Характер – (юнонча chaktir белги, нишон, хислат)


Download 40.53 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi40.53 Kb.
#1577108
1   2   3   4   5
Bog'liq
Характер халида тушунча

Характернинг қатъийлиги шахс хатти µаракатларнинг ўйланганлиги, ўз қарашларининг ва қабул қилган қарорига амал қилишда ифодаланади.
Характернинг яхлитлиги сўз ва иш бирлигида ифодаланади.
5. Характернинг шаклланиши.
Одам характери бир қатор омиллар таъсирида шаклланади. Булар қуйидагилардир:
1. Ижтимоий муµит
2. Тарбия
3. Оила
4. ¤з - ўзини тарбиялаш
5. Мактаб жамоаси.
Бизга маълумки шахс муносабатлари ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Бунда бутун бир ижтимоий тузумни характерловчи кенг ижтимоий муносабатлар катта аµамиятга эга. Моддий муµтожлик ёки таъминланганлик, ишсизлик ёки келажакка ишонч, ижтимоий тенглик – буларнинг хаммаси фақат шахснинг ижтимоий типик хусусиятларигина эмас, балки, характер индивидуал хусусиятларининг таркиб топшига хам таъсир кўрсатади.
Ижтимоий муµитда – синф жамоасида, меµнатда хайрихоµлик, ўртоқлик, бирдамлик, баджаµиллик, келиша олмаслик каби шахслараро муносабатлар таркиб топиши мумкин. Бугун ташвиш, тараддудлар ёл²из бир болага қаратилган оилаларда, ота – оналар ўртасида доимий жанжал бўлиб турадиган оилаларда характернинг ўзига хос хусусиятлари шаклланади. Худди шунингдек, мактабдаги шахслараро муносабатлар хам характерни бир қатор махсус хусусиятларини таркиб топтиради.
Ижтмоий ва шахслараро муносабатлар жамиятнинг µамма аъзолари учун бир хилдир. Лекин, шахснинг айни бир хил муносабатлари мутлақо хар хил индивидуал характерларда амалга оширилади. Психиканинг айни бир хил индивидуал сифат хусусиятлари шахснинг тегишли ижтимоий типик муносабатлари билан бирга қўшилгандагина характер хусусиятларини белгилаш мумкин
Характернинг шаклланишида тарбиянинг таъсирини XVIII асрда яшаган француз алломалари Гельвеций ва Дидро таъкидлашаган эди. Бу тў²рида Гельвеций «бутун менинг µаётим узоқ муддатли тарбиядан иборат» – дейди одам ўзининг µаёти давомида тарбияланади ва шу сабабли унинг характери узлуксиз ўзгариб туради.
Мактабдаги тарбия жараёнида ўқувчиларга қандай талаблар қўйилса, шу асосда ўқувчи хам ўз -ўзига талаблар қўя бошалайди ва шу билан ота – оналар биринчи навбатда қандай шахсни тарбиялаётганликларини аниқ билишлари лозим. Ана шунда улар ўзлари йўл қўйган хатоларини аниқлайдилар. Болани тарбиялашда ота – оналарнинг ўзаро муносабати, оиладаги меµнат режими, ота – оналарнинг бола билан қиладиган муомаласини ахамияти катта касб этади.
Мактабда ва оилада ўтказиладиган тарбияни амалга оширилиши, раµбарлантириш ва жазо усуллари тў²ри қўлланиши лозим. ¤қувчи характерини шакилланишида оила тарбиясининг аµамияти сифатида икки холатни айтайлик: оилада бирдан – бир якка болани ва уйда асосан ўз холига ташлаб қўйилган болани олиб кўриш мумкин. Оилада биргина бўлган бола коллективсиз ўсади, у кўпинча ота – онасининг махсус муµаббат манбаи хисобланади. Булар болада худбинлик, ўжарлик, мустахкамсизлик каби салбий характер хислатлпрининг ўсишига замин бўлади.
Мактаб ўқувчисининг хъарактерини таркиб топтиришда унинг фаолиятини тў²ри ташкил қилиш, хулқ - атворнинг (маълум харакатга ундовчи фикрлар, хис – туй²улар, мақсадлар системасини) тў²ри мотивларини тарбиялаш хал этувчи таъсир кўрсатади. Биргина фаолиятнинг ўзида шахснинг турли характер сифатларини таркиб топтириш мумкин. Лекин ўқувчи томонидан фаолият жараёнида қўлланаган харакатларнинг барқарор ва ўзгармас бўлиши учун улар алохида сифатга эга бўлишлари керак. Улар автоматлашган бўлишлари керак. Харакат усулларининг автоматлашуви маълум динамик стереотип хосил қилиниши билан бўлган шартли рефлектор функционал холатнинг, яъни характер физиологик асосининг зарурий натижасидир. Шу туфайли жиддий шароитларда зудлик билан бирор қарорга келишида характер ифодаланадиган иш – харакатлар тахминан ўйлаб кўрмасдан ва иккиланишсиз юзага келади.
Мактаб ўқувчиси оиладаги тарбияда ота – оналарнинг характер хусусиятларига, мактабда эса ўқитувчиларнинг характер хусусиятларига маълум даражада тақлид қиладилар. Характернинг таркиб топишида тақлидчиликнинг ахамияти ўп жихатдан ифодали иш – харакатларнинг ўқувчи эмоционал кечинмаларига таъсири билан белгиланади. Агар бола хушфеъл, мехрибон одамнинг имо – ишораларини, юзидаги ифодали харакатларни овознинг итонацияларини ташқаридан таклид қилиш орқали ўзига сингдириб олган бўлса ва булар одатга айланиб қолган бўлса, ўқувчи харакатларини белгиловчи кечинмаларнинг ички тузилиши хам ўзгаради. Аммо худди ана шунинг учун соф ташкил таклидчанлик асосида фақат харакатнинг автоматлашуви хосил қилинар экан, таклиджчилик харктернинг ривожланиши ва тарбияланиши асосий ва хал қилувчи ролни ўйнай олмайди. Агар таклидчанлик хатти – харакат намунасига таклид қилиш учун мўлжалланган шахснинг маълум муносбатлари томонидан мотивлаштирилган бўлгандагина характер хусусиятлари таррақиётнинг шартига айлана – айлана олади.
5. Характернинг намоён бўлиши ва унинг ўрганиш методлари.
Шахснинг характерри бир қанча шароитларда намоён бўлади, булар қуйидагилардир:
1. Характернинг фаолиятида намоён бўлиши.
2. Характернинг нутқда намоён бўлиши
3. Характернинг одамнинг ташқи кўринишида намоён бўлиши.
4. Характернинг турли вазиятларида намоён бўлиши.
Характер одамнинг актив фаолияти жараёнида унинг иш – харакатларига бо²лиқ равишда содир бўлади. Мактабда характернинг таркиб топиши даставвал таълим фаолиятида, ундан сўнг асосан мактаб қошидаги участкада қилинадиган ишларда ва мактаб устахонасидаги маш²улотларда амалга оширилади. Катта ишли одамларда храктернинг таркиб топишида меµнат фаолияти асосий роль ўйнайди.
Характернинг таркиб топишида актив фаолиятнинг роли шундан иборатки, худди шу актив фаолиятларида характерни ифодалайдиган характернинг индивидуал ўзига хос усуллари хосил бўлади.
Шахснинг одамлар билан бўлган мулоқатида, сўзлашиш услубида маълум даражада характер хислатлари намоён бўлади. Кундалик хаётимизда биз камгап, ёки эзма одамларни, мулоқатга тез киришувчан одамларни учратамиз. Характерни билишда одам кўп гапирадими ёки камгапми, самимий, турли одамлар билан бир хил гаплашадими, ёки йўқми, қандай сўз ифодаларидан фойдаланади, нутқнинг услуби катта ахамиятга эгадир.
Кундалик хаётимизда биз индамас одамларни, мулоқатга тез киришувчан одамларни учратамиз. Мулоқатга тез киришувчанлик характернинг қуйидаги хусусиятларини: ўзига ишонувчанликни, қизиқувчанликни, сезгирликни, эзмалик эса ўзини тута олмасликни, одамлардан яхши таассурот қолдириш истагини кучлигини билдиради.
Индамаслик, камгаплик баъзи одамлардан ўз сўзига жавобгарлик хиссини кучлилигини билдиради. Баъзи одамларда ўзга одамлар билан фикирлаши истаги йўқлигини билдиради.
Нутқ одамнинг самимийлик, ростгўйлик, хусусиятларини хам намоён қилади. Буни биз Абдулла £одирийнинг «¤тган кунлар» асаридаги Отабек билан Кумуш ўртасидаги муносабатда, уларнинг бир – бирларига йўллаган мактубларида кўришимиз мумкин.
Одамнинг нутқ услубида унинг нарса ва ходисаларга бўлган эмоционал муносабати билдиряпти. Бунга мисол келиб биз Хамзанинг «Бой ила хизматчи» асридаги Гофир монологини келтиришимиз мумкин. Гофир ўз нутқида ўша даврда юз берган воқеаларга, бойларга ўзининг муносабатини билдиради.
Характернинг нутқи намоён бўлиши кўп киррали. Шу сабабли одам нутқининг алохида бир томони бўйича чиқариш нотў²ри бўлади. Биз хар доим одамга характеристика бораётганда унинг нутқ хусусиятларнинг турли томонларини хисобига олишимиз лозим.
Одам характер хусусиятлари унинг ташқи кўринишида хам намоён бўлади. Характер хусусиятлари мимика ва пантомимикаларда хам ифодаланади. Баъзи одамлар доим кулиб туришади, баъзилари қово²ини уюб туришади, баъзилари хайронлик ифодаланган бўлади.
Характерологик жихатдан кулги турлича бўлади: баъзилари кўзи билан кулиб туришади, баъзилар бутун юзи билан кулишади, баъзилар айёрона кулишади.
Кулги ва мимикалар асосида одамнинг типик ниқоби шакилланади ва у одамнинг характерини ифодалайди. Одам учун типик бўлган мимика хаёт вазиятларида рефлектор равишда намоён бўлади. Одамнинг ташқи кўринишидан характерига баµо бериш мураккабдир, чунки баъзи одамлар ўз характер хусусиятларини ташқи хатти – харакатлар билан ниқоблашишади. Лекин одам қанчалик суний равишда роль ўйнамасин вақти –вақти билан ўзининг «ниқобини» ечади ва хақиқий характер хусусиятларини намоён қилади. Бу асосан низоли вазиятлардан экстремал шароитларда намоён бўлади. Ўктам Усмоновнинг «Гирдоб», Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романидаги қахрамонлар хулқида кузатамиз.
Одам характерини ўрганиш учун уни биз турли вазиятларида уоқ вақт кузатишимиз, сўз ва иш бирлигини тааққослашимиз лозим.
Характерни ўрганиш методлари қуйидагилардир:
1. Кузатиш
2. Эксперимент
3. Сухбат
4. Эркин иншо
5. Фаолият махсулини анализ қилиш

Download 40.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling