1. ХАРАЖАТЛАРНИ ВА ДАРОМАДЛАРНИ БОШКАРИШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
2. Харажатларни молиявий бошкариш мохияти.
3. Таннарх таркибига кирувчи харажатларни гурухлаш.
4. Корхонага тегишли харажатларни тахлил килиш.
5. Харажатларни оптималлаштиришда левериджни ахамияти.
Харажатларни молиявий бошкариш мохияти.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона тўлов қобилиятини таъминлаш унинг рахбари учун мухим вазифалардан биридир.
Корхона учун даромад билан фаолият кўрсатиш кифоя эмас, балки ўз мажбуриятлари буйича тўлов қобилиятини саклаш анча мухимдир.
Яхши фаолият кўрсатувчи корхона ўз ишчиларига ўз вақтида иш хаки тўлашни, мол етказиб берувчилар билан хисоблашишни, солиқларни ўз вақтида утказишни, қарзлар буйича фоизларни тўлашни, келгуси фаолиятига инвестиция қилишни ва акционерларга даромадни таъминлаши керак.
Бошқарув учёти – бу харажатлар харакатини тушиниш ва улар устидан назорат қилиш воситасидир.
Акционерларни, банкларни, ходимларни, давлат органларини ва бошқа кизикувчиларни хисоботлар оркали, корхона утган давр мобайнида қанчалик эффектив иш олиб борганидан хабардор килувчи молиявий учётдан фарқли уларок, корхона бошқарувига оптимал қарор қабул қилиш учун ахборот етказиб берувчи бошқарув учёти тизими ишлаб чикилади.
Бошқарув учётининг асоси мантикдир.
Ушбу укув материали тингловчиларни корхонани Ўзбекистон ва дунё бозорида рақобатдош ва ўз урнига эга бўлиш учун зарур восита – бошқарув учёти (харжатлар харкати) билан таништиради.
Ушбу материални ўзлаштиргандан сўнг менежерлар қуйидагиларни амалга ошира оладилар:
· харжатларни турли тузувчиларга бўлиш, харажатлар харакатини тушиниш ва пировард натижада махсулот хар бир тури рентабеллиги хақида тўғри ва аниқ маълумотга эга бўлиш;
махсулот хар бир турининг рентабеллиги таъминланадиган минимал хажмни ва даромад максимал бўладиган ягона бахо ва хажм ўртасидаги мослашувни топиш;
· махсулот ассортиментидаги товарлар хиссасини топиш, баҳолаш ва уни ўзгартириш хақида хулоса қабул қилиш, лозим бўлса максимал даромадга олиб келувчи ассортиментни топиш;
· битта махсулот турини рентабеллигини ошириш оркали бошқа махсулот турларини рентабелликларини тушириб юбормасликни билиш;
захираларни ўзгаришини тахлил қилиш ва оборот маблағларини эффектив ишлатиш;
· маълум бир компонентни ишлаб чиқариш урнига уни сотиб олиш рационаллигини тушиниш.
«Харажатларни бошқариш » нима дегани? Бозор иқтисодиёти шароитида корхона олдидаги асосий масала бу фойда олишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |