БОБ.
ХАЛҚАРО БОЗОРДА МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ ВА УСЛУБИ
Халқаро бозор учун зарурий маркетинг тадқиқотлари ҳақида
тушунча
Халқаро маркетингни амалга оширишнинг жаҳон амалиётида турли халқаро маркетинг тадқиқотлари олиб борилади. Энг кенг тарқалган ва тез-тез ташкиллаштирилган тадқиқотлар йўналишини қуйидагича ифода- лаш мумкин:
Бозор учун тадқиқот (Маркет Ресеарч);
Савдо бўйича тадқиқот (Салес Ресеарч);
Бизнес иқтисодиёти (Бусинесс Эcономй Ресеарч);
Реклама (Адвертисинг Ресеарч);
Мижозларнинг хулқ-атвори - мотивацион тадқиқотлар (Мотиватион Ресеарч).
Аввало тадқиқот деганда нима тушунилиши ҳақида тушунчага эга бўлиш лозим. Тадқиқот бу изланиш, ўрганиш, аниқлаш, суриштириш ва ушбу барча жараёнлар орқали янги мадумотларни қўлга киритиш, муаммоларни ҳал қилиш, бирор масаланинг очилмаган жойларини очишдан ҳисобланади.
Ҳар қандай изланиш ҳам тадқиқот бўла олмайди, шунинг учун тадқиқотда қуйидаги муҳим хусусиятлар бўлиши талаб қилинади:
Илмийлик
Асосланганлик
Янгилик
Мантиқийлик
Фойдалилик
Тадқиқот илмий жиҳатдан тўғри деб қабул қилиниши муҳимдир, илмий текшириш ва аниқлашлар орқали бунга эришилади. Асосланганлик эса тадқиқотнинг айнан илмий соҳада, бошқа олимлар тарафидан тан олингаанлик, эътироф этилганлик аражаси тушунилади. Янгилик эса унинг одамларга янги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиши ва албатта фойда келтирувчи хусусиятга эга бўлиши лозим.
Компания жойлашган мамлакатда ва хорижий мамлакатларда маркетинг тадқиқотларида жиддий фарқ йўқ. Шу билан бирга, ҳар бир мамлакатда халқаро маркетинг тадқиқотларини оътказишда ушбу
54
мамлакатга хос хусусиятларни ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари, халқаро маркетинг жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Ташқи иқтисодий фаолият амалиётида халқаро маркетинг тадқиқотларига алоҳида эътибор берилади. Кўпгина фирмалар махсус маркетинг тадқиқот бўлимларига эга. Бундан ташқари, дунёда маркетинг тадқиқотлари бўйича хизматлар кўрсатадиган 5000 дан ортиқ турли хил тижорат ташкилотлари мавжуд. Бундай хизматларнинг ҳажми ҳар йили тахминан 20 миллиард долларни ташкил қилади19. Шунингдек, ушбу сумма йилдан-йилга ошиб бориши тенденсияси кузатилмоқда. Бу эса, бугун маркетинг тадқиқотлари бизнес тараққиётида нақадар муҳим эканлигини кўрсатади.
Стратегик мақсадлар учун ўтказиладиган тадқиқотлар
Қуйида халқаро бозорда халқаро маркетинг тадқиқотлари ўтказувчи дунёнинг энг йирик 20 та компаниялари келтирилган. Ушбу маълумот ҳар йили эълон қилинадиган “Глобал Маркет Ресеарч Репорт”- Глобал бозор тадқиқотлари ҳисоботида келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |