Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet1/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ОРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


  1. ХАМИДОВ

ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.

ТОШКЕНТ - 2021
УЎК: 339.1(07) КБК: 65.290(я7)

    1. Хамидов. Халқаро Маркетинг. Ўқув қўлланма. - Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2021 - 136 б.

ИСБН 978-9943-7396-5-9
Ушбу ўқув қўлланма халқаро иқтисодий мусобатлар ҳамда ташқи иқциодий фаолиятда маркетинг фанининг аҳамияти, вазифалари, замонавий тадқиқот усулларини ўрганишга бағишланган. Бугунги рақамли технологиялар ривожланишида миллий компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш масалалари ва бу борадаги жаҳон тажрибаларини ўрганиш, тадқиқ этишни мақсад қилади.
Қўлланма Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда халқаро иқтисодий муносабатлар ва маркетинг соҳасида билимларини оширишни истаган китобхонларнинг кенг аудиторияси учун мўлжалланган.
Тақризчилар:
Эшов М. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув ишлари бўйича проректор, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Қаҳҳаров А. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти “Стратегик Бошқарув” кафедраси доценти.
ИСБН 978-9943-7396-5-9
© «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2021.
СЎЗ БОШИ
Бугунги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар жараёнида марказий консепсия сифатида глобализация феномени, мамлакатлар орасида иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлашувига сабаб бўлиши баробарида, халқаро ҳамкорликка кириш, иқтисодий ва бизнес алоқалари кенгайтиришнинг нақадар аҳамиятли эканлигини кўрсатди.
Рақамли Иқтисодиётнинг ривожланиши, инновация ва технологик ўзгаришлар, компаниялар учун ташқи бозорларга чиқиш, фаолият юритиш, рақобатга киришиш, фойдани максималлаштириш, тажриба орттириш каби муҳим вазифаларга имкон яратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020- йил 15 январ куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеосэлектор йиғилиши ўтказилди.
“Жаҳонда иқтисодий рақобат тобора кучайиб бораётган ҳозирги даврда барқарорликнинг асосий омили ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллашдир.
Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйиcҳа кўрилган чоралар натижасида ўтган йили мамлакатимиз экспорти ҳажми 28 фоизга ўсди. Ҳудудий саноат экспорти қарийб 2 баробарга ошди1 2 3.”
Жорий йилнинг биринчи ярмида 85 триллион 775 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилган, бу ўтган йилнинг сҳу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Асосий капиталда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши 2,5 баробарга ошиб, 1,7 миллиард долларга етган. Давлат кафолати бўлмаган хорижий кредитлар эса 3,7 баробар кўпайган. Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг қарийб 75 фоизи ҳудудий лойиҳаларга тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 20-декабрдаги «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Экспортни қўллаб- қувватлаш миллий тизими яратилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, 205 номдаги товарларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш йўлга қўйилди2.
Мамлакат экспортёрларининг салоҳиятли бозорларга киришини енгиллаштириш учун имтиёзли савдо режимини жорий этиш, «ГСП+» умумий преференсиялар тизимига қўшилиш юзасидан ҳам кўрсат- малар берилди.
Давлатларнинг халқаро алоқаларсиз, интеграциясиз ривожлана олмаслиги бугун кундек равшан бўлиши билан бирга, бир давлат ичида ривожланиб, бозорга тўйинган минглаб фирмалар бугунги кунда янги бозорларни очиш, янги истеъмолчилар излаш жараёнига киришган. Бунинг натижасида эса шубҳасиз, улар орасида халқаро даражадаги кучли рақобат муҳити шаклланган. Бугун рақамли технологиялар даврида, компаниялар айнан рақобатда ютиб чиқиш, фаолият ҳудудларини кенгайтириш, кўпроқ ялпи даромад олиш мақсадида йирик миқдордаги инвестицияларни бозорда тадқиқотлар ўтказиш орқали, инновация, илмий ишланмалар, ихтиролар яратишга, янги йўналишларни очишга сарфлашмоқда.
Халқаро маркетинг фани юқоридаги вазифаларни бажаришда, халқаро бизнесда қўлланиладиган фундаментал қонун-қоидалар, элементлар, стратегиялар, тадқиқотлар шунингдек, жаҳон амалиётидаги реал мисоллар асосида ўқувчи-талабаларга зарурий билимларни беришни мақсад қилади.
Шунингдек, ушбу фан Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, иқтисодий алоқалари, халқаро бозордаги фаолияти ва интеграцияси масалаларини
ўрганиш ва зарурий хулосалар чиқаришга қаратилган.
Халқаро маркетинг фанини ўрганиш жараёнида талабалар қуйидаги муҳим билим ва малакага эга бўлишади:

  • халқаро маркетингнинг асосий категориялари ва қоидалари;

  • халқаро бозорнинг тузилиши ва ишлаш принциплари;

  • бозорлар, шунингдек, ушбу бозорлардаги компанияларнинг иқтисодий асослари;

  • халқаро маркетингда ахборот тизимлари ва ахборот билан ишлаш;

  • маркетинг менежменти консепсиясининг мазмуни; 4 5 6

  • компаниянинг рақобатдош устунлигини таъминлаш манбалари ва механизмлари;

  • зарур ташкилий ўзгаришларнинг асосий назариялари ва уларга ёндашувлар;

  • халқаро Маркетингда стратегик усуллар ва тадқиқотлар;

  • маркетинг тадқиқотларини амалга оширишга имкон берадиган усуллар

  • соҳанинг рақобат муҳитини ва калитини таҳлил қилиш

  • глобал бозор иштирокчилари;

  • маркетинг коммуникациялари асослари;

  • замонавий ишлаб чиқаришни бошқариш тизими ва жаҳон бозорида компаниянинг рақобатдошлигини таъминлаш.

Ўзбекистондаги компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиши ва ҳориж компанияларининг Ўзбекистонга кириб келишидаги муҳим шарт- шароитлар яратиш бўйича қуйидаги зарурий билимларни ўзлаштиришлари лозим:

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling