Характер – (юнонча chaktir белги, нишон, хислат)


Download 40.53 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi40.53 Kb.
#1577108
1   2   3   4   5
Bog'liq
Характер халида тушунча

Мойиллик – шахснинг муайян фаолият тури билан шу²улланишга доимий интилишидан иборат индивидуал хусусият. Масалан: Музикага мойиллик илмий текшириш ишларига мойиллик ва х.к. Мойиллик шахснинг қизиқишлари ва қобилияти билан узвий равишда бо²лиқ бўлиб, бу қизиқиш ва қобилиятнинг таркиб топиши учун
маълум даражада асос бўлиши µам мумкин.
Бизга маълумки, µар қандай одам бошқа одамдан ўзининг индивидуал -психологик хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундан маълум бир одамга хос бўлган хислатлар назарда тутилади. Психологияда характер деганда мазкур шахс учун типик µисобланган фаолият усулларида номоён бўладиган, типик шароитларида кўринадиган ва бу шароитларга шахснинг муносабати билан белгиланадиган индивидуал психик хусусият йи²индиси тушунилади. Характер термини фанга қадимги юнон олим ва файласуфи Теофраст томонидан киритилган. Характер сўзи юнонча «там²а», «хусусият» маъносини англатади. Теофраст ўзининг характерга ба²ишланган «трактат»ида 30 хил характерни кўрсатади.
Шахснинг индивидуал - психик хусусиятлари турли-тумандир. Масалан: камтарлик, ма²рурлик, худбинлик, самимийлик, ростгўйлик, баµиллик, ²амµўрлик, тортинчоқлик, қувноқлик ва х.к. Шундай экан характерни ташкил қилувчи хусусиятлар характер хислатлари дейилади. Характер хислатлари 2 та катта группага бўлинади:
1. Характернинг маънавий сифатлари-меµнатсеварлик, µалоллик, ростгўйлик, меµрибонлик, ташаббускорлик, камтарлик кабилар;
2. Характернинг иродавий хислатлари-мақсадга интилувчанлик, қатъийлик, жасурлик, мардлик, матонатлилик, ўз-ўзини тута билиш кабилар.
Характер ту²ма ўзгармайдиган хусусият эмас. У кишининг µаёт шароитларга бо²лиқ µолда таркиб топиб, ўзгарувчан ва тарбияланувчандир: махсус шароитда, махсус таълим-тарбия таъсирида салбий характер хислатларини бартараф қилиш, ижобий характер хислатларини тарбиялаш мумкин. Шахс муносабатлари характер хислатларининг индивидуал ўзига хос хусусиятни 2 хил тарзда аниқлайди. Бир томондан характернинг мазкур хусусияти намоён бўладиган µар бир типик вазият имоционал кечилмаларининг индивидуал ўзига хос хусусияти шахс муносабатларига бо²лиқ. Шу билан бир қаторда, одам характерларининг усуллари ирода хиссиёт диққат тафаккур хусусиятларига µам бо²лиқдир. Масалан: меµнатда намоён бўладиган тиришқоқлик ва пухталик фақат меµнатга ижобий муносабатда бўлиши эмас, балки диққатнинг тўплашишига µаракатларнинг аниқлиги, иродавий зўр беришга ва шу кабиларга бо²лиқдир. Шу сабабли µаракат усулларига турли психик жараёнларнинг устунлик қилувчи тасирига бо²лиқ µолда характернинг интектуал, эмоционал ва иродавий хислатларни ажратиш мумкин.
¤қувчилар характер хислатларини билиш, уларга индивидуал муносабатда бўлишнинг асосидир. Одам характерик жамият учун µам катта аµамиятга эга. Коллективнинг меµнат фаолияти ва µаёти, ундаги одамларнинг характер сифатлари билан белгиланади. Баъзи бир о²ир характерли ўқувчилар туфайли синфдаги интизом, ўқувчилар ўртасидаги муносабат синфнинг психологик муµити бузилиши мумкин. Шу сабабли µар бир педагог характер структурасини, характер шаклланишига таъсир этувчи омилларни, ўқувчиларда характерни тарбиялаш йўлларини яхши билиши лозим.
Характернинг физиологик асоси
Бир қанча олимларнинг тадқиқотларда одамларнинг µаракат усуллари нерв системаси умумий типининг хусусиятлари билан айнан бир типик вазиятда ва шароитда бир хил ижобий муносабатда бўлиш билан солиштириб кўрилган. Бунда шу нарса аниқланган-ки, нерв системаси умумий типининг зид хусусиятларга психологик жиµатидан зид бўлган харакат усуллари мос келади. Масалан: суст нерв системасига эга бўлган ўқувчилар яхши таниган ўртоқларининг тор доираси билан алоµида қилишга лоиқ бўладилар. Улар ўз ташаббуслари билан ўзлари µақида камдан-кам бирор нарса айтадилар. Улар жуда қийинчилик билан янги таниш орттирадилар, аммо улар эски ўртоқлари билан узоқ вақтга ажратаётган бўлсалар, улар билан муносабатларини узушлари қийин бўлади.
Аксинча, µаракатчан нерв жараёнларига эга бўлган ўқувчилар одамлар билан бўладиган муносабатларида қарама - қарши хусусиятларнинг умумий типи айни бир вақтнинг ўзида темпераментнинг физиологик асоси µам µисобланади. Бу эса улар ўртасида мустаµкам алоқа боришини билдиради. Бундан темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хусусиятларининг пайдо бўлишидаги муµим психологик шароитдан биридир.
Ташқи таассуротлар натижасида µосил бўладиган вақтни алоқалар системаси характер физиологик асосини иккинчи томонини ташкил қилади. Динамик стереотип (юнонча dinamikas – кучга оид, ўзгарувчанлик, µаракатчанлик, stereos - қатъий, tunos - из). Бир хилдаги ташқи таассуротларнинг кўп марталаб такрорланиши натижасида бош мия ярим шарлари қоби²ида µосил бўладиган, маълум даражада қатъий шартли рефлектор ёки муваққат нерв бо²ланишлари системаси. Д.С.нинг µосил бўлиши кишида муайян малака ва одатларнинг тартиб топишини, кишининг муайян µаёт шароитларга мослашувини таминлайди. (Б.М. Теплов, В.С. Мерлин, Е.А. Климов лабораториядаги тадқиқотлар бўйича). Демак, характер хусусиятлари пайдо бўлишининг бошқа физиологик шароити нерв системаси умумий типининг хусусиятларидир. Ваµоланки, нерв системанинг умумий типи айни бир вақтнинг ўзида темпераментнинг физиологик асоси µам µисобланар экан, бундай µолда темперамент ўртасида мустаµкам алоқа келиб чиқади. Темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хусусиятларининг пайдо бўлишидаги мухим психологик шароитларидан биридир.
Одам характерининг структураси бир – бири билан маълум муносабатларда бўлган турли хусусиятлар ва психик процессларнинг ўзаро бо²лиқлигидан µамда яхлит µолда номоён бўлишидан иборат. Биз характернинг бир ёки неча хусусиятлари асосида бизга номаълум бўлган бошқа хислатларни µам айтиб беришимиз мумкин. М: одамнинг такаббур ва шуµратпарастликни билсак, унинг одамларга нисбатан қора кўнгилли эканлиги µақида тахмин қила оламиз. Агар одам камтарин бўлса, уни кўнгилчан деб таµмин қила оламиз.
Психик хусусиятларнинг ўзаро бо²ланган системасини симптомокомплекслар ёки омиллар деб аталадилар. Бу симтомокомплексларни анализ қилиш орқали характер сруктурасининг нима билан белгиланишини аниқлай оламиз. Масалан: Шахслараро муносабатларда номоён бўладиган характер хусусиятларининг бир – бирига қарама - қарши системаси ажратиши мумкин. (Шартли равишда буни «шахс – атрофидаги одамлар» системаси деб атаймиз).
Агар ниµоятда зид қарама - қарши назарда тутилса, унда айрим одамларда бу система ўзига ишониш, ўзидан ма²рурланиш, ўзбилармонлик, махтанчоқлик, уришқоқлик, ўч олишлик, кекайиши, писмиқлик, жамоатчилик томонидан маъқулланган нарсаларни сезмаслик, кўпчилик томонидан қабул қилган хатти –µаракат қоидаларни писанд қилмасликларнинг қўшилишида номаён бўлади. Бошқа бир одамларда бу системага қарама - қарши хусусиятлари билан қўшилган µолда намоён бўлади. Бундай одамлар ўзларига ишонмайдилар, камтаринлиги, кўнгилчанлиги, илтифотлиги, сабрлиги, хар нарса юзасидан ўзининг айиблашга майиллиги, юмшоқлиги, дилкашлиги, тў²рилиги билан ажралиб турадилар. Кўпчилик томонидан қабул қилинган хатти – µаракат қоидаларини бажону дилдан бажарадилар. Кеккайиши, писмиқлик, жамоатчилик маъқуллаган нарсаларни ва кўпчилик томонидан қабул қилинган хатти - µаракат қоидаларини сезмаслик каби хусусиятларнинг µаммаси одамларни назар писанд қилмасликни ифодалаш орқали бирлашганлигини қўшиш қийин эмас. Худди шунингдек, буларга қарама - қарши хусусиятлар группаси – дилкашлик, самимийлик, кўпчилик томонидан қабул қилинган хатти - µаракат қоидаларига бўйсуниш, одамларга нисбатан қарама - қарши муносабатни ифодалайди. Бу ерда ўз - ўзидан равшанки, воқеликнинг маълум томонларга шахснинг айнан бир хил муносабатда бўлишлари билан бо²лиқ бўлган характернинг бундай хусусиятлари бир – бирига ўзаро бо²лиқдир.
Характер структурасини хар томонлама ўрганиш, хулқ атворни µаётнинг турли вазиятларга таµлил қилиш, яшаш шароити ва тарбияни қандай йўлга қўйилганлигини ўрганиш асосида тўлиқ ўрганиш мумкин.
Характер структурасида биринчи навбатда унинг икки томони: мазмуни ва шакли фарқланади. Характер мазмуни шахснинг µаётидаги йўналишини, яъни моддий ва маънавий эхтиёжларини, қизиқишларини, идеалларини ташкил қилади. Шахснинг йўналиши унинг мақсадини, µаётдаги активлик даражасини белгилайди. Характернинг мазмуни бир индивидуал ўзига хос муносабатлар шаклида намоён бўлади. Шахснинг характер мазмунида унинг яшаш тарзи, тарбиявий таъсирлари ва ташқи муµитнинг талабига кўра, гох эµтиёжлари, гох бошқа эµтиёжлар устунлик қилади. Масалан: баъзи одамларда моддий эхтиёжлар, бошқалардан эстетик эµтиёжлар, илмий қизиқишлар устунлик қилади.
Одам характернинг структураси турли хусусиятлар ва психик процесларнинг синтезидан иборат. Булар:
1. Ишонч.
2. Эµтиёж ва қизиқишлар
3. Интеллект тушуниш, тушунча, мулоµаза.
4. Ирода
5. ¥иссиёт
6. Темперамент
Характер структурасида ишончлар системаси етакчи компонентлардан биридир. Бирор бир нарсага ишонишининг комиллиги шахснинг принципиаллигини, келаётган ишга бутун кучини сафарбар қилишини таъминлайди. Ишонч мақсадга интилувчанлик, принципиаллик, оптимизм, бошқаларга ва ўз - ўзига талабчанлик каби характер белгиларини шакллантиради. Характернинг ўзагини шахснинг маънавий – иродавий сифатлари ташкил этади. Кучли одам ўзининг мақсадининг аниқлиги ва мустақиллиги билан ажралиб туради. Иродали шахс мақсадига эришиш йўлида қатъий ва тиришқоқ бўлади. Иродаси кучсиз одамни характери бўш одам деб қаралади. Бундай одамлар билимининг ва лаёқатининг етарлигига қарамай ўз имкониятларини тўла ишга сола олмайдилар.
¥иссиёт характер структурасида унинг сифатида кўрсаткичдир. ¥аёт тарзи ва ижтимоий муµит таъсири остида характер хусусиятлари юқори даражада ривожланган маънавий – сиёсий, эстетик, интелектуал µиссиётлар ва аксинча µиссиётларнинг кам ривожланган спектрини асосида ўзини тута олмаслик, қўполлик, аффективликни намоён қилади. ¥иссиётларнинг намоён бўлиш характери одамнинг ўз - ўзини иродавий бошқариш даражасига бо²лиқдир.
Шахснинг турли муносабатлари билан белгиланадиган характер хусусиятларининг тўрта системаси фарқланади.
1. Коллективга ва айрим одамларга бўлган муносабатларни ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меµрибонлик, талабчанлик, такаббурлик)
2. Меµнатга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (меµнатсеварлик, ялқовлик, меµнатга маъсулят ёки маъсулятсизлик билан муносабатда бўлиш ва шу кабилар).
3. Нарсаларга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (озодалик ёки ифлослик ва µ.к.).
4. Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (иззат-нафслик, ма²рурлик, димо²дорлик, камтаринлик ва µ.к.).
Шахс турли муносабатларининг ўзаро бо²лиқлиги шахс характери структурасининг айрим хусусиятларига бо²лиқдир. Ана шу ўзаро бо²лиқлик туфайли шахснинг қандайдир бир ёл²из муносабатига бо²лиқ бўлган характер хусусияти топилмайди.
Шахс муносабатлари ўзаро алоқаси туфайли айнан бир хил муносабатга масалан: одамларга ёки меµнатга бўлган муносабатига бо²лиқ бўлган характер хусусиятларигагина ўзаро бо²лиқ бўлмай, балки, кўп ёки оз даражада турли муносабатларга бо²лиқ бўлган характернинг хусусиятлари ўзаро бо²лиқдирлар.
Шахс муносабатларининг ўзаро алоқасида марказий, асосий ва уларга тобе бўлган муносабатлар бордир.
Характер структураси қонуниятларидан муµим педагогик хулосалар чиқариш мумкин. Характернинг айрим камчиликларини, масалан: қўполликни, ёл²ончиликни бартараф қилиш µамда характернинг айрим ижобий хусусиятларини тарбиялаш фақат ўзаро бо²ланган хусусиятларнинг бутун бир системасини тарбиялаш мумкин. Бунда бундай хусусиятлар системасини тарбиялашнинг мµим шартларидан бири шахснинг марказий, асосий муносабатларини таркиб топтиришдан иборатдир.
Характер хусусиятлари жумласига қуйдагилар киради:
1. Чуқурлик даражаси.
2. Характер кучи.
3. Барқарорлик-ўзгарувчанлик даражаси.
4. Пластиклиги.
Шахснинг марказий, асосий муносабатлари билан белгиланадиган хусусиятларини биз характернинг бир мунча чуқурроқ хусусиятлари деб айтамиз. Шунинг учун улар бошқа хусусиятларнинг жуда кенг системаси билан бо²ланган бўлади.
Характер кучли характер хусусиятларнинг кишини бирор нарсага ундаш кучи билан, ташқи шароитларга қаршилик кўрсатиш даражаси билан белгиланади.
Характернинг барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги µам мослашиш фаолиятининг зарурий шартларидандир. Одам характер хусусиятлари жуда хилма – хил µаёт шароитларида µам, қаршилик қилувчи шароитлар бўлишига қарамай, унинг хатти – µаракатларини бошқаради. Одам ташқи вазиятга бо²лиқ бўлибгина қолмай, балки ташқи вазиятни унинг ўзи яратади.
Характернинг пластиклиги характернинг барқарорлиги сингари муµитга актив таъсир қилиш шартларидандир. Ташқи шароитнинг таъсири остида характер хусусиятлари ўзгаради. Характер пластиклик хусусиятига эга бўлганлиги учун исталган одамнинг характерини тарбиялаш мумкин.
Харктер структурасида шахснинг индивидуал – психологик хусусиятларнинг µамда психик процессларнинг намоён бўлиш активлигига қараб қуйидаги ижобий характер хусусиятларини кўрсатиш мумкин.
1. Характернинг маънавий тарбияланганлиги.
2. Характернинг мувозанатлашганлиги
3. Характернинг аниқлиги
4. Характернинг кучи
5. Характернинг қаътийлиги
6. Характернинг яхлитлиги
Характернинг маънавий тарбияланганлиги одамнинг µулқ атворнинг йўналишини характерлайди.( Инсонпарварлик, хушфеъл ва µ.к)
Характернинг мувозанатлашганлиги шахснинг одамлар билан бўладиган мулоқотда ва фаолиятда ўзини олишда ифодаланади.
Характернинг кучи олдинга қўйилган мақсад йўлида бутун кучини сафарбар қилишда ифодаланади.
Характернинг аниқлиги шахснинг хулқ - атворини унинг ишончига, маънавий – сиёсий тасаввурига, йўналишига мос тушишда ифодаланади.

Download 40.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling