Хамидов халқаро маркетинг


Фан бўйича адабиётлар таҳлили


Download 0.86 Mb.
bet4/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Фан бўйича адабиётлар таҳлили.
Халқаро маркетинг фанини ўрганишда АҚШ ва Европа олимлари томонидан кўпгина илмий изланишлар асосида яратилган ресурслар мавжудлигини кузтаиш мумкин. Доналд Л. Брадй, Самуел Cраиг, Сусан П. Доуглас, Фаррел, Герван, Мендез, Рогер Wайне, Wес Буш, Котлер Ф., ва бошқа тадқиқотчилар фаннинг ривожланиши ва ўрганилишида улкан ҳисса қўшганлигини кўриш мумкин. Россия ва МДҲ давлатлари олимлари орасида ҳам, жумладан Карпова С.В., Маркова В.Д., Анна Кайдашова, Е. Ю. Нинштил, Т. И. Заяс, Багиев Г.Л. томонидан кўплаб илмий адабиётлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистонлик олимлар, тадқиқотчилар ва изланувчилар томонидан ҳам бир қанча илмий адабиётлар, ўқув қўлланмалар, дарсликлар ишлаб чиқилган ҳамда фанни ривожлантириш, таълим бериш жараёнига улкан хисса қўшиб келмоқда. Ш. Эргашходжаева, Ф. Назарова, Р. Каримова ва И. Шариповлар томонидан 2019-йилда яратилган “Халқаро маркетинг” фанидан дарслик ўзида халқаро маркетингнинг муҳим назарий тушунчалари, илмий ва амалий жиҳатдан муҳим жиҳатлари тушунтириб берилган.
Шунингдек, тадқиқотчилар, А. Зикриёев, А. Қаххаровлар томонидан, 2019-йилда тузилган “Ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг” номли ўқув қўлланмада маркетингнинг халқаро тажрибалари бўйича фойдали маТумотларни жамлаган.
Шунингдек, Америка маркетинг ассосиацияси, халқаро бизнес ва маркетинг тадқиқотлари бўйича тадқиқот институтлари маТумотлари, босма ва электрон шаклдаги илмий, бизнес нашриётлар жумладан Инc
Магазине, Форбес, Энтерпренуер, Блоомберг бусинессwеек, Ҳарвард бусинесс ревиеw, Адwеек, МИТ слоан Манагемент, ИндутрйWеек, Cонсумер Репортс магазине, Моней магазине, Суccесс магазине, Сингапоуре Бусинесс ревиеw каби машҳур ва илмий-оммабоп журнал материалларидан фойдаланиш мумкин.
Фанни ўрганишдан асосий мақсад.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ривожланиш модели, мамлакат президенти томонидан илгари сурилган устувор мақсадларни ва амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар мазмунига кўра, 2030 йилгача мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробарга ошириш, шунингдек бунда саноатнинг улушини 35,5 фоиздан 40 фоизга етказиш, қисҳоқ хўжалиги улушини эса, 16,6 фоиздан 8-10 фоизга камайтириш, жами сарфланадиган энергия ҳажмини икки баробарга қисқартириш зарурлиги белгилаб олинди.
Бизнеслар фаолиятининг унумдорлигини ошириш мақсадида маркетингдан фойдаланиш нафақат мақсадга мувофиқ, балки обектив жихатдан зарурдир. Шу муносабат билан халқаро маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисиларни тайёрлаш зарурати юзага келади.
Ушбу курсда халқаро маркетингнинг моҳияти, тамойиллари, амалий усуллари очиб берилган, ташқи савдо ташкилотлари ва фирмаларни ўзларининг ташқи иқтисодий фаолиятини унумли олиб боришлари учун ундан кенг доирада, яъни янги товар (хизмат) яратишдан то уни чет мамлакатларга сотиш ва хизмат кўрсатишгача бўлган доирада фойдаланиш имкониятларига эга бўлишларини кўрсатиб беради.
Иқтисодиёт, бизнес ва тижорат соҳаси бўйича тайёрланаётган мутахассисликлар учун халқаро маркетинг курси, бозор фаолиятини методологик асосларини ўргатадиган асосий фандир. “Халқаро маркетинг” фани кенг қиррадаги олий маълумотли иқтисодчиларни шакллантирадиган асосий мутахассислик фанлардан бири ҳисобланади.
Ўқув қўлланмани яратишда мавжуд миллий ресурслар, ўқув қўлланмалар, илмий журналлар, мақолалардан кенг фойдаланилди. Шунингдек, хорижий адабиётлар, АҚШ ва Европа университетлари тажрибалари, ўқитиш методлари, ёндашувлари, амалий натижалари эътиборга олинди.
Фанни ўрганишдан кутиладиган натижалар.
Мазкур фанни ўрганиш, талабаларни замонавий бозор муносабатлари, халқаро алоқалар, халқаро бизнесда зарурий билим ва кўникмаларни эгаллаш, ташқи бозорлар ҳақида, маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, стратегиялар тузиш ва маркетинг муҳитига таъсир қилувчи омилларни ўрганишга имкон яратади11. Шунингдек, талабалар замонавий маркетинг билимлари, бозорни ўрганиш натижасида зарурий хулосаларни чиқариш малакасини шакллантиришлари мумкин бўлади. Халқаро маркетинг фаолияти билан тўлиқ танишиб чиқиш, ундаги энг замонавий адабиётлар билан бойитилган маълумотлар, билимларни ўқиб ўрганиш, қолаверса амалий мисоллар билан муҳокамалар ва шахсий ҳисосботлар тайёрлаш малакасини шаклланишига хизмат қилади. Энг асосий вазифалардан бири бу таҳлилий фикрлаш ва таҳлилий ишлаш кўникмасига эга бўлиш, танқидий фикрлаш орқали самарали тадқиқотлар ўтказиш, фойдали маълумотларни қўлга киритишни ўрганиш устувор вазифалардан ҳисобланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling