Хамидов халқаро маркетинг
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий саволлар
Умумий саволлар:
1 .Ёшингиз: Жинсингиз: Иш фаолиятингиз: Яшаш манзилингиз (вилоят, туман, махалла): Асосий саволлар: Ушбу турдаги маҳсулотларни қанчалик кўп (кам) истеъмол қиласиз: а) ҳар куни; б) ҳар икки кунда бир c) ҳафтада бир марта д) ойда бир марта Маҳсулотнинг эҳтиёжингизни қондириши ҳақидаги фикрингиз: а) жуда яхши б) яхши c) қониқарли д) қониқарсиз Маҳсулотнинг кўпроқ нимасига эътибор берасиз? а) дизайнига б) муддатига c) таъмига д) фирмасига Маҳсулот нархи ҳақидаги фикрингиз. а) яхши б) қониқарли c) қиммат д) ўртача Охирги марта қачон ҳарид амалга оширдингиз? а) шу бир ҳафта ичида б) бир ҳафта олдин c) бир ой олдин д) бошқа Маҳсулот ҳақида кўпроқ қаердан эшитасиз? а) интернет сайтлари б) телевизордан c) газетадан д) ижтимоий тармоқ БОБ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИНГ ТАҲЛИЛИЙ ФУНКЦИЯСИ Халқаро маркетинг таҳлилий функциясини баҳолаш Халқаро маркетингнинг асосий функцияларидан бири шубҳасиз бу таҳлиллар олиб бориш ва улар асосида реал ҳолатга баҳо бериш ҳисобланади. Таҳлилий функциянинг муҳимлиги шундаки, таҳлил натижаси бериладиган қарорларни қабул қилишга бевосита боғлиқдир. Халқаро маркетинг хусусиятларини биринчи навбатда рақобатчилик кураши юқори бўлган ташқи бозорда таклиф этилаётган товар сифати, хизмат кўрсатиш ва рекламага қўйилувчи талабнинг юқорилиги билан изоҳлаш мумкин. Бунда жаҳон бозори 200 га яқин миллий бозорлар йиғиндисидан иборат эканлигини назардан қочирмаслик керак. Бу бозорларнинг ҳар бири умумий ва фақат ўзига хос бўлган жиҳатларга эга. Халқаро бозорнинг имкониятларини аниқлаш ва корхонанинг ташқи савдо салоҳиятини баҳолаш халқаро маркетинг стратегиясининг бошланғич позисияларидир. Бозорни яхши билмасдан туриб экспорт имкониятларига тўғри баҳо бериш қийин, чунки бу баҳо корхона фаолиятининг мос келувчи кўрсаткичларини бозор талаблари ва элементлари билан солиштиришни талаб қилади. Охирги йигирма йиллик ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви, миллий иқтисодиётларнинг ташқи бозор учун очиқлигининг ўсиб бориши билан тавсифланади. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлашуви натижасида корхона ва ташкилотлар халқаро бозорга чиқиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Халқаро бозорга чиқишни режалаштираётган корхона аввало маркетинг ҳаракатларини мужассамлантириши лозим бўлган муайян бозорни танлаши керак. Халқаро бозорни танлашда учта кўрсаткични ўрганишга эътибор қаратилади: ушбу бозорнинг салоҳияти ва шароитлари. Бозор салоҳияти аввало унинг сиғими (ривожланиш истиқболлари, унга чет эллик корхоналарнинг вақт ва маблағларни катта миқдорда сарфламасдан кириб бориш учун очиқлиги) билан ифодаланади. Ташқи бозорга чиқишни режалаштираётган корхона олдида турувчи асосий тўсиқлар қуйидагилардан иборат: божхона тўсиқлари, нотариф чекловлари, ҳуқуқий тўсиқлар. қўлланаётган рақобатчилик усулларининг интенсивлиги. Ташқи бозорни танлашда иккинчи кўрсаткич рақобатчиларнинг амалий усуллари ва интенсивлигини ўрганиш ҳисобланади. Рақобатчиликни қуйидаги йўналишлар бўйича ўрганиш лозим бўлади: самарали фаолият кўрсатаётган рақобатчиларни аниқлаш; рақобатчилик стмктурасим, яъни рақобатчилар сони ва уларнинг бозор улушлари тақсимланишини аниқлаш; рақобатбардошлик мезонларини (масалан, нарх, техник янгилик, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва бошқалар) белгилаш. Корхонанинг мақсад ва имкониятлари. Ташқи бозорни танлашда инобатга олинувчи учинчи кўрсаткич корхонанинг мақсад ва имкониятларини аниқлаш билан боғлиқ. Дастлаб корхонанинг ташқи бозордаги амалдаги ҳолати таҳлил қилиниши, фаолиятининг кучли ва заиф томонлари анқланиши, сўнгра корхонанинг ички ва ташқи бозорларда мувафақиятли фойдаланиш мумкин бўлган заҳиралари аниқланиши лозим. Халқаро бозорга чиқишни режалаштиришда корхона ўз олдига турли хил мақсадларни қўяди: ҳажми ва салоҳиятига кўра энг муҳим бозор ҳисобланувчи мамлакатларда стратегик ўрин эгаллаш; ишлаб чиқариш ва йиғишда паст нархлардан фойдаланиш; стандарт товарларни яратиш; бозорга протеционлик чоралари билан ҳимояланган товар ва хизматларни киритиш; битта хорижий бозордан бошқасига кириб боришга кўмаклашувчи тажриба тўплаш; турли мамлакат бозорларида фаолият миқёсини кенгайтириш ҳисобига маблағларни тежаш. С Корхоналарнинг ташқи бозорга чиқиши бир қатор шартларга риоя қилинишини талаб қилади: четдан олинувчи ва ўзининг хусусий молиявий маблағларининг мавжудлиги; тижорат-хўжалик фаолияти асосланувчи товар ёки хизмат консепсияси; бозордаги эткачиларнинг товарлари сифатига мос келувчи товарлар сифати; - харидорларни қондирувчи нархлар; Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling