Характер типологияси бўйича тушунча
Юз ва бош чаноғининг тузилиши
Download 162.69 Kb.
|
Xarakter TIPOLOGIYASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШЕЛДОННИНГ ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ФИКРИ.
Юз ва бош чаноғининг тузилиши.
Астеник шизофреникларни юз турлари қуйидагичадир: бурчакли тузилиши узун бурунли, қисқа тухумсимон. Оптик тасвирларда астеник юз узун ва тор, рангпар ва озғин кўринади, лекин қирралидир. Торлигидан у хақиқатдагига нисбатан узунроқ кўринади. Ён томондан олинганда узун бурун ва унча катта бўлмаган пастки жағ бир-бирига ҳеч ҳам мос тушмайди. Биз бу юз тузилишини бурчаксимон деб атаймиз. Агар биз астеник типга олд томондан кузатсак, жуда равшан ифодаланган холатларда қисқартирилган тухумсимон форма жуда яққол кўзга ташланади. Пастки жағ контурлари қулоқдан бошлаб ияк билан қўшилиб кетади. Шизофреник атлетикларни юз турлари: чўзилган тухумсимон; семиз баланд бошли ва бош чаноғининг фомаси, яъни хажми ўртача. Бош чаноғининг формаси умуман баланд, тор ва ўртача узунликдадир. Энсасини тузилиши ўзгарувчан. Баъзан бўртиб чиққан, баъзан ўнқир-чўнқирли бўлади. Айрим холларда минорасимон бош чаноғи кузатилади. Юзни олд томондан белгилари размер билан ўлчанади. Диаметри катта бўлганда чўзиқ тухумсимон шаклда бўлади. Бунда ияк пастга сурилган, жағ контурлари жағга томон кескин кўтарилган. Умуман олганда, бизда семиз, баланд бош тасаввури хосил бўлади. Бу сурат бош формасини пикник турига қарама-қаршидир. Атлетик аёлларда чўзиқ тухумсимон юз тузилиши ҳам тез-тез учраб туради. Циркуляр пикниклар юзи тузилиши турлари: текис беш бурчакли тур. Пикник юз – пикник турдаги гавда тузилишини хақиқий тасвиридир. Улар кенгликка, юмшоқликка ва думалоқликка мойилдирлар. Уларнинг бошида катта, кенг ва чуқур, лекин унча катта бўлмаган калла жойлашган. Ёғ қатлами қалин бўлади. Ёш пикник юзлилар тўла, йирик, юмшоқ туюладилар ва агар улар бўянсалар юмшоқ кўнгилли психик кўринишни ифодалайдилар. Олди томондан пикник юз беш бурчак шаклида бўлади. Уларнинг юзлари кенгдир. Икала чаккасида ёғ қатлами борлиги учун беш бурчакка ўхшайди. Бундай шакл ёшларга нисбатан қариларда яхшироқ билинади. ШЕЛДОННИНГ ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ФИКРИ. Шелдом инсонлардаги фарқларни ажратиш учун тип эмас, компонентни асос қилиб олди. У 4 мингда комплекс студентларни ялонғоч ҳолда олдиндан, ёнидан ва орқасидан олинган фотосуратларни ўрганиб чиқиб, ҳамма учун умумий бўлган учта вариант билан ажратади. Умумий сферик шакл. Юмшоқлик, жуда катта қорин, елка ва белда қалин ёғ қатлами, юмалоқ бош, катта ички органлар, шалвираган қўл ва оёқлар, тараққий этмаган суяк ва мускуллар билан характерланади. Кенг елка, кўкрак қафаси мускуллари яхши ривожланган, қўл ва оёқлари, тер ива тери ости ёғнинг минимал миқдори оғир салмоқли калла характерланади. Озғин одамлар. Чўзиқ юзли баланд пешона, баланд бўйли. Тор кўкрак қафасли бўладилар. Уларнинг қорни тараққий этмаган, хатто мускуллари ҳам тери ости ёғ қатламининг йўқлиги, яхши ривожланган нерв системаси билан ажралиб туради. Шу барча белгиларга асосланиб Шелдом гавда тузилишининг 3 бирламчи компонентини ажратади. Сўнг уларни мос равишда: эндоморв, мезоморф, этноморф деб номлади. Биологияда ўша даврдаги тасаввурларга кўра эндодермадан ички органлар, мезодермадан суюқ мускул, юрак, қон томирлари, этнодермадан соч, тирноқ, рецептр аппарати нерв системаси в амия ривожланади деб қаралган. Эндоморф типга – юмалоқлик ва ташқи кўринишнинг юмалоқлиги, суяк ва мускулларнинг нимжон ривожланганлиги. Мезоморф типга – қахри қаттиқ ва қўрслик, қўполлик билан ўзини тутадиган, унинг мускуллари ва суяклари атлетик кабидир. Этноморф типга – унинг ташқи кўрини нозик (мўрт) нафисдир. Мускуллари мезоморфнинг тескарисидир, яъни суяк ва мускуллари яхши ривожланмагагндир. Шелдом инсонларни турли методикалар, сухбатлар, анкеталар ва хулқни кузатиш ва атрофдагилар билан ўзаро муносабатларини кузатиб, яъни шулар орқали ўрганган. Download 162.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling