Хамидов халқаро маркетинг


Eng yirik xalqaro marketing tadqiqot kompaniyalari20


Download 0.86 Mb.
bet25/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Eng yirik xalqaro marketing tadqiqot kompaniyalari20.




Kompaniya
nomi

Asosiy joylashuv ofisi

Yillik daromadi, mln AQSH dollarida

1

Optum

Eden Prairie,
USA

9,008

2

The Nielsen Company

New York, USA

6,515

3

IQVIA

Durham, USA

3,904

4

Experian

Dublin, Ireland

3,877

5

Gartner Inc.

Stamford, USA

3,516

6

Kantar

London, UK

3,449

7

Epsilon

Irving, USA

2,175

8

Ipsos SA

Paris, France

2,067

9

IHS Markit

London, UK

1,996

  1. J.Show, S. Onkvisit, International Marketing, 4th edition, London 2018

  2. Researchworld.com/2020



жадвал.


10

ГфК

Нуремберг,
Германй

1,616

11

ИРИ

Чиcаго, УСА

1,200

12

Таблеау
Софтwаре

Сеаттле, УСА

1,155

13

САП

Wаллдорфф,
Германй

1,124

14

Аcхиом

Cонwай, УСА

1,068

15

Абт Ассоcиатес

Массачусеттс,
УСА

553

16

Вериск Аналйсис

Жерсей Cитй, УСА

513

17

Дйната

Плано, УСА

509

18

Wестат Инc.

Роcквилле, УСА

506

19

ИНТАГЕ Инc.

Токё, Жапн

489

20

дуннҳумбй Лтд.

Лондон, УК

474




Тадқиқотлар ўтказишдан кутиладиган асосий мақсадлардан бири бу стратегиялар ишлаб чиқишни таъммлашдир. Офис ичида ўтказиладиган ёки иккинчи даражали тадқиқотлар, одатда чоп этиладиган ва тадқиқот мавзусига тегишли мавжуд (иккинчи даражали) маълумотларни ўрганиш ва умумлаштиришни ўз ичига олади. Кўрсатилган маълумотлар қисман ёки тўлиқ бирор мамлакатни ўз ичига олиши мумкин. Ҳорижий тажрибага иккиламчи маълумотларни ҳам таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади ва бу энг кўп тарқалган амалиётлардан.


Қоида тариқасида, маълум бир муаммони ўрганиш ахборотларни ўрганиш билан бошланади. Аммо бу ҳолат ҳар доим ҳам барча саволларга жавоб бермаслиги мумкин.
Тадқиқотчини қизиқтирган ва кўриб чиқилаётган муаммо билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш лозим бўлади. Кўп жиҳатдан, офис ичидаги тадқиқотлар фақатгина кейинги офисдан ташқари тадқиқотларининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Шу билан бирга, ўз мамлакатида ташқи бозорда мавжуд бўлган муаммоларни дастлабки ўрганиш ишларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир, кейин эса ушбу тадқиқотлар ташқи бозорларда давом эттирилиши керак. Бундай тадқиқотларнинг барчаси иккиламчи маълумотларни қидириш ва қайта ишлашдан бошланади.
Текширув ўтказишда иккиламчи маълумот манбаи сифатида биринчи навбатда компаниянинг ички ҳисоботидан олинган маълумотлардан фойдаланисҳ мумкин.
56
Халқаро бозор субъекти бозорни танлаш, баҳолаш ва рангларга ажратишни амалга оширади. Бу маркетинг тадқиқотларининг баринчи босқичи бўлиб, экспортчининг вазифаси танлашга, яъни потенсиал бозорлар сонини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил ўтказишга имкон берувчи оптимал сонга этказишга бориб тақалади.
Баҳолаш солиштирма таснифлаш жадваллари ёрдамида амалга оширилиб, танланган тавсифномалар бўйича танланган мамлакатлар бўйича бозор талаблари даражаси ва ўзига хосликларини таққослаш мумкин. Бунда кўрсатилган талабларни баҳолаш учун балл тизимидан фойдаланиш мумкин.
Саралаш кутилаётган экспорт бозорлари сони камайтирилгандан сўнг амалга оширилади. Уларни тижорат муваффақиятига (устиворлик қаторида) эришиш имконияти даражаси бўйича ёки маълум бир кўрсаткичларга (ҳажм, талаб динамикаси, импорт, мазкур бозорга кириб боришнинг қийинлиги, рақобат даражаси ва бошқалар) асосан жойлаштириш лозим.
Бозорларни рангларга ажратишда энг аҳамиятли кўрсаткичлар товар ва муайян экспортчига боғлиқ бўлади. Экспорт бозорларини тўплаш, баҳолаш ва рангларга ажратиш таҳлилий-баҳолаш ишларининг кейинги босқичига ўтиш имконини беради. У танланган товар бозорларининг асосий кўрсаткичларини чуқур ўрганишга бориб тақалади. Бу қаторга қуйидагиларни киритиш мумкин: бозорни сегментлаш, товар ва унинг бозор салоҳиятининг солиштирма тавсифномалари, истеъмолчилар турлари ва уларнинг ҳоҳиш-истаклари, рақобатчиларнинг хусусиятлари ва бозорнинг фирма тузилмаси, танланган бозорда ишлаш усул ва шакллари.
Бозор субъектларининг асосий қисми хорижий бозорларни кетма- кетликда, каскад усулида эгаллаб олиш тактикасига амал қилади. Бунда қуйидаги схемаларга риоя қилинади:
С энг қулай мамлакат ёки минтақани танлаш;
С ушбу бозорда бўлиш усулини аниқлаш;
С бозорга мослаштирилган товар ва хизматлар, уларнинг нархи бўйича тижорат таклифларини аниқлаш;
С тижорат сиёсати, сотув сиёсати, коммуникацияларни аниқлаш ва савдо ходимларини танлаш.
Халқаро маркетингда умумий (жаҳон товар бозори конюнк- турасининг аҳволи, дунёдаги сиёсий вазият) ва ўзига хос (божхона қоидалари, рақобат даражаси, талабнинг ўзига хосликлари, қонунчиликнинг товар тавсифномасига қўювчи талаблари) характерга эга бўлган, экспортчининг ташқи бозордаги муваффақиятини белгилаб бериши мумкин бўлган асосий омиллар йиғиндисини комплекс ҳисобга олиш зарур.
Маркетинг шароитини ва бозорни текшириш иқтисодий, демографик, ижтимоий, табиий, сиёсий ва бошқа шарт-шароитларни тахлил ва башоратни тахмин қилади. Хозирги кунда деярли ҳамма йирик фирмалар хусусий конюнктура хизматларига эгадирлар, улар ўзининг фаолият доирасида жаҳон ва миллий масштабда конюнктурани ривожланишини кузатишади. Иқтисодий конюнктура бу омиллар ва қайта ишлаш шароитларининг ривожланиши ва ўзаро алоқадорликда талаб, таклиф, нарх омиллари асосида бозордаги бир кўринишдир. Бу кўрсатилган аниқлик ўз ичида конюнктура тушунчасининг барча амалий сифатларини ўзида муж ассамлаштиради.
Биринчидан, унда иқтисодий конюнктура предмети кўрсатилган, яъни бозор, айирбошлаш соҳасидаги конюнктурани аввал олиб борилаётган ишлар билан боғлайди.
Иккинчидан, конюнктурани фақат айирбошлаш соҳасидагини эмас, балки бутун ишлаб чиқариш жараёнини, яъни (ишлаб чиқариш, тақсимлаш, муомала, истеъмол, булар айирбошлаш призмаси орқали аниқланади) ўз ичига қамраб олади.
Учинчидан, конюнктура динамик ўсиш даврларида қурилади.
Тўртинчидан, конюнктура ишлаб чиқариш жараёни аниқ тарихий шароитлари билан боғлиқ, ҳар бир ишлаш жараёнининг янги босқичи учун омилларнинг ва конюнктурани ривожланишининг шароитларининг мослиги ўзига хосдир.
Бешинчидан, унинг кўринишининг асосий шакли талаб, таклиф, ва нарх динамикасининг нисбатидир. Бир сўз билан айтганда, айни шу омиллар бозорнинг холатини ва динамикасини аниқлашда марказий буғин бўлиб хисобланади.
Конюнктура тадқиқотининг 2 та объектига кўра - яъни иқтисодий конюнктура тушунчасидаги хўжалик ва товар бозори, 2 мустақил таркибий қисмга ажратилади: умумхўжалик конюнктураси; товар бозори конюнктураси.
Маркетинг стратегияси энг муҳим мақсадларни ўзида жамлаган ҳолда, маълум муддат ичда бозорга кириш, унда муносиб ўрин эгаллаш ва рақобат муҳитида самарали фолият юритиш ишларини мажмуидир. Стратегия авваламбор, компаниянинг яқин келажагини ўзида акс эттира оладиган даражада профессионал тузилиши лозим.
Умумхўжалик конюнктурани структуравий бирлик деб, шунга қарамасдан товар бозорларининг ва кўплаб ўзаро муносабатлар конюнктурасини йиғиндиси деб қараш мумкин. Товар конюнктураси умумхўжалик конюнктурасини ташкил этади, умумхўжалик конюнктураси эса товар бозорлари конюнктурасини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам умумхўжалик конюнктурани уни ташкил этувчи товар конюнктураларини хусусиятларининг арифметик суммаси деб хисоблаб бўлмайди.
Халқаро маркетингда бозорни тадқиқ қилишнинг машҳур усуллари, инструментидан бири бу СWОТ таҳлили ҳисобланади. Бунда компаниянинг ҳамма томондан имкониятлари чуқур таҳлил асосида ўрганиб чиқилади.





Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling