Характер типологияси бўйича тушунча
Характери типологияси бўйича иш олиб борган олимлар (Арасту, Афлотун, Абул Фаррож, Бар Эпрейд, Иоганн Каспар Лафатер, Галл)
Download 106 Kb.
|
ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧА.
Характери типологияси бўйича иш олиб борган олимлар (Арасту, Афлотун, Абул Фаррож, Бар Эпрейд, Иоганн Каспар Лафатер, Галл).
Психология тарихида характерни бош миянинг шаклига, юз тузилишига, қадди-қоматига, танасининг тузилиш структурасига ва х.к. ларга боғлиқ қилиб қўядиган ва шу йўл билан характер хусусиятларини очиш йўлини аниқлаш назарияси ҳам мавжуд эди. Характерни аниқлашнинг турли хил системалари амалий эхтиёжлардан келиб чиқар ва жамиятнинг амалда антик дунёдан буён эхтиёжларини акс эттирар эди. Дастлабки характериологик таълимотлар асосчиси бўлмиш Арасту ва Афлотун киши характерини қиёфасига қараб аниқлашни таклиф қилишган эди. Кишини ташқи кўринишида қандайдир, ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинади, сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвоннинг характери билан айнан бир хил деб қараш керак эди. Жумладан, Арастунинг айтишича, буқаники сингари йўғон бурун ишёқмасликни билдиради, чўчқаникига ўхшаш бурун тешикларин катта катта кенг бўлса ахмоқликни, арслонники каби бурун мағрурликни, эчкилар, қўйлар ҳамда қуёнларники сингари жун қўрқоқликни, шерлар ҳамда ёввойи чучқаларники сингари жуннинг дағаллиги ботирликни англатади. Ўрта асрлик Сурия ёзувчиси Абул Фаррож Бар Эпрейд фикр билдириб ўтади. Унинг фикрича йўғон ва калта бўйинли киши буйвол сингари қахр-ғазабга келадиган майлга эга. Узун ва ингичка бўйин қўққоқликни аломатидир. Бундай киши буғи сингари хуркайдиган бўладики…. Агар бўйни жуда кичик бўлса, бўри сингари маккор бўлади. XVIII асрда Иоганн Каспеар Лафатер ўзининг физиологик таълимотини яратиб қолдирган. У инсон “боши” қалбини кўрсатадиган ойна бўлиб саналади ва унинг тузилишини, бош суягининг конфигурациясини, имо-ишорасини ўрганишнинг киши характерини ўрганишнинг асосий йўли ҳисобланади. Лафатер бир қанча таниқли одамлар шахси устидан бир қанча одилона кузатишлар қолдирган. Улар унинг илмий жиҳатдан мутлоқо ахамиятсиз, лекин жуда қизиқарли “физиогномика” китобида йиғилгандир. Жумладан, олдинига солдат бўлган сўнгра иезутларнинг диний ордени асосчисига айланган Л. Игнатийни таърифлар экан, унинг юз ива лабларининг ўткир контурида жанговорликни кўра олган. Ҳамма нарсани хидлаб турадиган бурнида ва мнофиқона пастга туширилган кўз қовоқларида иезутчиликни назарда тутган. Лафатернинг фикричи Гётенинг генийлиги ҳақида энг кўп даражада унинг бурни далолат берадики, у маҳсулдорлигини, таъмини ва мухаббатини - айтиш “мумкинки, поэзиясини қайд этади”. Немис олими Франк Галл таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош миянинг ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларига эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра бош суяклари миянинг қовариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар тишлаш ёки шунчаки бошнинг “бўртиқ” жойларини ушлаб кўриш афтидан етарли бўлса керак. Галл махсус френологик хариталар тузиб чиққан. Уларда бош суяги 27 қисмга тақсимланиб, бу участкаларнинг хар бирига маълум бир руҳий сифат, масалан, эхтиёткорлик, узоқни кўзлаб иш қилиш, ашаддийлик ва қотиликка мойиллик, айёрлик, доимийлик, қатъийлик ва қайсарлик кабилар мос келади. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling