Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet20/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Таянч иборалар: маркетинг ахбороти, бирламчи ахбоирот, иккиламчи ахборот, ахборот тўплаш усуллари, сўровнома, интервю, суҳбат ўтказиш, онлайн сўровнома, ахборот таҳлили, маркетинг қарорлари.
Мавзуга доир назорат саволлари:

  1. Халқаро маркетингда ахборотлар билан ишлаш ҳақида тушунча беринг.

  2. Ахборотларни умумий ва аосисй мавжуд гуруҳларим табифланг.

  3. Фойдаланилиши ва йўналишига кўра ахборотларни қандай турларга ажратиш мумкин?

  4. Ахборотларни йиғиш, саралаш, бошқариш усуллари ва методларини ҳақида нималарни биласиз?

  5. Халқаро бозорда ахборотга эга бўлиш, ундан фойдаланишдаги мураккабликларни тушунтиринг.

  6. Маркетинг тадқиқоти ўтказувчи фирмалар фаолияти нималардан иборат?

  7. Ўзбекистонда ахборот билан ишлаш амалиёти қандай?

  8. ТМКларда ахборот билан ишлаш амалиётини тушунтиринг.

Мустақил топшириқ: Маркетинг тадқиқотлари: сўровнома ўтказиш
Бугунги кунда компаниялар ўз мижозлари билан доимий алоқада сақлаш, уларнинг фикр ва мулоҳазалрини билиб бориш, уларга улар хоҳлаган тарзда товар ва хизматларни етказиб беришни таъминлаш мақсадида доимий равишда турли кўринишдаги сўровномалар ўтказиб боришади. Бугунги рақамли тизимлар ва интернет технологияси вақтида кўпинча онлайн тарзда сўровномалар ўтказилади.
Сўровнома (сурвей) ўтказиш алоҳида малака талаб қиладиган жараён. Уни ўтказувчилар эксперт даражасидаги мутахассислар бўлиши талаб қилинади. Сўровномалар одатда ихчам шаклда тузилади аммо ўз ичида катта маълумотларни қамраб олиши лозим бўлади. Ҳар бир савол катта бир мавзуни очиб беришга қаратилган бўлади.
Ушбу келтирилган мисол асосида, ўзингиз учун янги сўровнома тайёрланг ва уни талабалар орасида ахборот йиғиш учун фойдаланинг. Натижаларини маркетинг тадқиқотлари мақсадида фойдаланинг ва қарорлар қабул қилишда ишлатинг.
Сўровномада кириш сўзи:
Ушбу сўровнома истеъмолчилар эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга қулайликлар яратилиши мақсадида ўтказилмоқда. Сизни фикрларингиз келажакдаги қарорлар ва ўзгаришлар учун миуҳим ҳисобланади. Сизга тегишли барча ма ълумотлар аноним сақланиши кафолатланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling