Характер типологияси бўйича тушунча
КУРАК. Кураги ботганроқ бўлса, иродасиз ва субутсиз бўлади. ЕЛКА
Download 106 Kb.
|
ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧА.
КУРАК.
Кураги ботганроқ бўлса, иродасиз ва субутсиз бўлади. ЕЛКА. Кимнинг иккала елкасиям тор бўлса, у беҳад яхши кишидир. Елкаси кенг бўлса билимли ва маърифатли бўлади. Елкаси катта бўлса башанг ва илмга нўноқ бўлади. Елкаси йўғон бўлса, хар ишда андишали ва мулохазали бўлади. Елкаси ихчамроқ бўлса, заиф ва кўнгли қора бўлади. БИЛАК. Билаги узун бўлса, нозиктаъб ва олийхиммат бўлади. Билаги калта бўлса, бадфеъл, одамларнинг зиён-зарарига бепарво бўлади. Билаги сержун бўлса, ҳайри эҳсонли, сахий бўлади. Билаги сергўшт бўлса, қуввати ва эркаклик қудрати кўпроқ бўлади. ҚЎЛ КАФТИ. Кимнинг қўл кафти кичкина бўлса, бу аблахлик аломатидир. Кимнинг кафтида йўғон чизиқлар бўлса, мазхараомуздир. Кимнинг кафтида ингичка чизиқлар, у ўғриликка ва эгриқўлликка мойилдир. Кимнинг кафти бармоқлари калта, нозик бўлса, у ўғрилик, фисқу фужурга ўчдир. Кимнинг кафти узун ва тор бўлса, у махмадона, беадаб аммо жасурдир. БАРМОҚ. Бармоқлари жипс бўлса, ҳимояталаб ва ихтехзолилигидан белгидир. Бармоқлари ажралган бўлса, ундан киши молсеварлигидан далолатдир. Бармоғи калта бўлса, ақл-хушли ва заковатлидир. Бармоғи дағал ва калта бўлса, мазах қилишни ёқтирадигандир. Бармоғи ўртача бўлса, яхшилик ва эзгуликка дахлдор кишидир. ТИРНОҚ. Тирноқ ўртача оқиш рангдан, ундай киши зийрак ва ақлли бўлади. Тирноқ юпқа, қора бўлса, андак зехнли ва фахм фаросатли бўлади. Тирноқ суякка ёпишиб турса, ундай киши бироз шармли ва идрокли бўлади. ҚОРИН. Қорин нозик, мулойим бўлса, ақл хуш ва тан саломатлигини билдиради. Қорин катта бўлса зинони яхши кўришлигини англатади. Қорин жуда семиз бўлса, фахшга ўч ва зиногарлигини кўрсатади. Қорин ўртача бўлса, мард ва жасурликни билдиради. Қорин нотавон, камқувват бўлса, кўнгли бўш ва қўрқоқлигидан далолат беради. БОЛДИР. Болдир қадду-қоматга мос келса, хайрли ишларга мойил ва илмпарвар бўлади. Болдир йўғон бўлса, аблах ва нодон бўлади. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling