Характер типологияси бўйича тушунча
Ташқи белгиларга асосланиб инсонларни характерини аниқлаш (Шамсиддин Мухаммад ибн Амируддин Дунасарий)
Download 106 Kb.
|
ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧА.
Ташқи белгиларга асосланиб инсонларни характерини аниқлаш (Шамсиддин Мухаммад ибн Амируддин Дунасарий).
Агар киши шермонанд бўлса, у жасур, қахрли, ҳам шарм ҳаёли бўлади. Агар қоплоннусха бўлса, кибр-ҳаволи, очкўз бўлади. Агар айиқсимон бўлса, беҳиммат, пасткаш, бевафо ва аҳдини бузадиган бўлади. Агар ов итига ўхшаса, ор-номуслидир, аммо сал-пал алдашга мойил бўлади. Агар отга ўхшаб кетса, кибр-ҳаволи, гердайган, аммо мол давлати кўп бўлади. Агар тулки шакл бўлса, ҳийлагар, фирибгар, вафосиз ва ахдида турмайдигандир. Агар қўйга ўхшаса, соддадил, ростгўй аммо алданадигандир. Агар эчкнусха бўлса, аблах, ўта очкўз, шахватпарастдир. Агар тўнғизнусха бўлса, сержахл ва жанжалкаш бўлади. Агар бургутшакл бўлса, диловор ва шер юракдир. Агар эшакнусха бўлса, бетомуз ва аҳмоқдир. КЎЗ. Кўз кичик булса, ожизлик ва ғам андухга ботганликдан белгидир. Кўз йирик бўлса, ожизлик ва аблахлик, нодонликдан далолатдир. Кўз катта ва хира бўлса, уятсиз ва зинокор бўлади. Кўз тим қора бўлса, бадгумон ва қўрқоқликдан нишонадир. Кўз мовий бўлса, бешарм, бевафо, эътиқодсиз ва иймони сустлиги далилидир. Кўз мовий-сарғиш бўлса, ундай киши ёмонлик ва қабихликка одат қилган бўлади. Кичик тор кўз олдига бўртиб чиққан бўлса, зийрак, қабхсўзлик бўлади. Кўз тор бўлса, кишининг бадфеъл ва зинокорлигидан далолат беради. Кўзнинг оқу-қораси баробар бўлса, у вафоли, ростгўй ва яхшилик қилувчидир. Агар кўз қора ё шахло кўзда қора нуқталар ила феруза ранг қўшилган бўлса, унинг ичи қорадир. БОШ. Кишининг боши катта бўлса, олийхиммат ва сал нодонлигидан далолатдир. боши ўртача бўлса, жасур, хушёр ва фахмлигидан даракдир. Агар бошнинг ўртасида чуқурчаси бўлса, ул киши жасур ва шижоатлидир. Агар чизиқлар бўлса, ҳар ҳолда мақтовга сазоворлигидан далолатдир. Кимнинг боши кичкина бўлса, билимдон ва зийракликдан далолатдир. Кимнинг ПЕШОНА. Пешона кенг, катта бўлса, ундай киши соддароқдир. Пешонаси тор бўлса, заиф ва очкўздир. Семиз, барваста-ю, пешонаси ўртача бўлса, жасур ва ҳимматлидир. ҚУЛОҚ. Кимнинг қулоғи катта бўлса, тамагир ва пастхиммат бўлади. Қулоғи кичкина бўлса, ҳиёнаткор ва бадфъел бўлади. Қулоғи ўртача бўлса, зийрак ва жасур бўлади. Агар қулоғи патмонанд бўлса, доно ва комил киши бўлади. Агар қулоғи ҳам анча юпқа бўлса, хасадгўй, рашкга ўч бўлади. Агар шалпанқулоқ бўлса, нодон ва узоқ умр кўришдан далолат беради. БУРУН. Кимнинг бурни йўғон, дағал бўлса, бу истехзо ва мазхараомузлиги нишонасидир. Бурни узун йўғон бўлса, шижоатли ва бақувват бўлади. Бурни ўртача, тўғри бўлса, қўрқмас ва илмсевар бўлади. Бурни япалоқ бўлса, чидамли ва бақувват бўлади. Бурни иккига бўлинган бўлса, қўрқмас ва кўзи ўткирлигидан далолатдир. Аммо бурни кичкина бўлса, хаммасидан яхшироқдир. ЛАБ. Агар лаби тор, оғзи кенг бўлса, ёмон хислатлилик аломатидир. Агар пастки лаби олдига чиқиб турса, соҳибининг соддадил ва тўғрисўзлигидан нишонадир. ОҒИЗ. Оғзи ўртача киши яхшилик қилувчи ва илм-хунарли бўлади. Оғзи катта бўлса, баддил ва махмадона бўлади. Оғзи кичик ҳам олдга туртиб чиқиб турса ул киши қин адоватли ва хунрез бўлади. Аммо кичик оғиз эркакларга ярашмайди. ТИШ. Кимнинг тишлари йирик бўлса, бадфеъл ва сир-асрорини билиб олишга шай бўлади. Кимнинг тиши заиф, оралари очиқ бўлса, унинг куч-кувватга тўлганидан далолат беради. ЮЗ. Юзи семиз бўлса, аёллар ва эркаклар билан тил топишадиган бўлади. Юзи ингичка бўлса, ёмон одат ва ёмон хислатли бўлади. Юзи кенг бўлса, севги мухаббатга ошуфта бўлади. Юзи узунчоқ бўлса, фахшга ўч ва махмадона бўлади. Юзи кичкина бўлса андак яхшироқ ва нохушроқ бўлади. Юзи кенг, чўзиқроқ бўлса, ахмоқ ва бешарм бўлади. БЎЙИН. Бўйни узун бўлса, ундай кишинингкўнгли қора бўлади. Бўйни узун йўғон бўлса, қахр-ғазаби тошган бўлади. Бўйни ўртача бўлса, тезфахм, мард ва хотираси кучли бўлади. Бўйни калта бўлса, бадхулқ ва табиатан бузуқ бўлади. Бўйни нозик ва юмшоқ бўлса, макру ҳийлага мойилроқ бўлади. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling