилади.
Корхона ваколатларини инвестисиялашсиз чет элга жўнатиш, бунда:
С чет элда савдо тармоғига эга бўлган фирма маълум миқдордаги ҳақ эвазига савдо тармоғини бошқа фирмага бериб туриши мумкин;
С франчайзер-корхона халқаро бозорда фаолият кўрсатувчи корхонага ҳақ тўлаш эвазига ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини беради. Бу маҳсулот ишлаб чиқарувчига ўз маҳсулотларини чет элда уларни бозорга киритиш учун қўшимча харажатларсиз сотиш имкониятини беради.
Халқаро воситачилар хизматидан фойдаланиш:
С экспортчи-сотувчидан ҳам импортчи-харидордан ҳам ҳеч қандай ваколат олмаган ҳолда шартномалар изловчи ва ўрнатувчи ҳамда битимда иштирок этувчи иккала томондан комиссион мукофот олувчи маклерлар;
С харидордан унинг учун чет элда белгиланган сифатда белигланган нархда ва белгиланган муддатда этказиб бериш шарти билан товар излаб топиш топшириғини олувчи харид бўйича агентлар;
С экспортчидан бозорни ўрганиш, товарни этказиб бериш ва сотиш топшириғини олувчи, нарх фоизида комиссион мукофотларга эга бўладиган сотиш боъйича агентлар;
С ўз номидан вазиятга қараб маҳсулотларни сотиб олувчи ва сотувчи, доим ҳам юуюртмачи ва таъминотчилар билан алоқаларни сақлаб қолиши шарт бўлмаган халқаро савдо агентлари;
С экспортчи ҳамкор билан халқаро бозорда ҳамкорлик қилиш шартларини белгилаб берувчи шартнома имзоловчи консессионерлар, мустақил савдогарлар;
С таъминотчилар ва улгуржи харидорлар билан узоқ муддатли шартномаларга асосан тижорат муносабатларига киришувчи ҳамда мустақил савдо воситачилари ҳисобланувчи импортчи- дистрибюторлар.
С ноу-хауни бериш ёки экспорт қилиш;
С патент лицензиясини бериш, бунда экспортчи вақтинчалик янги маҳсулот тайёрлаш билан шуғулланмаётган ҳолларда ихтиродан фойдаланишни бошқа бозор субъектига беради, мазкур янгиликнинг тез тарқалиши ва халқаро бозорда рақобатчиларга нисбатан устунликка эга бўлишни таъминлашга йўналтирилади;
С хорижий технология трансферти, ишлаб чиқаришнинг янги
нуқталарини яратиш ёки мазкур технологиядан чет элда фой- даланишдан иборат;
С экспорт маҳсулотига субподряд, билвосита экспорт бўлиб, мамлакатдаги ёки чет эллик буюртмачи ҳисобига амалга оширилади;
С хорижий фирма билан имзоланган субподряд, бунда киритилган янгилик бозордаги экспорт бўйича чет эллик субъектга инвестисиялаш билан бирга берилади. Унинг ваколатлари мамлакатда янги ишлаб чиқариш базасини (завод, цех) яратиш, олиш, ўрнатисҳ, экспорт қилинган асбоб-ускуналар, машиналар, материаллар, ноу-хау элементлари ва бошқалардан фойдаланишдан иборат.
Қўшма корхона, унинг воситасида экспортчи халқаро бозорга чиқишда экспорт бўйича ҳатти-ҳаракатларини хорижий (маҳаллий) фирма ва компаниялар билан бирлаштиради. Бунда тажриба ва алоқалар, чет эл ҳукумати томонидан берилувчи имтиёзлар бирлаштирилади. Қўшма корхоналарнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. Маҳаллий ҳамкор билан ҳамкорликда мазкур бозорга киришни истаётган хорижий фирма ўз фаолиятини миллий ишлаб чиқарувчи билан амалга оширишини истовчи ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган;

  2. Аралаш жамият шаклидаги ассосиасия, бунда маҳаллий ҳамкор давлат бўлиб, энергетика, транспорт ва телекоммуникация каби стратэгик секторларда амалга оширилади;

  3. Ишлаб чиқаришни лицензиялаш, шартнома бўйича бошқариш ёки биргаликда эгалик қилиш хорижий фирмаларга маҳсулот тайёрлаш ҳуқуқи, савдо маркаси, тижорат сирларини комиссион тўловлар ёки роялти шаклидаги лицензия тўловларига айирбошлаш имконини беради15. Шунингдек литесензиянинг афзал томони, лицензия берувчи катта миқдордаги инвестиция киритмаслик орқали ҳам халқаро бозорга чиқиши имкониятига эга бўлади.

Мавзу бўйича қисқача хулосалар
Халқаро маркетинг фани бугунги илмий тадқиқотлар натижасида ҳамда бизнес субектларини ривожланиш тенденсияларига мувофиқ тез ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Халқаро маркетингнинг назарий асослари борасида кўплаб илмий тадқиқотлар мавжуд бўлиб, улар илм соҳасининг кенг йўнаишларини ҳамда мазмун-миҳиятини очиб беришга қаратилган.
Бозор иқтисодиёти амал қилувчи иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда чет эл инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг уч даражаси мавжуд.

  • Биринчи босқич бу мамлакатларнинг конституциялари даражасида бо ълади.

  • Иккинчи босқич икки томонлама ҳукуматлараро келишувлардан иборат.

  • Учинчи босқич давлатлар ва уларнинг фуқаролари ўртасида инвестиция муаммоларини тартибга солиш Конвенсиясида иштирок этишдир.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ҳуқуқи мос келувчи қонун билан белгиланган бўлиб, бу қонун хорижий инвесторларнинг инвестициялари реквизиция ёки мусодара қилинмаслигини кафолатлайди. Миллийлаштириш ёки реквизиция амалга оширилган ҳолларда чет эллик инвесторга тезлик билан мос келувчи товон пули то=ланади. Товон пули инвестиция киритилган валютада то=ланиши лозим. Чет эллик инвесторлар давлат органлари ёки айрим масъул шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида қо=лдан чиқарилган фойдани қоплаш учун то=лов олиш ҳуқуқига эгалар. МДҲ мамлакатларининг қонун ҳужжатларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мулки ва таваккалчилигини суг=урталаш мамлакат қонунчилигида бошқа ҳолат ко=рсатилмаган бо=лса корхонанинг ихтиёрича амалга оширилади.
Таянч иборалар: халқаро маркетинг таҳлили, маркетинг консепсияси, халқаро бизнес, маркетинг муҳити, маркетинг амалиёти, халқаро маркетинг функциялари, реклама, бозорни ўрганиш, бозор муҳити, бозор иштирокчилари.
Мавзуга доир назорат саволлари:

  1. Халқаро Маркетинг тушунчасини таърифланг.

  2. Халқаро маркетингга берилган консепсиялар бўйича адабиётлар ни таҳлил қилинг.

  3. Халқаро маркетингнинг вужудга келиш даври ва сабабларини изоҳланг.

  4. Халқаро маркетингнинг асосий функциялари, вазифалари ва тамойилларини санаб ўтинг.

  5. Бугунги халқаро бозорлар тузилиши ва уларнинг фаолияти ҳақида нималарни биласиз?

  6. Мавжуд халқаро бозорлар бўйича умумий маълумот беринг.

  7. Маркетинг муҳити ва унда тадқиқотлар олиб бориш амалиёти бўйича фикрларингизни билдиринг.

  8. ТМК ларда маркетинг муҳити ҳақида тушунтиринг.

Мустақил топшириқ: ТМК фаолияти таҳлили.
АМАЗОН компанияси.

АМАЗОН компанияси, АҚШнинг Сиетл шаҳрида тадбиркор Жефф Бозес томонидан ташкил қилинган, бугунги кунда дунёнинг энг йирик Трансмиллий компаниясидан бири ҳисобланади. Ўз фаолиятини илк бор, китоб ва канселария маҳсулотлари етказиб беришдан бошлаган компания бугунги кунда дунёдаги энг йирик етказиб бериш хизматини бажарувчи бизнес субектига айланган. Бугунги кунда жами айланма маблағлари 250 млрд долларга етган, соф фойдаси эса, йиллик 14,1 млрд доллар (2020), капиталлашув даражаси 929,6 млрдни ташкил қилади. (Манба:амазон.cом).
Тадқиқот саволлари:
З Компаниянинг маркетинг режаси тарихини ўрганиб чиқинг.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling