Хамидов халқаро маркетинг
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички таҳлил
- Комапниянинг заиф тарафлари, рақобатчиларга нисбатан камчиликлари
- Комапния учун мавжуд имкониятлар, мавжуд потенциал
- 5.2.2-расм. СWОТ анализи таҳлилий кўриниши
- Мавзу бўйича қисқача хулосалар
5.2.2-расм. СWОТ анализи таҳлилий кўриниши Тадқиқот натижалари ва уларни амалиётда қўллаш тажрибалари Бозор тадқиқотларини ўтказиш ва мижозлар тўғрисидаги маълумотларни тўплашнинг турли хил усуллари мавжуд, аммо ўзингизни фақат битта тадқиқот усули билан чеклашингиз шарт эмас. Бозорни тадқиқ қилишнинг тўртта кенг тарқалган турига сўровлар, интервюлар, фокус-гуруҳлар ва мижозларни кузатиш киради. Сўровнима анкеталар: энг кўп ишлатиладиган усуллардан бири ҳисобланади Анкеталар фойдаланувчиларга очиқ ёки ёпиқ саволларнинг экрандаги анкетаси ёки электрон почта орқали юборилиши мумкин бўлган қисқа серияларини бериш билан амалга оширилади . Мижозларнинг тажрибаси (Cустомер Эхпериенcе) ва экспертлар фикрига кўра, ўтказилган тадқиқотда 2000 та мутахассисдан уларнинг компаниялари тадқиқотига қандай ёндашиши ҳақида сўрашгалганида, сўровномалар энг кўп ишлатиладиган бозорни тадқиқ қилиш усули эканлиги тасдиқланди. Онлайн сўровномалар бугун энг оммавий кўринишдаги тадқиқот усулига айланиб бормоқда. Уларни бажариш осон ва арзон, шунинг учун сиз кўп маълумот тоъплашни тезда амалга оширишингиз мумкин. Бундан ташқари, маълумотларни таҳлил қилиш жуда оддий, ҳатто сиз жавобларни дастлаб таснифлаш қийин бўлган очиқ саволларни таҳлил қилишингиз имкони мавжуд. Суҳбатлар - интервю: махсус тадқиқотлар учун, чуқур маълумотлар тўплаш мақсадига мўлжалланган усуллардан бири. Интервю - бундан асосий мақсад бозор аъзолари билан якка-якка суҳбат ўтказиш ҳисобланади. Маълумотларни чуқур ўрганиш учун (ва оғзаки бўлмаган сўзларни ўқиш учун) юзма-юз суҳбатни ташкил қилиш шарт ҳисобланмайди, аммо агар шахсан учрашувни амалга ошириш имкони бўлмаса, видеоконференциялар бу иккинчи муҳим танлов бўлиши мумкин. Қайси мақсадда ўтказилишидан қатъий назар, ҳар қандай чуқур интервю сизнинг мақсадли бозорингиз ва мижозларингизни тушунишда катта фойда келтиради. Интервюнинг афзал томинидан бири бу жонли мулоқот қилиш имкони мавжудлиги, бунда кўп нарса интервю олувчи мутахассисга боғлиқ бўлади. Мутахассис олдин интервю учун алоҳида тайёргарлик кўриши, етарли малакани ўзлаштириши талаб қилинади. Фокус гуруҳлари: энг қалтис ва нозик тадқиқот усули. Бу усулда ҳақиқий экспертларни фикрини инобатга олган ҳолда қимматли маълумотлар. Фокус гуруҳлари компаниянинг мақсадли бозорига мос келадиган синчковлик билан танланган кишиларни бирлаштиради. Ўқитилган модератор чуқурроқ маълумотга эга бўлиш учун маҳсулот, фойдаланувчи тажрибаси ва маркетинг хабари атрофида суҳбатни олиб боради. Фокус гуруҳларни нима учун нозик тадқиқот ҳисобланади? Бунинг асосий сабаби, бунда экспертлар гуруҳининг қатнашиши ва ҳар қандай нотўғри ёндашув акс таъсирга сабаб бўлувчи хулоса келтириши мумкин. Агар тадқиқотчи бозорни ўрганишда янги бўладиган бўлса, фокус-гуруҳлардан бошламасликни маслаҳат берилади. Буни тўғри бажариш жуда қиммат ва мураккаб ҳисобланади. Агар тадқиқотчи бур- чакларни кесиб қўйсангиз, тадқиқотингиз барча турдаги хатолар қурбони бўлиши мумкин. Ҳокимият тарафкашлиги (агар кучли иштирокчи гуруҳга таъсир қилса) ва модератор услуби тарафкашлиги (ҳар хил модератор шахслари бир хил тадқиқотда турли хил натижаларга олиб келганда) - бу сизнинг эътиборингизни гуруҳ маълумотларининг бузилишига олиб келадиган кўплаб усуллардир. Кузатиш: энг кенг тарқалган ва фундаментал усул. Мижозларни кузатиш сессиясида компаниядан кимдир идеал фойдаланувчи ўз маҳсулотлари (ёки рақибнинг шунга ўхшаш маҳсулоти) билан шуғулланишини томоша қилганда ёзиб олади. Нима учун кузатув шунчалик ақлли ва кучли? “Девор бўйлаб” кузатуви фокус-гуруҳлар учун ажойиб алтернативадир. Бу нафақат арзон, балки одамлар сизнинг маҳсулотингиз билан табиий муҳитда бир-бирига таъсир қилмасдан ўзаро таъсирлашишини кўрасиз. Ягона салбий томони шундаки, сиз уларнинг бошларига кира олмайсиз, шунинг учун кузатувлар мижозларнинг сўровлари ва интервюларининг ўрнини боса олмайди Шахсий фойдаланувчи - бу, ўзингизнинг ўхшаш веб-сайтлар ва маҳсулотлардан фойдаланадиган одамларнинг психографик ва демографик маълумотларига асосланган белгиларга эга ҳисобланади. Маълумотни қандай олиш мумкин: фойдаланувчиларни тушуниш учун саҳифада ёки электрон почта орқали анкеталар ва интервюлардан фойдаланиш орқали. Буни қандай тўғри бажариш керак: сўровнома / интервю саволларидан қатъи назар, мижоз ҳақидаги қуйидаги саволларга жавоб беришлари керак: улар ким? уларнинг асосий мақсади нима? ушбу мақсадга эришишда уларнинг асосий тўсиғи нима? Қуйидаги тавсиялар мақсадга мувофиқ: Жуда кўп савол берманг! Беш ёки ундан озроқ бўлган асосий йўналишларни танлаб олинг, (яхшиси учтасини) сақланг, акс ҳолда сиз уларни тўлдиришда мураккабликка учрайсиз ва жавоблар ноаниқлик келтириб чиқаради. Ёши ёки келиб чиқиши каби одатий демографик саволлар ҳақида кўп ташвишланманг. Бунинг ўрнига, ушбу одамлар ўйнайдиган ролга (бу сизнинг маҳсулотингизга боғлиқ) ва уларнинг мақсадларига эътибор қаратинг. Мавзу бўйича қисқача хулосалар Бугунги кунда экспортни ривожлантириш бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга йўналтирилган давлатнинг умумий иқтисодий сиёсатининг ажралмас бир қисмидир. Экспортни кенгайтириш - республикага эркин муомаладаги валютанинг кириб келишини кучайтириш ҳамда миллий валютани мустаҳкамлаш демакдир. Бу корхоналар эҳтиёжманд бўлган янги технологиялар ҳам демакдир. Бу ижтимоий масалаларни ҳал этиш - иш ҳақини ошириш, ижтимоий инфраструктурани кенгайтириш демакдир. Бу ишлаб чиқаришни мунтазам янгилаб туришни кучли тарзда рағбатлантириш демакдир. Маркетингда эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол қилиш ёки сотиб олиш мумкин бўлган барча нарса товар деб аталади. Товар бирлиги - бошқалардан ажралиб турувчи бир бутунлик, яхлитлик бўлиб, нархи, ташқи кўриниши ва ҳажми каби кўрсаткичлар билан тавсифланади. Оддий кенгайтириш ёки экспорт стратегияси фирманинг экспорт ассортиментига стандарт ёндашувни назарда тутади. Бу ҳолда фирма ташқи бозорда ҳам ички бозордаги товарларни ишлаб чиқаради ва сотади. Бунда товарнинг ривожланиш жиҳатларидан ҳеч бири (товар тавсифномаси, ўрами ва ташқи кўриниши) ўзгартирилмайди ва ташқи бозорнинг шароитларига мослаштирилмайди. Маҳсулотнинг мослашиш стратегияси ташқи бозор ва муҳитнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда товарни модификациялашдан иборат. Мослашиш нафақат товар тавсифномаларига (сифати, ташқи кўриниши), балки унинг ўрови ва сервис хизмат кўрсатилишига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Жадвалда товар модификациясининг тўртта варианти кўриб чиқилган. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling