Хамидов халқаро маркетинг


Ўқув қўлланманинг ташкилий тузилиши


Download 0.86 Mb.
bet5/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Ўқув қўлланманинг ташкилий тузилиши.
Ўқув қўлланма ўқув дастурига киритилган жами 12 бобдан иборат бўлиб, ҳар бир боб алоҳида мавзу шаклида очиб берилган. Мавзуларни тузишда, бугунги замонавий халқаро маркетинг, халқаро бизнесга тегишли адабиётлардаги маълумотлар инобатга олинган. Ҳар бир боб уч қисмга ажратилган бўлимлардан иборат бўлиб, ушбу бўлимлар мос равишда назарий жиҳатдан бошлаб амалий тажрибаларга қадар мавзуни ёритишга хизмат қилади.
Мавзуларни тузиб чиқишда, энг аввало ушбу мавзуларнинг аҳамияти, бугунги кундаги актуаллиги ва долзарблигига эътибор берилди. Реал иқтисодий муносабатлар асосида тузилган бўлиб, талабаларга реал ҳаётий билимларни йўналтиришга имконият яратади.
Мавзу сўнгида талабалар учун такрорлаш ва билимларини бойитиш учун қўшимча саволлар тузиб чиқилган бўлиб, бу ўтилган билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Саволларга жавоб излаш орқали, талабалар мустақил ўқиш соатларида шуғулланишлари, мавзунинг янги жиҳатларини ўрганишлари мумкин бўлади.
Мавзуларни ўзлаштиришда реал ҳаётий билимлар ва кўникламларни шакллантириш мақсадида, ҳар бир мавзуга мусқатил топшириқ сифатида кейс стади мавзулари жойлаштирилди. Ушбу кейс стади мавзулари орқали, талабалар мустақил изланишлар олиб бориши, йирик компаниялар тажрибаларини ўрганиши, хақларо бозордаги вазиятлар ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Ушбу топшириқ, бўлажак мутахассисларни меҳнат бозорида фаолият юритишида, таҳлилий, танқидий, аналитик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўқув қўлланмада мавзуларни осон ва тушунарли шаклда, интерактив усулда тасвирлаш ва етказиб бериш мақсадида, расмлар ва жадваллар кўринишидаги маълумот тақдим қилиш усулларидан фойдаланилган. Ҳар бир мавзуга доир алоҳида мустқаил иш сифатидавазиятларни таҳлил қилиш (cасе студй) методикаси қўлланилган. Бу орқали талабалар мустақил ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириб боришлари имкони мавжуд.

  1. БОБ.

ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИНГ НАЗАРИИЙ АСОСЛАРИ


    1. Download 0.86 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling