Хамидов халқаро маркетинг
С муайян устунликларга эга бўлиш; С
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бирламчи ахборот (Примарй дата)
- Иккиламчи ахборот (Сеcондарй дата)
С муайян устунликларга эга бўлиш;
С молиявий таваккалчилик ва хавф-хатарни камайтириш; С истеъмолчилар муносабатларини аниқлаш; С ташқи муҳитни кўзатиб бориш; С стратегияни мувофиқлаштириш; С фаолиятни баҳолаш; С рекламага ишончни ошириш; С қарор қабул қилишда қўллаб-қувватлашга эришиш; С интуисияни мустаҳкамлаш; С самарадорликни яхшилаш. Ахборот турлари, классификацияси ва уларни тизимли бошқариш Умумий қилиб ахборотни икки катта турига ажратиш мумкин. Бу ахборотнинг пайдо бўлиши, йиғилиши, ишлаб чиқилиши масаласи билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Бирламчи ахборот (Примарй дата) - ахборот йиғувчи ва тарқатувчиси бир ёки бир нечта гуруҳлар бўлиши мумкин ҳолда, ушбу ахборот аввал мавжуд бўлмаган, уни йиғувчилар томонидан тузилган ахборот ҳисобланади. Яъни бу ахборот ишлаб чиқилади ва сўнгра тарқатилади ёки сотилади. Мазкур ахборот биринчи қўл ахборот ҳам дейилади. Буни тузишда махсус гуруҳлар иштирок этади. Булар компанийлар томонидан тузилган тадқиқотчи экспертлар гуруҳи, ёки илмий институтлар ва тадқиқот марказлари олимлари бўлиши мумкин. Бу ахборотни йиғиш ва ишлаб чиқиш одатда кўп маблағларни талаб қилади ва нисбатан кўпроқ вақт олади. Иккиламчи ахборот (Сеcондарй дата) - бу иккинчи қўл ахбороти деб ҳам аталади, бунда ахборот аввалги йиғилган манбалардан олиниши ҳисобига иккинчи қўлларга ўтади. Яъни бунда компания ахборотни нолдан бошлаб йиғиш ва тўплашга вақт ва куч сарфлаб ўтирмасдан маълум маблағ ҳисобига тадқиқот марказларидан, илмий институтлар ҳисоботларидан, ёки хусусий тадқиқотчи фирмалардан сотиб олиши ҳисобига қўлга киритади. Интернет сайтларида бериб бориладиган ахборотлар, янги маълумотлар ҳам иккиламчи ахборот таркибига кириши мумкин. Кўпчилик олимлар биринчи яратиладиган ахборотларни муҳим деб ҳисоблайдилар ва ушбу ахборотлар доимий равишда кўп ресурсларни талаб қилишини (вақт, билим, маблағ) такидлаб келадилар. Чунки ушбу ахборот олиш фаолияти бўлмаса, ахборот яратиш ва ахборотлар билан ишлаш жараёни амалга ошмай қолиши мумкинлиги айтиб ўтилади. Аммо бизнес экспертлар фикрига кўра, компаниялар ўзларига зарур ахборотларни тўплаш ва қўлга киритиш учун маблағ сарфлашади ва айнан бунда иккиламчи ахборотнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Чунки айнан компаниялар тадқиқотлар, таҳлиллар ва изланишларни таҳсаббускорлари, илмий янгиликлар ва инновацияларнинг драйверлари ҳисобланишлари келтириб ўтиладик Шунингдек ахборотлар фойдаланиши ва мўлжалланган йўналишига қараб турли гуруҳларга ажратилади. Умуман барча ахборотлар икки турдаги ҳиссоботлар учун хизмат қилади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling